Карвонсарой

Қозоғистонга қайтарилган ва кейинги тақдирини кутаётган 500 дан ортиқ одамнинг 15 нафари қамоққа ҳукм қилинди

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Бу йил Суриядан ватанига қайтарилган 595 қозоғистонликнинг ўн беш нафари «Ислом давлати»га (ИД) аъзоликда айбланиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинди, дейилади Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг (МҲҚ) пайшанба (17 октябрь) кунги баёнотида.

15 кишининг 10 нафари эркак ва 5 таси аёлдир. Қозоғистон ҳукумати томонидан ўтказилган «Жусан» (Аччиқ шувоқ) операцияси давомида 595 қозоқ фуқароси, шу жумладан 400 дан ортиқ бола ватанига қайтарилган.

Қайтганлардан яна 14 нафарининг тергов жараёни якунланган бўлиб, уларнинг бари ИДнинг битта бўлинмасига аъзоликда гумон қилинган, деб хабар беради МХҚ. Айни пайтда улар суд жараёнини кутмоқдалар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500