Қирғизистонлик фаоллар Сурия ва Ироқдан 150 нафар аёл ва ёш болани олиб келишга тайёр

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистонлик фаоллардан бири ҳамюртлари билан бирга Сурия ва Ироқда қолиб кетган фуқаролар – асосан аёллар ва болалардан иборат 150 кишини қайтаришга тайёр эканини маълум қилди, деб хабар беради 24.kg пайшанба (1 август) куни.

«Давлатнинг ёрдамини кутиб ўтиришга ҳожат йўқ», деди сиёсатчи ва жамоат арбоби Кубаничбек Токтосунов Бишкекда ўтган матбуот анжуманида.

Токтосуновнинг айтишича, Ироқ Курдистони ва Суриядаги лагерларда мингдан ортиқ қирғиз аёллари ва болалар азоб чекмоқда. Уларнинг эрлари ва оталари эса қамоққа олинган ёки ўлдирилган бўлиши мумкин.

«Лагерларда болалар ота-онасиз қолиб кетган ҳолатлар ҳам йўқ эмас», деди Токтосунов. У кўнгиллилар ўз ҳисобидан аёллар ва болаларни ватанига олиб келиб, улар учун реабилитация марказлари очишга ҳам тайёр эканини айтган.

Токтосуновнинг жамоаси сентябрь ойида 150 нафар қирғиз фуқаросини ўз ватанига қайтаришни режалаштирмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

3
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha