Карвонсарой
Хавфсизлик

АҚШ ҳарбий ўқув юртлари ёш қозоғистонликларга таълим бермоқда

Ксениа Бондал

Данияр Утеулин 2004 йил май ойида АҚШнинг Вест Поинт шаҳридаги Қўшма Штатлар Ҳарбий академияси дипломини олган. «Америка ҳарбий таълим тизими жуда яхши ўйланган ва ташкил этилган», дейди у. [Утеулиннинг шахсий архиви]

Данияр Утеулин 2004 йил май ойида АҚШнинг Вест Поинт шаҳридаги Қўшма Штатлар Ҳарбий академияси дипломини олган. «Америка ҳарбий таълим тизими жуда яхши ўйланган ва ташкил этилган», дейди у. [Утеулиннинг шахсий архиви]

АЛМАТИ -- Қозоғистон ва АҚШ ўртасида ҳарбий ҳамкорликнинг ривожланиши билан жуда кўп қозоғистонликлар АҚШ ҳарбий ўқув юртларида таълим олишга ҳаракат қилмоқдалар.

Америка Қўшма Штатларида ҳарбий ходимларни тайёрлаш тизими дунёдаги энг яхшилардандир ва у инсонни ҳар томонлама ривожланиши учун ёрдам беради, дейди Вест Поинтдаги Қўшма Штатлар Ҳарбий академияси (УСМА) битирувчиси, асли алматилик Данияр Утеулин.

Утеулин бу нуфузли ўқув юртига 2000 йили қабул қилиниб, 2004 йили битирган. У Форт Беннингдаги пиёда офицерларни тайёрловчи бошланғич курсни тугатиб, ҳаво ҳужуми, ҳаводан ўққа тутиш, қуруқликда из топиш каби ёъналишларга ихтисослашган.

«Америка ҳарбий таълим тизими жуда яхши ўйланган ва ташкил этилган», деди у Карвонсарой билан суҳбатда.

Академияда кучли тартиб-интизом, ташаббус ва шарафга эришиш учун қатъий режалар тузиш ҳақида ўргатилади. Шунингдек, ҳарбий билимлар билан бирга жисмоний тайёргарликка катта эътибор берилади, 36 ёъналишда фуқаролик фанлари ҳам ўтилади, деди у.

«Америкалик ҳарбийлар хизмат давомида фуқаролик таълимини ҳам давом эттиришлари, АҚШ ва бутун дунёдаги ўзлари танлаган энг яхши олий ўқув юртларида мутахассликлари бўйича магистр ёки PhD даражасини олишлари мумкин», деди у. «Бу уларнинг салоҳиятини ошириб, Америка жамияти билан янада кўпроқ жипслашишларига ёрдам беради».

Халқаро муносабатлар бўйича мутахассислигим фуқаролик ҳаётимда ҳам асқотди, деди Утеулин. У ҳозир Siemens Healthineers халқаро тиббий технологиялар компаниясининг Алматидаги офисида савдо бўлимини бошқармоқда.

«West Point битирувчилари ассоциацияси ёрдамида курсантлар давлат идоралари ва Америка компанияларида амалиёт ўтайдилар, бутун дунёдаги тилларни ўрганиш ва махсус конференсияларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар», деди у.

Ҳамкорликдаги таълим имкониятлари

Утеулин каби қозоғистонликлар орасида АҚШ ҳарбий тизимига қизиқишнинг ортиши икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг, жумладан, ҳарбий таълим бўйича ҳамкорлик ривожланаётганидан дарак беради.

Астанадаги Миллий мудофаа университети ректори, генерал-майёр Асхат Риспаев бошчилигидаги Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий делегацияси АҚШ пойтахтига 20 октябр - 2 ноябр кунлари ҳарбий таълим тури.учун ташриф буюришди.

Ташриф давомида қозоғистонлик офицерлар Миллий ҳарбий коллеж, Дуайт Эйзенхауер номидаги Миллий хавфсизлик ва стратегик ресурслар мактаби, Миллий стратегик тадқиқотлар институти ҳамда Ахборот ва кибермакон коллежида семинарларда иштирок этдилар.

Бундан аввал 8 июн куни АҚШ Президенти Доналд Трамп 2018 йилда АҚШнинг халқаро ёрдамлари бюджетини Конгрессга тақдим қилган, унда Қозоғистон ҳам зикр этилган эди, дея хабар қилганди EurAsia Daily 21 июн куни.

Ушбу ҳужжатга кўра, АҚШ 2018 йили Қозоғистонга жами 1,7 миллион $ (566 миллион қозоқ тенгеси - КЗТ) ҳарбий ёрдам ажратган. Бундан 700 000 $ (233 миллион КЗТ) ҳарбий таълимга, 1 миллион $ (333 миллион КЗТ) ядро қуролларини тарқатмаслик, терроризмга қарши кураш, миналардан тозалаш ва бошқа хизматлар учун сарфланади.

«АҚШдан кўп нарсани ўрганса бўлади»

АҚШ ва Қозоғистон ҳарбийлари ўртасида умумий ҳамкорлик ҳам ривожланмоқда.

5 июлда Қозоғистон ва АҚШ 2018-2022 йилларга мўлжаллаган ҳарбий ҳамкорлик режаларини имзоладилар. Ушбу ҳамкорлик жараёни 5 йиллик муддатга мўлжалланган, дея хабар берди Стратетик Маданиятлар фонди 8 июл куни.

Расмийлар ҳужжатни Вашингтонда имзоладилар. Икки давлат ҳарбий идора вакиллари «Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги ҳозирги ва келажакдаги ҳарбий ҳамкорлик» масалаларини ҳал қилдилар, дейилган ўша вақтдаги Қозоғистон ҳукумати баёнотида.

Америка Қўшма Штатлари энг замонавий ҳарбий қуроллар ва тактикага ҳамда турли ҳарбий конфликтларда тинчликсевар кучлар сифатида иштирок этишда бой тажрибага эга, деди Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) полковниги Арат Нарманбетов.

«Ислом давлати»га (ИД) қарши кураш борасида ҳам АҚШнинг ҳиссаси катта, деди у.

«Қозоғистон АҚШдан тинчликсеварлик потесиалини оширишда кўп нарсани ўрганиши керак», деди Нарманбетов. «Дунё жуда шиддатли, ва биз ўз чегараларимизда ҳар қандай «кинетик» ҳолатга тайёр туришимиз керак». АҚШ ҳарбий ўқув юртлари ёш қозоғистонликларга таълим бермоқда

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бунинг учун АҚШ фуқароси бўлиш талаб этиладими? Ёшим 27 да бўлса, Қозоғистон фуқароси бўлсам, ҳужжат топширсам бўладими?

Жавоб бериш

Менга ёқди

Жавоб бериш

Улар сизларни халқлар орасида ўзаро жанжаллашишга ўргатадилар, бу ҳаромиларга қулоқ солманглар

Жавоб бериш

Тўппа-тўғри. Жосусларни тайёрлашяпти

Жавоб бериш

Ҳа, Америка

Жавоб бериш