Карвонсарой

Қозоғистон расмийлари учун террорчиликни молиялаштиришга қарши кураш бўйича ЕХҲТ тренинги ўтказилди

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) пайшанба (29 август) куни Нур-Султонда пул ювиш ва террорни молиялаштиришга қарши курашга бағишланган уч кунлик семинарни якунлади, деб хабар қилди ЕХҲТ ўз расмий сайтида.

Семинарда Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд идораларининг 50 нафар ходими иштирок этди.

Миллий ва халқаро мутахассислар «пул ювиш амалиётларини, тергов қилиш ва жавобгарликка тортиш, ноқонуний активларни мусодара қилиш ва асосий манфаатдор ташкилотлар, жумладан Молиявий мониторинг қўмитаси билан идоралараро ҳамкорлик» бўйича энг илғор тажриба билан ўртоқлашдилар, деб хабар берди ЕХҲТ.

Амалий машғулотлар давомида иштирокчилар молиявий разведка маълумотларини далил сифатида қўллаш, жиноий активларни қидириш ва айбловсиз мусодара қилиш бўйича сабоқ олдилар.

Тадбир Нур-Султондаги АҚШ элчихонаси, ЕҲХТ дастурлари идораси, Молия вазирлигининг Молиявий мониторинг қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги ҳуқуқ-тартибот органлари академияси томонидан ташкил этилди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500