http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/08/26/newsbrief-01

Қирғизистонда террорчиларнинг интернетдан фойдаланишига қарши курашга бағишланган машғулотлар ўтказилди

Карвонсарой

ИССИҚКЎЛ, Қирғизистон – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕҲҲТ) душанба (26 август) куни Иссиқкўл шаҳрида интернетдан террорчилик мақсадларида фойдаланишнинг олдини олиш ва унга қарши курашга бағишланган уч кунлик назарий машғулотларни якунлади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилган.

Машғулотларда 30 га яқин қирғизистонликлар, жумладан, ҳукумат идоралари, ҳуқуқ-тартибот органлари, фуқаролик жамияти, ОАВ, илмий доиралар ва хусусий сектор вакиллари қатнашди.

Тадбир ЕХҲТнинг Бишкекдаги идораси ва Террорга қарши кураш бўлинмаси томонидан ташкил этилди.

Машғулотларнинг асосий эътибори «Марказий Осиёда терроризм билан боғлиқ реал воқеалар ва юзага келувчи хавфсизлик таҳдидларига асосланган шартли сценарийга» қаратилган, дейилади ЕХҲТ баёнотида.

Бир қатор халқаро мутахассислар шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва фикрни ифода этиш эркинлиги, тинч йиғилишлар, дин ва эътиқодни ҳурмат қилган ҳолда замонавий муаммоларни ҳал этиш бўйича илғор тажриба ҳақида сўзлаб бердилар.

Бу каби машғулот ўтган ҳафтада Тожикистонда ҳам ўтказилган эди.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha