ДУШАНБЕ – Тожикистоннинг «Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мустақил маркази» нодавлат ташкилоти ахборот олиш эркинлигини таъминлашга қаратилган янги лойиҳани ишга туширди, деб хабар беради душанба (15 июль) куни Asia-Plus.
«Тожикистонда ОАВ учун ҳуқуқий муҳитни такомиллаштиришга кўмаклашиш» дастури АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ёрдамида амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш, юристлар учун ўқув семинарлари, ОАВ вакиллари, блогерлар ва ижтимоий тармоқлар фаоллари учун ҳуқуқий маслаҳатлашувларни ўтказиш кўзда тутилган.