ЎШ ВА НОРИН ВИЛОЯТЛАРИ -- Халқаро ривожлантириш бўйича АҚШ агентлигининг (USAID) «Agro Horizon» лойиҳаси Қирғизистоннинг чекка туманларидаги аёлларга ўз дастурхонларини тўлдириш, озуқавийлиги юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва оила даромадини оширишни кўзлаб, уларга сабзавот етиштиришда ёрдам бермоқда.
Янги ва қайта ишлов берилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг сотув ҳажмини ошириш учун тўрт йиллик лойиҳа 2014 йилнинг октябр ойидан бошлаб 22,4 миллион АҚШ доллари (1,5 миллиард сом) маблағни хусусий секторнинг сармоя капиталига инвестиция қилди.
Ушбу лойиҳа Ўш, Жалолобод, Баткент, Норин вилоятларида амалга оширилмоқда.
“Лойиҳа маккажўхори, картошка, ўрик, пиёз ва резаворлар етиштирувчи кичик фермерларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадиини қўйиб, фаолиятини бошлаганидан буён 44 000 га яқин уй хўжаликлари ўқитиш ва техник ёрдамдан бевосита фойда кўрди ”, - деб айтилади USAIDнинг март ойидаги ҳисоботида.
Шунингдек, USAID маълумотига кўра бундай ҳамкорлик муносабатидан 42 000 дан ортиқ уй хўжаликлари бундан фойда кўради ва 792 та тўлиқ иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Иссиқхона бўйича ҳамкорлик
USAIDнинг Қирғизистон бўйича иқтисодий ўсиш масалалари бўйича директори Луис Эрнандес (Luis Hernandez) Карвонсарой билан суҳбатда "Норин ва Ўш вилоятларида дастур ушбу дастур хотин-қизларга иссиқхоналар ташкил этишларида ёрдам беришга мўлжалланган", – дея таъкидлади.
Унинг сўзларига кора, Норин ва Ўш вилоятларидан ўн олти фермер, ҳар бир вилоятдан саккиз нафар хотин-қизлар март ойида иссиқхоналарни бирга қуриш аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг бир қисми эканлигини кўзда тутиб, лойиҳа билан ўзаро англашув ҳақида меморандумга имзо чекдилар.
Эрнандеснинг сўзларига кўра ҳар бир иссиқхонанинг қиймати 7 000 АҚШ долларни (487 195 сомни) ташкил қилади
Унинг айтишича, USAID иссиқхоналар қурилиши, жумладан қурилиш материллари, техник ёрдам ва маркетинг қўллаб қувватлашни ўз ичига оладиган харажатларнинг 78% харажатларини қоплаш учун фермер аёлларга грант ажратди. Фермерлар харажатларнинг қолган қисмини тайёр иссиқхоналарда сабзавот ишлаб чиқаришни молиялаштиришга сарф қилдилар.
Ҳосил етиштириш (вегетация) мавсумини узайтириш
Эрнандеснинг сўзларига кўра лойиҳа доирасида иссиқхоналар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, чунки очиқ далаларда ва Қирғизистоннинг тоғли ҳудудларида сабзавотларни етиштириш мавсумни қисқа бўлиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш имкониятини чеклайди.
“Иссиқхоналарда маҳсулот етиштириш – вегетация даврини узайтириш ва янги сабзавотлардан фойдаланишни ошириш ва фермерлар даромадини ошириш учун энг яхши ечимдир”, – дейди Эрнандес.
“Шунинг учун ҳам фермерлар уларга жуда қизиқадилар”, – дейди у. “Мана шу аёллар ўз тажрибаси билан кўрсатганларидек, бу лойиҳа фермерлар учун илғор технологияларни намойиш қилди ва иссиқхона хўжалиги фойдадорликка эришишини кўрсатиб берди”.
