Тожикистонда «Ансаруллоҳ жамоати» аъзоси 12 йилга кесилди

Карвонсарой

ИСТАРАВШАН, Тожикистон – Истаравшан шаҳар суди «Ансаруллоҳ жамоати» террорчилик ташкилотига аъзоликда айбланган тожик фуқаросини 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда душанба (12 август) куни Akhbor.com нашри суд раиси Аюбжон Қодирзодага таяниб хабар берган.

Сепула қишлоғидан бўлган айбланувчи Хайриддин Ёқубов 2005 йилда ташкилот сафига қўшилишда айбланган. Суд маълумотларига кўра, у 2007 йилда террорчиларни тайёрлаш машғулотларида қатнашиш учун Покистоннинг федерал бошқарувдаги қабилалар ҳудудларига борган.

37 яшар Ёқубов 2013 йилда «Ансаруллоҳ жамоати» гуруҳидан чиққанини айтган бўлса-да, суд бу даъвони заиф санаб, инобатга олмаган. Терговчиларнинг сўзларига кўра, у «Ансаруллоҳ жамоати»нинг Тожикистон, Россия, Афғонистон ва Покистондаги фаол аъзоси бўлган, бу эса гуруҳ аъзоларининг Тожикистон ҳудудида жиддий жиноятлар содир этишига имкон берган.

2010 йилда Хўжандда содир этилган худкушлик ҳужуми учун масъулиятни ўз зиммасига олган «Ансаруллоҳ жамоати» 2012 йилда Тожикистонда тақиқланган ташкилотлар сафига киритилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

0
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha