Карвонсарой
Иқтисодиёт

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтирган ҳолда Ўзбекистон АҚШга қовун экспорт қилишни бошлади

Муаллиф: Максим Енисееев

Ўзбекистон қовунлари Тошкентда сентябрь ойида бўлиб ўтган қовоқ етиширувчилар маҳсулотлари кўргазмасида намойиш қилинмоқда. [Максим Енисеев]

Ўзбекистон қовунлари Тошкентда сентябрь ойида бўлиб ўтган қовоқ етиширувчилар маҳсулотлари кўргазмасида намойиш қилинмоқда. [Максим Енисеев]

ТОШКEНТ -- Иқтисодий ўсишга интилган ҳолда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини устувор вазифа қилиб қўйди.

Мамлакат учун биринчи бўлиб Uztrade экспорт компанияси октябрь ойида бир тонна янги узилган қовунларни Америка бозорига етказиб берди.

Нью-Йоркда жойлашган Ўзбекистон-Америка савдо корпорацияси қовунларни Америка томонида сотишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Gazeta.uz.

Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигига кўра ўша бир тонна юк фақат биринчи қадамдир.

Ўзбекистон мевалари ва қовунлари 2016 йилда ўтказилган халқаро қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасида намойиш қилинмоқда. [Қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари вазирлиги]

Ўзбекистон мевалари ва қовунлари 2016 йилда ўтказилган халқаро қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасида намойиш қилинмоқда. [Қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари вазирлиги]

Бир неча ой аввал бошланган Ўзбекистон ва Америка ишбилармонларини яқинлаштириш жараёни Ўзбекистонлик фермерлар учун янги имкониятларни очмоқда.

20 сентябрда Нью-Йорк шаҳрида АҚШ-Ўзбекистон бизнес форумида қатнашчилар 2,6 миллиард АҚШ доллари қийматидаги (20,6 триллион Ўзбек сўми) шартномаларни имзоладилар.

Вазирлик томонидан бошқарилувчи экспортер бўлган Uztrade 5,1 миллион АҚШ доллари (41,1 миллиард Ўзбек сўми) қийматидаги тўқимачилик маҳсулотлари, қуритилган мевалар ва сабзавотлар ҳамда бошқа маҳсулотларни Америка Қўшма Штатларига экспорт қилиш бўйича шартномаларни имзолади, дея хабар беради Gazeta.uz веб-сайти.

Маҳаллий акциядорлар савдо битимларини адо қилишларига ишончлари комил.

"Биз мамлакатимизнинг ўзида қовуннинг 100 дан ортиқ ноёб турларини етиштирамиз", деди Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги агросаноат фирмасининг ходими Баҳром Мирҳамидов Карвонсарой мухбирига. "Уларни ташиш қийинлиги ва масофанинг узоқлигига қарамасдан Ўзбекистон қовунлари экзотик ва сифатли озиқ-овқат маҳсулоти сифатида АҚШда ўз ўрнини топади, деб ўйлайман".

Экспортни рағбатлантириб, бозорларни излаб

Мевалар, сабзавотлар ва қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари экспортларини ошириш Ўзбекистон иқтисодиёти учун муҳимдир. Ҳозирги вақтда ўша маҳсулотлар экспорти қиймати бўйича Ўзбекистон экспортининг 6,2% ини ташкил қилади, бу эса Ўзбекистоннинг узоқ вақтлардан бери асосий экспорт маҳсулоти бўлган пахта экспортига қараганда 1,5 марта кўпроқ валюта келтиради.

Қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари вазирлигига кўра 1991 йилдан 2016 йилгача мамлакатдаги қовун ва қовоқ етиштириш ҳажми икки марта ўсди ва йилига 2 миллион тоннадан ортиқроқни ташкил қилди.

Бироқ қовоқ ҳосилини экспорт қилиш нисбатан арзимас даражадалигича қолди. 2016 йили улар фақат 68 000 тонна бўлиб, Ўзбекистон томонидан экспорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмининг 0,8% ини ташкил қилди.

Ҳукумат фермерларни ўзларининг экспортерлари бўлишларига рағбатлантириш учун чоралар кўрмоқда.

"Президент [Шавкат Мирзиёев]нинг 1 июлдан кучга кирган қарорига кўра ишбилармонлар ўзларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўғридан-тўғри чет эллик ҳамкорларига бемалол экспорт қилишлари мумкин", деди Тошкентлик юрист Ўткир Усманов Карвонсарой мухбирига. "Авваллари давлат монополияси бўлган Uzagroeksport орқали ўтишингиз талаб қилинарди".

Август ойидан бошлаб ҳукумат расмийлари " [экспортерларнинг] ўз валюта тушумларининг бир қисмини Ўзбек валютасига алмашиш эвазига давлатга сотиш" талабини бекор қилдилар, қўшиб қўйди Усманов.

Мирзиёев 1 июлдан бошлаб илгари сурган бошқа ислоҳот юкларни юбориш ҳужжатларини тайёрлаш учун кетадиган вақтни қисқартиради.

Бундай ислоҳотлар ўзларининг кутилган натижаларини бераяпти.

"Қовун етиштириш бу йили анчагина фойдали бўлди", деди Тошкент вилояти Ўзгариш қишлоғилик фермер Акром Толипов Карвонсарой мухбирига.

"2015 йилда ҳукумат [жисмоний шахслар томонидан] экспорт қилинишининг олдини олиш учун қовун ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини юк машиналари билан экспорт қилишни тақиқлади", деди у. "Энди барча тақиқлар олиб ташланди ва янги истиқболлар очиқ."

Савдо муносабатларини мустаҳкамлаб

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари вазирлиги делегацияси савдони ошириш учун янги имкониятларни ўрганиб чиқиш мақсадида яқинда Америка Қўшма Штатларига ташриф буюрди.

23 октябрдан 1 ноябргача бир қанча қишлоқ хўжалиги университетларининг ректорлари ва айрим ҳукумат расмийлари энг замонавий Америка технологияларини ўргандилар ва кучлироқ савдо муносабатларини қуриш йўлларини изладилар.

"АҚШ савдо вазирлигидаги суҳбатларда Ўзбекистон делегацияси Америка инвестицияларини қишлоқ хужалиги секторига жалб қилиш, саноат мутахассисларини ўзаро алмашишни ўрнатиш ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Америка Қўшма Штатларига етказиб беришни ўз ичига олувчи қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар", дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ўзбекистон қовунларини соғиндим. Улар шунчалик ширинки, АҚШ ёки дунёнинг ҳеч бир давлатида қовунлар бундай ширин эмас.

Жавоб бериш