Карвонсарой

Тожикистонда ЕХҲТ кўмагида портловчи моддалар бўйича минтақавий ўқув маркази очилди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон мудофаа вазири сешанба (6 август) куни Душанбеда портлаш хавфи бўлган предметлар бўйича минтақавий ўқув марказини очиб берди, дея хабар қилади Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўзининг расмий сайтида.

Тадбирда Тожикистон мудофааси мутасаддилари ҳамда ЕХҲТ ва Душанбедаги АҚШ элчихонаси вакиллари иштирок этди.

«Тожикистон Қуролли кучларига портлаш билан боғлиқ таҳдидларни бартараф этиш вазифаси юклатилган. Ушбу минтақавий ўқув маркази Марказий Осиё давлатлари ва ундан ташқарида кенг эътирофга сазовор бўлганидан ниҳоятда мамнунмиз», деди Тожикистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Имомали Собирзода маросимдаги нутқида.

Марказ АҚШ элчихонаси кўмагида ЕХҲТнинг «Портлаш хавфи бўлган предметлар соҳасидаги комплекс ҳамкорлик» дастури доирасида ташкил этилди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500