Карвонсарой
Хавфсизлик

Ўзбекистон-Озарбайжон ҳарбий ва исломий бағрикенглик соҳасида ҳамкорлик қиладилар

Максим Енисеев

Хорижий делегациянинг 22-октябрда Бухорога (Ўзбекистон) сафари давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон муфтийлари бирга ибодат қилдилар. [Кавказ мусулмонлари диний идораси]

Хорижий делегациянинг 22-октябрда Бухорога (Ўзбекистон) сафари давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон муфтийлари бирга ибодат қилдилар. [Кавказ мусулмонлари диний идораси]

ТОШКЕНТ -- Ўзбекистон ва Озарбайжон расмийлари ва диний уламолари радикаллашув ва экстремистик ғояларнинг тарқалишига қарши биргаликда кураш олиб борадилар.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов ва Озарбайжон Мудофаа вазири генерал-полковник Закир Ҳасанов Боку шаҳрида 2018-йилда икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик ҳақида режани имзоладилар.

Янги битимда Жанубий Кавказ ва Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилган, дейилади Озарбайжон Мудафаа Вазирлиги баёнотида.

Ҳарбий техника, ҳарбий таълим ва шунга алоқадор бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик йўлга қўйилади, дейилади баёнотда.

Экстремизм ва радикаллашувга қарши кураш

Азизовнинг Бокуга ташрифи ўтган ой Тошкентда ўтган, экстремизм ва бошқа хавфларга қарши курашда исломий қадриятларнинг ўрнига бағишланган «Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида» анжуманидан сўнг амалга ошди.

Озарбайжон ва Ўзбекистон мусулмонлари экстремизм ва террорчиликка доимо қарши бўлиб келишган ва жаҳон ҳамжамиятини радикаллашув ва исламофобия масалаларини, улардан келадиган хавфни мана шундай анжуманлар орқали ҳал қилишга чақирдилар.

Анжуманда иштирок этган олимлар, давлат ва жамият арбоблари Ўзбекистон ҳукуматининг хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган 2021-йилгача мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясини ҳам муҳокама қилдилар.

«Биз янада кўпроқ инсонлар диннинг бузиб талқин этилган ҳолатини эмас, ҳақиқий Исломни ўрганишларини хоҳлаймиз», деди анжуманда иштирок этган Тошкент Ислом университети талабаси Аброр Ражабов Карвонсарой билан суҳбатда.

Ижтимоий ислоҳотлар, оқлашлар

Халқаро ҳамжамият Ўзбекистоннинг бу борадаги ютуқларини олқишлади.

«Ҳукумат экстремизм таъсирига тушиб қолгани айтилаётган фуқароларнинг жамият ҳаётига қайта интеграциялашувига оид дастурни амалга оширди», дейилади БМТнинг диний ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳиднинг Ўзбекистонга октябрь ойидаги сафари ҳақида 12-октябрда берган баёнотида.

«Маҳбусларга нисбатанқамоқхоналарда шунга ўхшаш оқлаш амалиётиқўлланган», деди у.

«Диний ҳаётнинг либераллашуви 2017 йилда бошланган «ўзбекча илиқлик»нинг бошқа белгилари: ижтимоий ислоҳотлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларнинг озод қилиниши, Европа ва АҚШ билан ҳамкорликнинг тикланиши билан бир қаторда давом этмоқда», деди тошкентлик сиёсацҳунос Валерий Хан Карвонсарой билан суҳбатда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500