Эрнандеснинг айтишича, иссиқхона лойиҳасида иштирок этиш учун танланган аёллар 2016-йилда алоҳида лойиҳада яхши натижаларга эришганини таъкидлашди ва бунда чекка тоғли ҳудудлардаги 1 600 та уй хўжалиги қишлоқ хўжалигини юритишнинг техник кўникмаларини мустаҳкамлаб олишди.
“Биз фермерларни ўз тадбиркорлик қобилиятлари асосида, яъни жиддий қизиқиш кўрсатган, керакли тажрибага эга бўлган деҳқонларни танлаб олдик ва [иссиқхоналар] қурилиш ишларига ва сабзавот ишлаб чиқаришга ўз ёрдамимизни қўшишга ҳаракат қидик”, – деди у.
Фермерлар барча қурилиш ишларини июль ойи охиригача муваффақиятли якунладилар ва август ойида сабзавот етиштиришни бошладилар. Эрнандеснинг айтишича, энди USAID техник ёрдам кўрсатишда ёрдам бермоқда ва фермерларга муқобил бозорларни топишга кўмаклашмоқда.
Оилавий даромадларни ошириш
Олой туманидаги Первомайское қишлоғида истиқомат қилувчи Айчурок Рисқулова лойиҳада қатнашишдан олдин иссиқхонада ҳеч нарса етиштирмаганини айтди.
“Иссиқхона туфайли ҳосилим ва ҳосилдорликдан олинган даромадлар мўлжалдагидан ошиб кетди ва биз 1500 тоннадан ортиқ помидор етиштирдик”, дея таъкидлади у Карвонсаройга. “Фарзандларим ҳам иссиқхонада ишлайдилар, ўғлим ва қизим бу ишда фаол иштирок этмоқда".
Рисқулованинг сўзларига кўра, унинг оиласи даромадлари сезиларли даражада ошган, чунки аввал улар помидорни фақат боғда етиштиришган ва қисқа вегетатсия даври давомида улар фақат бир неча минг сом пул ишлай олишган холос.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда оила ҳар ойда иссиқхона хўжаликларидан ойига 42 000 сом (605 АҚШ доллари) ишлаб топади.
Сентябрь ойидан бошлаб Норин вилоятидаги фермер аёллар 7 000 килограммдан ортиқ бодринг йиғиштириб олдилар ва уларни маҳаллий бозорда сотдилар, бу эса сотишдан тушган умумий тушумнинг ҳажми 5 800 доллар (397,3 минг сом) бўлишига олиб келди, дейди Эрнандес.
“Ушбу лойиҳа туфайли биз ҳозир бодринг етиштириладиган иссиқхонага эга бўлдик,” – дейди Норин вилояти Куланак қишлоғида истиқомат қилувчи Гулнура Солтобаева Карвонсарой билан бўлган суҳбатда.
“Энди бизда анча қўшимча даромад манбаи бор,” – дейди у. “Умид қиламанки, иссиқхона яхши таъминланади, ҳосил ҳам, даромад ҳам мўл болади. Мен эса буни амалга ошириш учун қўлимдан келган барча ишларга тайёрман”.
Тожикистонда шундай дастурлар борми?
Жавоб беришФикрлар 2
Тоғли ҳудудларда яшовчи аёлларга иссиқхона бизнесини бошлашда ёрдам берилаётганидан хурсандман, уларга омад тилайман. Ўсимликшунос фермер бўлганим сабаб, томорқамда бир сотих ерга иссиқхонани қўл остидаги воситалардан ясаганман. Ўзимни синаб кўриш учун бодринг экиб кўрдим, натижасидан мамнунман. Сизнинг ташкилотингиз бераётган ёрдам ҳақида сўрамоқчи эдим, сиз билан учрашиш ва тижорат иссиқхоналарини қуришда ёрдам дастури ҳақида маслаҳатлашиш имкони борми. Олдиндан раҳмат.
Жавоб беришФикрлар 2