Карвонсарой
Терроризм

Қозоғистон вилояти радикаллашувга қарши самарали кураш намунаси сифатида кўрилмоқда

Алехандер Богатик

Замонавий муслима аёлларнинг Инобат клуби аъзолари Павлодар шаҳридаги учрашув чоғида, 10 ноябр. Клуб тадбирлари аёлларнинг ижтимоийлашуви ва уларга радикаллашувга қарши туришда кўмаклашишга қаратилган. (Павлодар вилоятидаги Динлаларо муносабатларни таҳлил қилиш ва ривожлантириш маркази)

Замонавий муслима аёлларнинг Инобат клуби аъзолари Павлодар шаҳридаги учрашув чоғида, 10 ноябр. Клуб тадбирлари аёлларнинг ижтимоийлашуви ва уларга радикаллашувга қарши туришда кўмаклашишга қаратилган. (Павлодар вилоятидаги Динлаларо муносабатларни таҳлил қилиш ва ривожлантириш маркази)

ПАВЛОДАР – Павлодар вилоятида мутахассислар ёшлар ва аёлларнинг радикаллашувига қарши кенг қамровли усуллардан фойдаланмоқдалар, хусусан хавф остида бўлган алоҳида шахслар билан юзма-юз учрашувлар ўтказувчи клублар, бевосита суҳбатлар ҳамда кенг миқёсдаги веб-конференциялар ўтказмоқдалар.

Расмийлар Қозоғистон миқёсида ёшларни экстремистлар даъватидан асраш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Кузатувчиларнинг айтишича, Павлодарда олиб борилаётган профилактика ишлари шулар жумласидандир.

Павлодар вилоятидаги Динлаларо муносабатларни таҳлил қилиш ва ривожлантириш маркази аҳолинининг радикализмга қарши огоҳлиги ва хабардорлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни бошқарувчи ташкилотлардан биридир.

«Биз учрашувлар, маърузалар, махсус ўқув машғулотларини, интернет-конференцияларни, флешмоблар ва бошқа тадбирларни ташкиллаштирамиз,» дейди марказ раҳбари Гулназ Раздикова Карвонсарой нашрига.

Павлодар шаҳридаги Инобат клубида ойига икки марта турли мавзуларда тадбирлар ва машғулотлар, жумладан хина билан нақш чизиш дарслари ўтказилади. Суратда машғулот иштирокчиларидан бири, 10 ноябр. (Павлодар вилоятидаги Динлаларо муносабатларни таҳлил қилиш ва ривожлантириш маркази)

Павлодар шаҳридаги Инобат клубида ойига икки марта турли мавзуларда тадбирлар ва машғулотлар, жумладан хина билан нақш чизиш дарслари ўтказилади. Суратда машғулот иштирокчиларидан бири, 10 ноябр. (Павлодар вилоятидаги Динлаларо муносабатларни таҳлил қилиш ва ривожлантириш маркази)

2013 йилдан буён марказда умумий ҳисобда 383000 одам иштирокида 3000 дан ортиқ тадбирлар ўтказилган – бу Павлодар вилояти аҳолисининг ярми, деди у.

Марказ томонидан 35 та босма нашрлар чоп этилиб, уларнинг 270000 нусхаси тарқатилди, шунингдек, экстремизмга қарши мавзуларда 2500 та CD-дисклар улашилди, деб қўшимча қилди у.

Бу ишларнинг муваффақияти «кенг қамровдаги замонавий услублардан фойдаланиш, жумладан радикаллашувга мойил бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлар олиб бориш, ёшлар учун кенг кўламли веб-конференциялар ўтказишдадир», деди Уралсклик сиёсий таҳлилчи Евгений Крючков Карвонсарой нашрига.

Замонавий муслима аёллар клуби

Марказнинг саъй-ҳаракатларидан бири экстремистик ғояларга нисбатан ҳимоясиз бўлган муслима аёллар учун клуб ташкил этилганидир.

«Биз радикал ташкилотлар ёш аёлларни йўлдан адаштириши билан боғлиқ ҳолатларга тез-тез дуч келамиз», деди Раздикова. У ёш аёллар жамиятдан «ажралиб» қолишига кўплаб сабаблар борлигини қўшимча қилди.

