Карвонсарой
Дипломатия

Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатлари янги келишувларга кўра яхшиланади

Эркин Камалов

«Ўзбекистон Қирғизистоннинг ташқи сиёсатида муҳим ўрин эгаллайди», деди Қирғизистон Бош Вазири Сапар Исаков (ўнгда) 6-сентябрь куни Бишкекда ўтган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев (чапда) билан учрашувда. [Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати]

«Ўзбекистон Қирғизистоннинг ташқи сиёсатида муҳим ўрин эгаллайди», деди Қирғизистон Бош Вазири Сапар Исаков (ўнгда) 6-сентябрь куни Бишкекда ўтган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев (чапда) билан учрашувда. [Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати]

БИШКЕК -- Қирғизистон ва Ўзбекистонда томонлараро ўтказилган музокаралар биринчи навбатда икки давлат иқтисодиёти ривожланишига ёрдам беради, дея ҳисобламоқдалар таҳлилчилар ва расмийлар.

«Биз ҳамкорликда автобус йиғиш, қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш, кир ювиш машиналари йиғиш, автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш, кабель маҳсулотларини етказиш, Ўш шаҳрида савдо ва кўнгилочар марказ очиш ҳамда Ўзбекистондаги Артел техника мактабининг Қирғизистон филиалини очиш бўйича келишувларни имзоладик», деди Қирғизистон Иқтисодиёт вазири Артем Новиков 6-октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган бизнес форумда.

«Ўзбекистон Қирғизистоннинг ташқи сиёсатида муҳим ўрин эгаллайди», деди Қирғизистон Бош Вазири Сапар Исаков 6-сентябрь куни Бишкекда ўтган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда.

Мирзиёев икки мамлакат ўртасидаги иқтисодиёт, маданият, гуманитар ва чегара масалаларида ҳамкорлик бўйича катта қадам ташлади, деди Исаков.

5-сентябрь куни Достук чегара постида Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтаётган аёл. [Еркин Камалов]

5-сентябрь куни Достук чегара постида Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтаётган аёл. [Еркин Камалов]

«Сиз икки томонлама алоқаларининг тарихини ўзгартирдингиз», деди Исаков Мирзиёевга. «Мамлакатимиз президентлари жадал ривожланиш учун ҳаракат қилмоқдалар. Ижро этувчи органлар ҳам шу маромда ишлаши керак».

Иқтисодий манфаатлар

«Октябрь ойида Тошкентда имзоланган келишувлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни жонлантиради, янги ишчи ўринлари яратилади», деди бишкеклик иқтисодчи Кадирмамат Токторов Карвонсарой билан суҳбатда.

Англашув меморандумида икки мамлакат ўртасида автомобил эҳтиёт қисмлари ва заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳам келишув мавжуд, дея хабар берди Қирғизистон Иқтисодиёт Вазирлиги.

Расмийлар Қирғизистон Ўзбекистонга шиналар, сув, асал ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилиши бўйича ҳам шартнома имзоладилар.

2016-йили Қирғизистон-Ўзбекистон савдо ҳажми $192.3 миллионни ташкил этган бўлиб, аввалги йилдан 15% га ошган, деди Токторов.

«Ва бу сўнгги натижа эмас», деди у.

Масалан, октябр ойи бошида Қирғизистон Ўзбекистонга киловатт соати 2.4 центдан 550 млн кВт/с электр энергиясини экспорт қилишга киришди, қўшимча қилди у.

«Савдо ва иқтисодий алоқаларимизнинг жадаллашуви 2016-йил декабрида Самарқандда икки давлат раҳбарлари бошлаган ва 2017-йил августида бош вазирлар мустаҳкамлаган муносабатлар билан боғлиқдир», дея таъкидлади Токторов.

Чегараларнинг яхшиланиши

Сентябр ойида Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев ўртасида Бишкекда ўтган саммит натижасида Қирғизистоннинг Ўш вилояти ва Ўзбекистоннинг Андижон вилоятларини боғловчи Достук чегара пости қайта очилди, деди бишкеклик сиёсий шарҳловчи Аскар Отунчиев Карвонсарой билан суҳбатда.

«Етти йилдан бери ушбу чегара пости маълум вақт ва кунларда ишларди» деди у. «Чегарани кесиб ўтиш учун... бир қанча ҳужжатларни тақдим этиш керак бўларди».

Ҳозир икки давлат фуқаролари Достук чегара постидан ҳеч қандай қўшимча ҳужжатларсиз ўтиб келишмоқда, деди у.

«Достук чегара постининг 24 соат фаолият юритиши... катта аҳамиятга эгадир», деди у. «Бу икки мамлакат ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш учун жуда муҳимдир».

Қорасувлик (Ўш вилояти) 62 ёшли Робияхон Тожибоеванинг айтишича, чегараларнинг очилиши унинг оиласига кичик бизнес билан шуғулланиш учун имконият яратди.

«Биз Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улгуржи сотиб олиб, Қирғизистонга олиб келиб сотяпмиз», деди у Карвонсаройга.

Унинг сўзларига кўра, қирғиз ва ўзбек халқларининг дўстона муносабатлари, ўзаро ишончнинг мустаҳкамланишида тинчлик ва барқарорликнинг аҳамияти жуда каттадир.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500