http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/07/12/newsbrief-02

Қирғизистонда россиялик «экстремист» қўлга олинди

Карвонсарой

ЖАЛОЛОБОД, Қирғизистон – Қирғиз милицияси Жалолобод шаҳрида Россия қамоқхонасидан қочган маҳбусни қўлга олди. У Россияда экстремизмга алоқадор жиноятлар содир этишда айбланиб судланган, деб хабар беради 24.kg жума (12 июль) куни.

Жалолобод милициясига кўра, 45 яшар Ю.К. исмли шахс қонунга хилоф тарзда ўқотар қурол сақлашда гумон қилинмоқда.

Сўроқ вақтида гумондор шаҳардаги қабристонларнинг бирига ўқотар қурол яшириб қўйганини тан олди, милиция томонидан «Иж К-20» ов милтиғи ва 7,62 мм калибрдаги 20 дона ўқ топилган.

Ҳибсга олинган шахс Россиянинг Астраханида «экстремизм билан боғлиқ жиноятлар учун қамалган эди. Ю.К. қамоқдан қочган ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувда бўлган», дейилади хабарда.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha