Карвонсарой

Афғонистон ИД аъзоси деб гумонланган тожикистонликни ватанига қайтарди

Карвонсарой

КОБУЛ – Афғонистон ҳукумати «Иислом давлати» (ИД) гуруҳига аъзоликда гумон қилинган 19 яшар тожикистонликни ватанига қайтарди. Бу ҳақда душанба (29 июль) куни тожик ҳукуматидаги манбаларга таяниб, Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL) хабар берган.

Шодижон Боев Афғонистондаги ИД cафида жанг қилишда айбланган биринчи Тожикистон фуқароси бўлиши мумкин.

Озодлик радиоси манбаларига кўра, Америка махсус қўшинлари томонидан Нангархор вилоятида ушланган Боев июнь ойи охирида Тожикистоннинг Кўлоб шаҳрига экстрадиция қилинган.

Боев 2016 йилда қурилишда ишлаш учун Россияга борган, у ердан эса Туркия, Эрон, сўнгра Афғонистонга йўл олган, деб айтган унинг отаси.

2018 йил январда Кўлоб прокуратураси Боевнинг ИДга алоқадорлигини исботловчи далилларни аниқлаганидан бери, у Тожикистонда қидирувда бўлган.

Якшанба (28 июль) куни Тожикистон ҳукумати 80 дан ортиқ афғонистонлик маҳбусни афғон ҳукуматига топширган эди, деб хабар беради Озодлик радиоси.

Маҳбусларни топшириш маросими Қуйи Панж назорат-ўтказиш пунктида бўлиб ўтди.

80 нафар афғонистонлик жазо муддатининг қолган қисмини ватанида ўтайди.

Ўта хавфли жиноятчи деб топилган 10 дан ортиқ бошқа афғон маҳбуслари Тожикистонда қолдирилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500