Карвонсарой
Бағрикенглик

Марказий Осиёлик муҳожирлар Россияда келажаги шубҳа остида эканини айтмоқда

Арман Калиев

Москвадаги Площадь Революции метро бекатига киришда Россия полицияси йўловчиларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини текширмоқда, 5 апрел. Россиядаги Марказий Осиёлик муҳожирлар расмийлар ва оддий фуқаролар томонидан дискриминация, тазйиқ ва тоқатсизликка рўбарў келмоқдалар. (Наталя Колесникова/АФП)

Москвадаги Площадь Революции метро бекатига киришда Россия полицияси йўловчиларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини текширмоқда, 5 апрел. Россиядаги Марказий Осиёлик муҳожирлар расмийлар ва оддий фуқаролар томонидан дискриминация, тазйиқ ва тоқатсизликка рўбарў келмоқдалар. (Наталя Колесникова/АФП)

МОСКВА – Россияда истиқомат қилаётган Марказий Осиёлик муҳожирлар кундалик ҳаётда дискриминация ва тоқатсизликка дуч келаётганликларини айтадилар, бу уларнинг хориждаги фаровон ҳаётга бўлган орзу-умидларини бамисоли қўрқинчли тушга айлантирган.

Марказий Осиёликлар ҳақидаги салбий стереотиплар ва аксил-муҳожирлик кайфиятлари Россияда кенг тарқалмоқда ва бусиз ҳам қийин бўлган ҳаётни янада оғирлаштирмоқда, дейди муҳожирлар.

Таъкидланишича, яқинда содир этилган бир нечта террорчилик ҳужумларидан сўнг, Марказий Осиёлик муҳожирлар учун Россиядаги вазият ёмонлашди.

Шу йил аввалида Санкт-Петербургда содир этилган террорчилик ҳужумидан кейин ҳуқуқ-тартибот идоралари қирғиз фуқаролари ва бошқа муҳожирларнинг ҳужжатларини тез-тез текширадиган бўлиб қолишди, деди шаҳардаги қирғиз диаспораси раҳбари Қўчқорбай Кутунаев, апрел ойида Кабар янгиликлар агентлиги ва бошқа қирғиз оммавий ахборот воситаларига.

Қўлга олинган ўзбекистонлик ноқонуний мигрантлар Қозон темир йўл бекатидаги полиция ҳибсхонасининг панжаралари ортида, Москва, 24 январ, 2012 йил. (Андрей Смирнов/АФП)

Қўлга олинган ўзбекистонлик ноқонуний мигрантлар Қозон темир йўл бекатидаги полиция ҳибсхонасининг панжаралари ортида, Москва, 24 январ, 2012 йил. (Андрей Смирнов/АФП)

Қирғизистонда туғилган этник ўзбек, 22 яшар Россия фуқароси Акбаржон Жалилов 3 апрел куни Санкт-Петербург метросида ўзини портлатиб, 14 кишини ўлдирганди.

Экстремизмга қарши ҳужумлар

Яқин келажакда Марказий Осиёлик муҳожирлар учун маъмурий чоралар ва Россия фуқароларининг салбий муносабатлари янада кучаяди, деб башорат қилади Олмаотада жойлашган Қозоғистон Халқаро Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги халқаро бюроси мутахассиси Сергей Дуванов.

«Фуқаролари тез-тез террорчи бўлиб чиқаётган мамлакатдан келсангиз, сиз барқарорликка раҳна солувчи хавф сифатида қабул қилинасиз,» деб огоҳлантирди у.

«Бу эса ҳам маъмурий даражада, ҳам кундалик ҳаётда дискриминацияга сабаб бўлади,» деди у Карвонсарой нашрига. «Бундан ташқари, бу мамлакатлардан келган муҳожирларга нисбатан кўпроқ чекловлар жорий этувчи қонунлар қабул қилинишини кутса бўлади.»

«Ислом давлати»га одам ёлловчилар бу вазиятдан фойдаланиб, мусулмон ёшларга «адолат ҳукм сурадиган ўзгача ҳаётни» таклиф қилишади,» деб қўшимча қилди Россия Ташқи алоқалар кенгаши таҳлилчиси Елена Алексеенкова.

«Россиядаги яхши ҳаётга бўлган умидлари пучга чиққан ва жамиятимизда ўз ўрнини топа олмаган Марказий Осиёлик муҳожирларга эса айнан шу нарса етишмайди,» деди у. «Бу уларни террорчиликка одам ёлловчилар учун осон ўлжага айлантиради.»

Бундай муаммолар муҳожирларнинг ижтимоий интеграцияси, жумладан, малакали иш имкониятларини яратиш, Россия маданиятига ассимиляция қилинишларида кўмаклашиш ва ҳуқуқий ҳимояни таклиф этиш орқали ечим топади, деди Алексеенкова.

Ёрдамсиз қолган муҳожирлар

Ўтган йили қиш кечаларининг бирида, Москвада полиция зобитлари Қирғизистоннинг Токтогул шаҳридан Москвага келиб Метро супермаркетида ишлаётган 38 ёшли Бахтигул Баялиеванинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини сўраб қўлга олишди.

