Қозоғистон АҚШнинг уран квоталарига қарши қарорини қўллаб-қувватлади

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон энергетика вазирлиги АҚШ президенти Дональд Трампнинг АҚШда уран қазиб олиш ҳажмини оширувчи квоталар жорий этмаслик ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда чоршанба (17 июль) куни Казинформ нашри хабар берди.

12 июль куни Трамп квоталар белгилашни рад этган. Рейтер хабарига кўра, АҚШнинг уран ишлаб чиқариш корхоналари ва айрим конгрессменлар мамлакат ядровий станцияларининг Россия, Хитой ва Қозоғистонга боғлиқ эканини таъкидлаганлар.

«Қозоғистон Қўшма Штатлар билан ядро саноати ва ядро қуролларини тарқатмаслик режимини кучайтириш борасидаги икки томонлама ҳамкорликка катта эътибор қаратади», дейилади вазирлик баёнотида.

Баёнотда давлатларнинг «энергетика соҳасидаги узоқ муддатли ва муваффақиятли тарихи» алоҳида таъкидланади.

Ядровий хавфсизлик масалаларида етакчи бўлишга интиладиган Қозоғистон ядро салоҳиятига эга қудратли давлатларнинг уранни бойитишига йўл қўймаслик мақсадида 2017 йилда кам тўйинтирилган уран заҳираси банкини ишга туширган эди.

Сизга мақола ёқдими?

6
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha