Карвонсарой

Тожикистонда бола ҳуқуқларини поймол қилган 100 дан ортиқ ота-онага жазо чоралари кўрилди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – 2019 йилнинг биринчи ярмида Тожикистонда фарзандини мактабга юбормаган ва вояга етмаган қизларини турмушга берган 103 нафар ота-онага нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Asia-Plus нашри жума (19 июль) куни мамлакат бош прокуратурасига таяниб хабар қилди.

Тожикистонда қизларнинг 18 ёшдан турмушга чиқишига рухсат берилади.

Бундан ташқари, 2230 нафар ота-онага фарзандининг мактабдаги давомадини таъминлай олмагани учун 165 сомоний (18 АҚШ доллари) жарима солинди, деб хабар берган прокуратурадаги расмий манба.

Тожикистонда 7-16 ёшдаги болаларнинг мактабга бориши мажбурий ҳисобланади.

Болаларнинг мактабга боришига тўсқинлик қилиш икки йилгача қамоқ жазоси, вояга етмаган қизларни турмушга бериш эса 6 ойлик қамоқ ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Болаларга ўқишини тугатиб олишга имкон бериш ва қизларнинг эрта турмушга чиқишига қарши кураш мамлакатда экстремизмнинг олдини олиш усуллардан бири сифатида кўрилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500