http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/07/10/newsbrief-01

Қозоғистон Афғонистон масаласида музокара ўтказишни таклиф қилди

Карвонсарой

ШТРЕБСКЕ ПЛЕСО, Словакия – Қозоғистон ҳукумати сешанба (9 июль) куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига (ЕҲҲТ) Нур-Султонда Афғонистон бўйича музокараларга мезбонлик қилиш таклифини билдирди, деб хабар беради «Янги Европа» нашри.

«Қозоғистон томони ЕХҲТнинг доимий аъзо-мамлакатлари вакилларининг Қозоғистонга (бўлажак) ташрифи муносабати билан Афғонистон бўйича тадбир ўтказиш таклифини билдирди», дейилади Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Бейбут Атамкулов бу ҳақда сешанба куни Словакияда ЕХҲТ вазирлар йиғилишида ташкилот раиси ва Словакия ташқи ишлар вазири Мирослав Лайчак билан ўтказган музокаралари чоғида баёнот берган.

Нур-Султондаги учрашув ЕХҲТнинг Афғонистондаги низони ҳал этиш ва мамлакатни тиклашдаги ролини оширишга хизмат қилади, дейилади вазирлик хабарида.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha