Карвонсарой

Қирғизистон ва Тожикистон президентлари чегара муаммоларини муҳокама қилдилар

Карвонсарой

ВОРУХ, ТОЖИКИСТОН – Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва унинг қирғизистонлик ҳамкасби Сооронбай Жеенбеков жума (26 июль) куни Тожикистоннинг Ворух қишлоғида бўлиб, ҳудуддаги тангликни ҳал этиш юзасидан музокара ўтказдилар, деб хабар беради Озод Европа / Озодлик радиоси.

Президентлар ҳудуддаги қирғиз ва тожик аҳолиси билан яқин мулоқотда бўлдилар. Музокаралар Исфара (Тожикистон) ва Чўлпон-ота (Қирғизистон) шаҳарларида давом этиши кутилмоқда.

Чегарадаги қуролли тўқнашувлар туфайли душанба (22 июль) куни бир тожик фуқароси ҳалок бўлган. Натижада Қирғизистон ҳукумати Ак-Сал қишлоғидан 650 кишини эвакуация қилган.

Марказий Осиёда совет диктатори Иосиф Сталин томонидан «бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил» тамойили асосида белгиланган чегаралар туфайли тез-тез низолар юз бериб туради.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500