http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/08/13/newsbrief-02

Қозоғистон Тожикистонга бензин экспорт қилишни бошлади

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Июль ойидан Қозоғистон Тожикистонга бензин етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаевга асосланиб, AKIpress ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Тожикистонга экспортни бошладик. Ҳар ой тахминан 20 тоннадан», деди у сешанба (12 август) куни Нур-Султонда Vlast.kz хабарига кўра.

Аввалроқ Қозоғистон агар икки мамлакат ўзаро келишувга эриша олса, июль ойида Тожикистонга 30 минг тоннагача бензин экспорт қилиши мумкинлигини айтган эди. Ҳозирги вақтда Қирғизистон ва Беларусь билан ҳам битимлар тайёрланмоқда.

Қозоғистон минтақанинг ночор давлатларидаги вазиятни ўнглаш чораларини мунтазам амалга ошириб келган. 2019 йил аввалида Афғонистонда нефть қазиб олиш имкониятлари бўйича музокаралар олиб борилган эди.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha
| 2019-08-16

Қирғизистонга ҳам бензин етказиб берилиши яхши, йўқса у ерда ҳозир Россиянинг қиммат ва сифатсиз бензини сотилмоқда. Қозоқларга раҳмат!

Жавоб бериш