Карвонсарой

Ўзбекистондаги нефтни қайта ишлаш заводи Афғонистонга нефть маҳсулотлари етказиб беради

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Фарғона нефтни қайта ишлар заводи 2020 йилдан Афғонистонга 1 млн. тоннагача нефть маҳсулотлари етказиб беришни бошлайди, деб хабар беради «Фарғона Ньюс» ахборот агентлиги чоршанба (24 июль) куни.

Нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш учун маблағ ажратган Индонезиянинг «Trans Asia Resources» компанияси Афғонистонга нефть маҳсулотлари етказиб бериш бўйича «афғон расмийлари билан келишув имзолаган», деди ўзбек корхонаси вакили.

Нефтни қайта ишлаш заводи вакилининг сўзларига кўра, етказиб бериладиган маҳсулотлар ичида бензин ва дизель ёқилғиси ҳам бўлади. Бироқ, афғон компаниялари билан шартнома юзасидан музокаралар давом этмоқда.

Завод, шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистонга ҳам маҳсулот сотишни режалаштирмоқда, деб қўшимча қилди у.

Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорликка оид турли лойиҳалар ёрдамида Афғонистонга экстремизмни тараққиёт йўли билан енгишга ёрдам бермоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500