http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/07/12/newsbrief-03

Ўзбекистон мудофаа вазири Вашингтонда АҚШ расмийлари билан музокара ўтказади

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов шу ҳафтада Қўшма Штатларга ташриф буюради. Бу ҳақда чоршанба (10 июль) куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм Тошкентда журналистларга маълум қилди.

Қурбонов Вашингтонда бир қатор расмийлар, жумладан мудофаа вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Марк Эспер билан учрашади, деб айтган Розенблюм Тошкентдаги АҚШ элчихонаси баёнотида.

Сафари давомида Қурбонов, шунингдек, ҳарбий базалар ва академияларда ҳам бўлади, деб хабар берган AKIpress жума (12 июль) куни.

AKIpress нашрининг Розенблюмга таяниб хабар беришича, вазир АҚШдан ҳарбий техника олиш имкониятини муҳокама қилади. Икки мамлакат ўзаро келишувга эришса, Ўзбекистон ускуналарнинг бир қисмини бепул олиши, қолганини эса харид қилиши мумкин.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha