Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Қозоғистон «қоронғи тармоқда» гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганликда айбланган шахсларни қўлга олди

Муаллиф: Александр Богатик

Полициянинг махсус кучлари 3 ноябр куни Остона шаҳрида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларни қўлга олиш ҳаракатидалар. [Қозоғистон Ички Ишлар Вазирлиги]

Полициянинг махсус кучлари 3 ноябр куни Остона шаҳрида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларни қўлга олиш ҳаракатидалар. [Қозоғистон Ички Ишлар Вазирлиги]

ОСТОНА -- Қозоғистоннинг Кибер хавфсизлик бошқармаси ва Миллий Хавфсизлик Қўмитаси (МХҚ) интернетда ноқонуний тарзда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий уюшмани фош этдилар, дея ой бошида хабар берди Қозоқ расмийлари.

МХҚнинг кибер хавфсизлик ва гиёҳвандликка қарши кураш бўлинмалари, ҳамда махсус амалиёт кучлари биргаликда Остона ва Алматидаги иккита уюшган жиноий гуруҳга қарши кенг кўламли амалиётни амалга оширдилар, дея 3 ноябр куни хабар берди МХҚ.

Камида 12 нафар жиноий гуруҳ аъзоси бўлган гумондор шахс қамоққа олинди ва «гиёҳванд ва психотроп моддаларни» тарқатишда «қоронғи тармоқдан» фойдаланишган, дея маълумот тарқатди МХҚ.

«Бу Қозоғистонликлар интернет орқали гиёҳванд моддалар савдоси билан биринчи марта шуғулланишлари», дея Карвонсаройга изоҳ берди Остонадаги Л-Паритет фирмасида АТ соҳасида хавфсизлик бўйича мутахассис Евгений Ли. «Ушбу жараёнлар замонамизга хос ҳолатлардир. Интернет бизнинг борлиғимизнинг аксидир».

Қоронғи тармоқни кузатиб бораётган расмийлар жиноий гуруҳларни фош этди, деди МХҚ.

«Қоронғи тармоқ» ва онлайн жиноятчилик

«Қоронғи тармоқ» интернетнинг бир қисми бўлиб, уни оддий фойдаланувчилар кўрмайдилар, деди Карвонсарой билан суҳбатда Таразлик АТ мутахассиси Иван Корнеев.

«Фойдаланувчилар унга махсус дастур ёрдамида кирадилар», деди у. «У ерда улар таъқиқланган моддалар ва қуроллар олди-соттиси билан машғул бўлиб, ундан ташқари, барча турдаги ноқонуний ишлар билан шуғулланадилар».

Гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахслар ўзларининг Яндех Моней, Қиwи ёки WебМоней каби электрон ҳамёнларига тўловларни қабул қилиб оладилар, деди Корнеев. Сўнг улар харидорларга ноқонуний моддаларни почта орқали юборадилар ёки гиёҳванд моддалар беркитилган жой ҳақида уларга хабар берадилар.

Қозоғистонда ноқонуний гиёҳванд моддалар таъминотини ташкил этиш учун гиёҳванд моддаларни сотувчилар ҳар бир шаҳарда ўзларининг воситачилари ва хабарчиларидан иборат етказиб бериш тизимини қурган бўлишлари эҳтимолдан ҳоли эмас, деди Ли.

«[Гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар] уларни интернет орқали катта пул ваъда қилиб ёллайдилар», дея сўзида давом этди у.

«Одамлар қоронғи тармоқда ҳеч қандай жазосиз хоҳлаган ишларини қилишлари мумкин дея ишонишлари уларнинг катта хатосидир», деди у. «У Гоогле ёки Яндех каби қидирув тизимларида кўриниш бермаслиги мумкин, лекин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уни диққат билан кузатадилар».

Корнеевнинг сўзларига қараганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг кибер хавфсизлик бўйича махсус ходимлари кўпинча жиноий гуруҳларнинг фаолиятларини аниқлаш учун қоронғи тармоқда яширин тарзда сотувчи ёки харидор сифатида ҳаракат қиладилар.

«Қозоғистон АТ жиноятларига кураш бўйича кибер қалқон тизимини яратиш устида ишламоқда ва бунинг учун катта маблағ ажратилиб, энг малакали мутахассислар жалб қилинганлар», деди у. «Бу гиёҳванд моддаларнинг интернетда сотилишини олдини олади».

Онлайн наркокартеллар ота-оналарни хавотирга солмоқда

«Албатта, биз ўз фарзандларимиз келажаги учун ташвиш чекамиз», деди маҳаллий газеталарда наркокартеллар ҳақида ўқиган, Тараздаги икки боланинг онаси Мая Самедова.

У ўғиллари интернетда нималар билан машғул эканларини назорат қилишга уринаётганини сўзлаб берди. Аммо доимий назорат ўрнатиш имконсиз.

«Шу сабабли полиция ва хавфсизлик хизматлари бизнинг ягона умидимиз», деди у Карвонсарой билан суҳбатда. «Улар интернет орқали гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчиларни топиб жазолайдилар».

Шимкент шаҳридаги Город Без Наркотиков (Наркотиклардан ҳоли шаҳар) номли нодавлат ташкилоти раҳбари Сейтжан Абдилдаев гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашаётгани учун полицияни мақтади.

«Биз доимий равишда полиция гиёҳванд моддалар савдоси каналларини тўсиб қўйгани, гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчиларни ушлаб, уюшган жиноий гуруҳларни яксон қилаётгани ҳақидаги хабарларни эшитамиз», деди у Карвонсарой билан суҳбатда.

«Енди навбат интернетни тозалашга келди. Ахир ҳатто ўсмирлар ҳам интернетда гиёҳванд моддаларни сотиб олишга уринишлари мумкин», деди у.

Гиёҳванд моддалар савдоси билан давлат даражасида курашиш

Айни пайтда, Қозоғистонда анъанавий гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш ўз натижаларини бермоқда.

Қозоғистонда ҳар йили июндан октабр ойигача ўтказиладиган, гиёҳвандликка қарши кураш бўйича кўзга кўринган ҳаракати бўлган Кўкнори амалиёти бу йил бир неча тонна гиёҳванд моддаларни қўлга тушириш билан якунланди, дея хабар беради мамлакатнинг Чегарани қўриқлаш хизмати.

Янги қонунлар ҳам гиёҳванд моддалар савдосининг барча жиҳатларини эътиборга олган ҳолда яратилди.

«Қозоғистон гиёҳванд ва психотроп моддалар савдосига оид қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича қонунни ҳозирлади», деди Абдилдаев парламентда кўриб чиқилаётган қонунни назарда тутиб. «Таъқиқ остига гиёҳванд моддаларнинг янги синтетик турлари тушади, жумладан гиёҳванд модда тайёрлаш мумкин бўлган 88 та асосий кимёвий бирикмалар шулар орасидадир».

АҚСҲ Қозоғистонга полиция учун махсус автотранспорт воситаларини етказиб бериш ва маслаҳат хизматларини тақдим этиш орқали гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда сезиларли ёрдам бермоқда.

«Фақатгина бошқа давлатлар билан ҳамкорликдагина биз гиёҳванд моддалар савдосига, айниқса уларнинг онлайн сотилишига ва халқаро жиноий уюшмаларга қарши муваффақиятли курашишимиз мумкин», деди Абдилдаев.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500