Карвонсарой

Карвонсаройда фикр-мулоҳаза билдириш қоидалари

Фикр-мулоҳаза билдириш веб-сайтни такомиллаштиришга ёрдам беради ва ўқувчилар учун муҳокама майдони сифатида хизмат қилади. Биз фикр-мулоҳаза билдириш қоидаларини жорий этдик ва унга риоя қиласиз деган умиддамиз. Ўз фикр-мулоҳазангизни ёзиб қолдиришингиз ушбу қоидаларни қабул қилганлигингиздан далолат беради. Биз сизни кенг қамровли мавзуларда муҳокама олиб боришга ундаймиз ва билдирилган фикрлар муаллифнинг нуқтаи назари ва қарашларини акс эттиришини ёдда тутишингизни илтимос қиламиз. Биз ҳар доим ҳам ушбу мулоҳазаларда ифода этилган ғоялар, қарашлар ёки фикрларни қўллаб-қувватламаймиз, аммо сиз – ўқувчиларимизга ўзингизни қизиқтирган мавзуларни муҳокама қилишингиз учун ушбу форум орқали шароит яратиб берамиз.

1. Форум модератор томонидан назорат қилинади. Карвонсарой фикр-мулоҳазаларни кузатиб боради ва мавзуга алоқадор бўлмаган контентни ўчириб ташлаш, таҳрир қилиш ёки ўзгартириш ҳуқуқига эга.

2. Карвонсаройда фикр-мулоҳаза қолдириш билан сиз ушбу қоидаларда кўрсатилган шартларни тасдиқлаган ва уларга розилик билдирган бўласиз.

3. Карвонсарой қабул қилиб олган барча хатлар, агар ёзувчиниг дастлабки мактубида бошқача кўрсатилмаган бўлса, сайтга чиқариш учун мўлжалланган деб қабул қилинади.

4. Фикр-мулоҳазалар Марказий Осиё аҳолиси учун мўлжалланган. Карвонсаройнинг хабар ва мақолаларига оид мулоҳазалар – фикр алмашиш ва аҳамиятли мавзулардаги очиқ мулоқот – маданиятли ва шаффоф тарзда барча ўқувчилар кўришлари учун мўлжалланган.

5. Карвонсарой барча фикр-мулоҳазаларни контент сабабли таҳрир қилиш ҳуқуқига эга. Қолдирилган фикр-мулоҳазалар Карвонсарой хабарлари ва мақолаларида ёритилган мавзуга оид бўлиши шарт.

6. Ҳақоратомуз, тажовузкор ёки таҳқирловчи, ирқчилик ва шу каби руҳдаги фикр-мулоҳазалар чоп этилмайди. Ҳар қандай шарҳ қолдирувчи томонидан кимнидир ерга урувчи, ҳақоратли, шахсиятга қаратилган, ирқчилик, зўравонлик ва таҳдидларга даъват қилувчи фикр-мулоҳазалар сайтга чиқарилмайди.

7. Тижорат ташкилотлари учун мўлжаллаган ёки уларга тегишли бўлган тижорий фаолиятни реклама қилувчи фикр-мулоҳазалар сайтга чиқарилмайди.

8. Карвонсарой фикр-мулоҳазаларни назорат қилиш, таҳрирлаш, цензуралаш мажбуриятини ёки улар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. Бу унинг фикр-мулоҳаза билдириш қоидаларига хилоф бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Фикр-мулоҳаза билдирувчилар ёзган матнлари қонун ва белгиланган кўрсатмаларга мувофиқ бўлишини таъминлашлари зарур.

9. Биз сайтга чиқаришдан аввал фикр-мулоҳазалардан шахсий э-почта манзилларини олиб ташлаймиз.

Фикр-мулоҳаза қолдиришга оид тез-тез сўраладиган саволлар

Карвонсаройда қолдирилган мулоҳазалар фикр алмашиш ва очиқ мулоқот олиб бориш учун мўлжалланган.

Нима учун ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини модератор кузатиб боради?

Мақсадимиз – барча ўқувчилар учун мустақил фикр-мулоҳаза билдиришни таъминлаб бериш. Биз ёзиб қолдирилган мулоҳазаларни кузатиш орқали янгиликларимиз ва маълумотларимиз сифатини яхшилаш учун хизмат қиладиган, ўқувчиларимизга зиёли ва маълумотга бой фикр-мулоҳазалар билан алмашишга имкон берувчи майдонни яратдик.

Агар фикр-мулоҳазалар қоидаларга хилоф келмайдиган ва ўринли бўлса, уларнинг аксарияти чоп этилади (назорат субъектив бўлади). Биз уларни иложи борича эҳтиёткорлик ва изчиллик билан назорат қиламиз.

Шарҳлар қандай бўлиши керак?

Биз мақсадга мувофиқ ва хушмуомалалик билан ифодаланган турли мавзудаги фикр-мулоҳазаларни қадрлаймиз. Биз муҳокамаларни бир ўқувчи ёки бир неча ўқувчилар томонидан қолдирилган, такрорланувчи фикрлардан ҳимоялашга ҳаракат қиламиз. Биз Карвонсарой услубига оид стандартларга амал қиламиз.

Биз қабул қила олмайдиган бир неча турдаги шарҳлар бор, булар: шахсиятга қаратилган ҳужум (ўқувчи ёки муаллифлар томонидан), сўкиниш, қўполлик, беҳаё сўзлар (ҳарфлар ўрнига белгиларни қўллаш ҳам шулар жумласидан), реклама эълонлари, қаллоблик, маъносиз гап-сўзлар ва БАҚИРИСҲЛАР. Шунингдек, биз фикр-мулоҳазаларда қолдирилган ҳаволаларни Карвонсарой стандартларга мослигини текширамиз ва керак бўлган ҳолларда уларни таҳрир қиламиз.

Фикр-мулоҳазалар таҳрир қилинадими?

Одатда, фикр-мулоҳазалар таҳрир қилинмайди. Шундай бўлса-да, Карвонсарой фикр-мулоҳазаларни уларнинг таркиби, аниқлиги, мавзуга алоқадорлиги ва узунлигини инобатга олган ҳолда таҳрир қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Карвонсаройга нисбатан танқидий фикрларга қандай қарайсиз?

Биз ўз фаолиятимизга оид танқид ва асосли фикрларни олқишлаймиз, аммо фикр-мулоҳазалар фақат бизнинг фаолиятни танқид қилиш билан боғланиб қолишини истамаймиз ва мос равишда уларни таҳрир қиламиз.

Яна нималарни билишимиз керак?

Карвонсаройда фикр-мулоҳазаларни чоп этишга юбориш ушбу қоидаларни қабул қилганингиз ва уларга розиллик билдирганингизни англатади. Ушбу қоидалар бирор огоҳлантиришсиз, исталган вақтда ўзгартирилиши мумкин.