Карвонсарой

«Ансаруллоҳ жамоати» етакчисининг ўғиллари Тожикистонда қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон Олий суди «Ансаруллоҳ жамоати»нинг (АЖ) собиқ етакчиси Домулло Амриддиннинг (асл исми Амриддин Табаров) икки ўғлини узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар берган Озод Европа/Озодлик радиоси тожик хизмати сешанба (22 октябрь) куни суддаги манбага асосланиб.

Суд ўз ҳукмини 29 август куни эълон қилган бўлса-да, жамоатчилик бу ҳақда 22 октябрь куни хабар топган.

Абдулфаттоҳ ва Саиджамолиддин Табаровлар мос равишда 23 ва 16 йилга озодликдан маҳрум этилганлар. Улар турли жиноятлар, жумладан жиноий гуруҳ тузиш ва Тожикистон ҳукуматини ағдаришга чақирганликда айбланган.

Тожик жангарилардан таркиб топган «Ансаруллоҳ жамоати» толибонпараст гуруҳи 1990-йилларнинг бошларида Покистоннинг қабила ҳудудларида пайдо бўлган ва аста-секин Афғонистонга кўчиб ўтган.

Гуруҳ раҳбари Амриддин 2015 йилда афғон кучлари томонидан ўлдирилган эди. АҚШ кучлари унинг ўғилларини 2009 йилда Афғонистонда қўлга олганлар.

Тожикистон ҳукумати уларни Афғонистондан 2018 ёки 2019 йилда экстрадиция қилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500