Радикаллашув хавфи остида бўлган аёллар «жамиятдан ажралиб қолиш, ўзига паст баҳо бериш, ўз ижтимоий муҳитларидаги ҳаётга мослаша олмаслик» кабилардан азоб чекишади, деди у. «Бу кўп ҳолларда одамнинг онгини манипуляция қилувчи сохта диний ташкилотга қарамликка олиб келади.»

«Уларни оилаларига қайтариш ва ватандошларининг урф-одатларига нисбатан ҳурмат туйғусини уйғотиш учун анча иш талаб қилинади,» деди у.

Раздикова ташаббуси билан марказ Павлодар шаҳрида ёш замонавий муслима аёллар учун Инобат клубини очди. Клуб номи ҳурмат, шараф ёки виждон деган маъноларни англатади.

«Қозоқлар энг яхши ёш аёлларни «инобат» деб аташган – аждодларимиз аёлларнинг энг яхши сифатларини бир сўз билан номлаганлар,» деди у. «Ҳамкасбларим клубни ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар ва аёлларнинг диний гуруҳлари ҳаракатлар режасини ишлаб чиқди».

Октябрдан бери клуб иштирокчилари ойда икки марта учрашиб туришди. Барча тадбирлар аёлларнинг ижтимоийлашуви, замонавий жамиятга мослашуви ва радикаллашувга қарши курашиш қобилиятини пайдо қилишга қаратилган.

Биринчи тадбир пазандалик бўйича маҳорат сабоқлари бўлиб, унда ёш аёллар торт пиширишни ўргандилар. Ундан кейинги дарсда эса иштирокчилар баданга хина билан нақш чизишни машқ қилдилар.

Келажакда клуб аъзолари сузиш ҳавзасига бориш, шарқона рақслар ва пардоз машқларини ўтиш, шунингдек, психолог ва илоҳиятшунослар билан учрашувлар ўтказишни режалаштирганлар.

Ёшларнинг қарашларини ўзгартириш

Марказ радикаллашув хавфи ҳақида вилоят бўйлаб ёшларни хабардор қилишни мақсад қилган.

6 декабр куни марказ Павлодар шаҳрида ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар учун веб-конференция ўтказди.

«Мутахассислар иштирокчиларга интернет орқали одам ёллашда қўлланиладиган усуллар ҳақида сўзлаб бердилар ва уларни қандай хавфлар кутаётгани тўғрисида огоҳлантирдилар,» деди Раздикова.

Раздикованинг сўзларига кўра, экстремизмнинг олдини олиш қонуний, ташкилий, таълимий ҳамда ташвиқот чоралари каби ҳимоявий тадбирлар орқали амалга оширилади.

«Бир неча йиллардан бери, биз футзал, боулинг, стол тенниси ва волейбол мусобақаларини ўтказиб келамиз. Шу билан бирга, мактаб ва университет ўқувчилари учун расм чизиш, видеотасвир яратиш танловларини ўтказамиз,» деди у.

Оилалар ва Динлаларо муносабатларни таҳлил қилиш ва ривожлантириш маркази каби ташкилотларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари Қозоғистон жамиятида экстремистик ғояларининг тарқалишини тўхтатиши мумкин, дейди павлодарлик Григорий Сторовцев Карвонсарой нашрига.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Нега "радикаллар" деб аталмишлар билан қонунчилик даражасида курашмаслик керак? Уларни қонунан тақиқламас эканмиз, бу суҳбатлардан фойда йўқ, сабаби уларнинг тарғиботчилари жуда усталик билан ёлғон гапиришади.

Жавоб бериш

Радикализм, экстремизм ва салбий ғоялар билан ёшларни заҳарлаш каби ёмон иллатлар авж олган айни дамда жуда керакли ва ўз вақтида ташкиллаштирилган ташаббус. Биз, ота-оналар, бунга қандай қарши тура оламиз, фарзандларимизни бизга ёт бўлган таъсирлардан қандай ҳимоя қила оламиз? Қандай қилиб қозоқ аждодларимиздан қолган маданий бойлик ва меросни асраб қолишимиз мумкин?

Жавоб бериш