«Ҳужжатларим жойида эди, аммо улар мени аниқ қўйиб юборгилари келмади,» деди у Карвонсарой нашрига. «Улар мени машинага солиб, қаергадир олиб кетишди ... менга пул тўлаб қутулишни маслаҳат беришди. Мен уларга 3000 рубл (51 АҚШ доллари) берганимдан кейин қўйиб юборишди. Ўша вақтда бу менинг бир ҳафталик маошим эди.»

Бундай ҳодисалар тез-тез содир бўлиб турса-да, Россиядаги аксар Марказий Осиёлик муҳожирлар органлар билан муаммолар ва депортациядан қўрқиб, асосий ҳуқуқларининг бузилаётгани борасида сукут сақлашни афзал кўрадилар, дейди Баялиева.

Фаолларнинг сўзларига қараганда, Россияликларнинг Марказий Осиёлик муҳожирларга қарши дискриминацияси кенг тарқалган ва турли миллат вакилларига таъсир кўрсатади.

Россияда ўзбекистонликларга нисбатан дискриминация йиллар ўтиб ҳам ўзгармаган, дейди Санкт-Петербургдаги ўзбек диаспораси раҳбари Алижон Ҳайдаров ва Санкт-Петербургдаги «Ўзбегим» маданий уюшмаси раиси Суратбек Абдураҳимов Карвонсарой нашрига.

Бундай вазият кўплаб муҳожирларнинг умидларини сўндирмоқда.

«Келганимдан бери Москвадаги ҳаётим босим ва қўрқувга тўла, чексиз сабр талаб этадиган доимий курашга айланиб қолди,» дейди беш йил аввал Ўзбекистоннинг Наманган шаҳридан Москвага келган 35 ёшли Фарход Т. Карвонсарой нашрига.

«Россиядаги келажагимиз сўроқ остида,» деди у.

(Бу – Марказий Осиёлик муҳожирлар ҳақидаги икки қисмдан иборат мақоламизнинг иккинчи қисми. Биринчи қисм – Марказий Осиёлик муҳожирлар Россияда «иккинчи даражали одамлар» каби азият чекаётганидан нолимоқда– 8 декабр куни чоп этилган.)

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Нега руслар Марказий Осиёда автобус ва метроларни портлатмайди, бу ҳақда кимдир ўйлаб кўрганми?

Жавоб бериш

Руслар бизнинг минтақада 1859-1898 ва 1918-1944 йилларда 5,6 миллион мусулмоннинг ўлимига сабаб бўлган. Бундай йўқотишларни ҳеч қандай, аксарияти Туркистон бойликларини ташиб кетиш учун қурилган​ завод, фабрика ва инфраструктура билан оқлаб бўлмайди. Лекин, афсуски, баъзи бир ватандошларимиз учун СССРнинг 3 сўмлик колбасаси бу йўқотишлардан устун

Жавоб бериш

Нимага босқинчилар тилида ёзяпсан, ўз тилингда ёз!

Жавоб бериш

Русларнинг бундай муносабатини тушунса бўлади. Биноларнинг портлатилиши, ёки Волгоградда бўлгани каби, одамлар билан тўла автобуснинг портлаши кимга ҳам ёқарди? Ўзбек, қирғиз ёки тожик ҳукуматига уларнинг уйлари, одамлар ва автобусларини руслар портлатса ёқадими? Дарҳол жавоб чораси кўрилади, бу ерда бағрикенглик ҳақида ёзиш ортиқча, мигрантлар ўз-ўзларига душмандирлар, Россияда ўз маданиятсизликларини ёйиб, бегона юртда ўз тартиб-қоидаларини ўрнатмоқчи бўляптилар. Масалан, Лондон, Парижда шариат полицияси бор, энди навбат Москвага келдими? Россиядан бошқа давлат қуриб қолибдими? Европага боринглар. Россияни русларнинг ўзига қўйиб беринглар.

Жавоб бериш

Ассалому алайкум! Руслар Сурияда нима қилаяптилар, одам ўлдирмаяптиларми??? Мен портлатиш ва терроризмга қаршиман. Битта аҳмоқ портлатса, миллионлаб одам жабр кўради?! Бу адолатданми??

Жавоб бериш

Ўз шариатларини бу ерга олиб келишга уриниб ҳам кўришсинчи, шу заҳотиёқ Россияга қайтмайдиган бўлиб ўз ватанларига равона бўладилар. Бу ер сизга Европа эмас, хоҳлаган хотинни зўрлаб, жазосиз қолса бўладиган. Бу ерда бунақанги иш учун ўлдириб юборишлари мумкин. Ўзи нимага уйингизда тинчгина ўтирмайсизлар, бизнинг мамлакатга ёпишаверасиз? 90-йилларда шаҳримда чуркалар деярли йўқ эди, ҳозир эса қорамўндилар дастидан нафаc олиш қийин бўлиб кетди. Ҳозирча тинч юришибди, лекин уларни сони кўплиги ёқмаяпти. Чегарани ёпиш вақти келган.

Жавоб бериш