Огоҳлантириш

Америка Қўшма Штатлари Марказий Қўмондонлиги (USCENTCOM) томонидан ҳомийлик қилинадиган Caravanserai сайтининг мақсади икки томонлама ва кўп томонлама келишувлар орқали такомиллашган минтақавий барқарорликни оширишга қаратилган ҳаракатни ифода этишдир. Caravanserai сайтида шунингдек, минтақада террорчилик фаолиятининг тарқалиши ва террорчиликни қўллаб-қувватлашга тўсқинлик қиладиган воқеаларни ёритишга мақсад қилинган. Ушбу веб-сайтда минтақадаги янгиликлар ёритиб берилиши билан бир қаторда, сайтнинг ўз мухбирлари ёзган таҳлилий мақолалар, интервьюлар ва шарҳлари бериб борилади. Бу сайт минтақавий аудиторияга истиқболда минтақада барқарорликка эришиш бўйича кенг кўламли ахборот тақдим этадиган Интернет портали сифатида яратилган.

Ҳаволалар юзасидан огоҳлантириш

АҚШ ҳукумати қўл остида бўлмаган ташқи сайтларга Caravanserai сайтидаги ҳаволалар, шунингдек сайтда савдо белгилари, фирма ва корпорациялар номларидан фойдаланиш фақат фойдаланувчилар қулайлиги учун тақдим этилади. Бундай фойдаланиш хусусий секторга тегишли бирор сайт, маҳсулот ёки хизматларнинг расмий равишда АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан ҳомийлик қилиниши ёки уни тасдиқлашини англатмайди. АҚШ Мудофаа вазирлиги ташқи веб-сайтларнинг мазмуни бўйича ҳеч қандай таҳририй назорат қилмайди. Барча ҳаволалар ушбу сайтнинг белгиланган мақсадларига мувофиқ жойлаштирилади. Caravanserai сайтига қилинадиган барча ҳаволалар илиқ қаршиланади.

Муаллифлик ҳуқуқлари

Муаллифлик ҳуқуқи талаб қилинган ҳолатардан ташқари, ушбу веб-сайтда жойлаштирилган маълумотлар жамоат мулки ҳисобланади, улардан бемалол нусха кўчириш ва тарқатиш мумкин. Ушбу сайтдан олинган маълумот манбаасига ҳавола қилиш қўллаб-қувватланади. Агар фотосуратлар, график маълумотлар ёки сайтнинг бошқа материалларида муаллифлик ҳуқуқи таъкидланган бўлса, бундай материаллардан нусха олиш фақат дастлабки манбаа рухсати билан амалга оширилиши зарур.

Жавобгарликдан воз кечиш

Сайтнинг ходимлари Caravanserai веб-сайтида жойлаштирилган маълумотларнинг тўғри ва тўлиқ бўлишини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар. Шу билан бирга, кўпинча сайтга қисқа муддат ичида юкланадиган материаллар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, биз унда нашр этиладиган маълумотларнинг тўғрилигини кафолатлай олмаймиз.

АҚШ ҳукумати, АҚШ Мудофаа вазирлиги, уларнинг ходимлари ёки пудратчилар Caravanserai сайтида эълон қилинган материалларга нисбатан ҳеч қандай бевосита ёки билвосита кафолатлар, жумладан, савдо сифати кафолати ва муайян мақсадга мувофиқлиги кафолатини бермайди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Caravanserai сайти материалларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва тарқатишда иштирок этган бошқа юридик шахслар сайтга ташриф буюрувчиларга тақдим қилинадиган маълумотлардан ҳар қандай нотўғри, ноқонуний ёки фирибгарлик мақсадида фойдаланишдан келиб чиқадиган ҳар қандай жавобгарликдан бош тортади. Бундан ташқари, АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳам, унинг пудратчилари ҳам сайтдаги материаллардан ҳар қандай нотўғри, ноқонуний ёки фирибгарлик мақсадида фойдаланишдан келиб чиқадиган бирор молиявий ёки бошқа оқибатлари юзасидан ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. Caravanserai сайтидаги материаллар билан танишиш ёки улардан фойдаланиш юқорида кўрсатилган огоҳлантиришга автоматик тарзда тўлиқ рози бўлинганликни назарда тутади.

Махфийлик ва хавфсизлик баёноти

АҚШ Мудофаа вазирлиги қайси ахборотнинг энг қизиқарли ёки қизиқарсиз эканини баҳолаш ёки тизим самарадорлиги кўрсаткичларини аниқлаш ёки муаммоли соҳаларни юзага чиқариш имконини берувчи умумий статистик маълумотларни олиш учун дастурий таъминотдан фойдаланади. Caravanserai сайтига ташриф буюрганингизда қуйидаги маълумотлар тўпланади: сиз Caravanserai га кирадиган интернет домени номи ва сайтга кирилган сана, ҳамда вақт. Агар сиз электрон почта хабари орқали Caravanserai га шахсий маълумот йўллашни танласангиз, биз бундан фақат сизнинг электрон почтангизга жавоб бериш учун фойдаланамиз.

Сайт хавфсизлиги ва барча фойдаланувчилар учун бу ресурсдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш мақсадида, АҚШ Мудофаа вазирлиги рухсатсиз юклашларга уринишлар, маълумотларни ўзгартириш ёки бошқа етказиладиган зарарларни аниқлаш учун дастурий таъминотдан фойдаланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан расмий тергов ўтказишда ушбу кузатув натижасида тўпланган маълумотлардан фойдаланилиши мумкин. Рухсатсиз юклашларга уринишлар ва маълумотларни ўзгартириш қатъиян таъқиқланади ва 1986-йилда қабул қилинган Computer Fraud and Abuse Act (Компютер қаллоблиги ва суиъстеъмол тўғрисидаги Федерал Қонун) ва Америка Қўшма Штатлари Мажмуавий Қонунларининг (U.S.S. Sec.) 18-бўлим 1001- ва 1030-бандларига мувофиқ жазоланишга сабаб бўлиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган мақсадлардан ташқари, фойдаланувчиларнинг шахси ёки уларнинг сайт материалларидан фойдаланиш характери бошқа йўллар билан аниқланишига йўл қўйилмайди.

Батафсил ахборот

Бу ерда келтирилган маълумотларга оид саволларингиз ёки шарҳларингиз бўлса, Алоқа бўлимидаги маълумотларга таяниб бизга электрон хабар йўлланг.