http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/07/12/newsbrief-01

Қозоғистон ва Қиргизистон ўртасидаги ёпилган чегара пунктлари қайта ишга туширилади

Карвонсарой

БИШКЕК – Қозоқ ва қирғиз расмийлари икки мамлакат ўртасидаги ёпиқ чегара пунктларини қайтадан ишга тушириш бўйича йўл харитасини тасдиқладилар, деб хабар беради 24.kg нашри.

Бу ҳақда жума (12 июль) куни Бишкекда ўтган Қирғизистон-Қозоғистон ҳукуматлараро кенгаши мажлисидан сўнг, Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин маълум қилган.

Томонлар қозоқ-қирғиз чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларини модернизация қилиш масалаларини муҳокама қилганлар.

2010 йилда Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиевнинг ҳокимиятдан четлатилиши ортидан Қозоғистон ҳукумати икки ўртадаги бир нечта чегара пунктларини ёпиб қўйган эди.

«Ислом давлати» (ИД) гуруҳига қўшилиш учун иккала мамлакатдан ҳам юзлаб радикаллашган фуқаролар Сурия ва Ироққа чиқиб кетган эди. Гуруҳ «халифалиги» тор-мор этилганидан бери бу икки давлат ўзаро чегараларни бошқаришда яқиндан ҳамкорлик қилиб келади.

2010 йилда Қирғизистонда юз берган беқарорлик ўтмишга айланиб борар экан, Қозоғистон икки ўртадаги чегара пунктларини изчиллик билан қайтадан ишга туширмоқда.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha