Карвонсарой
Иқтисодиёт

Қозоғистон билан АҚШ ўртасидаги савдо ҳажми ўсмоқда

Ксения Бондал

АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиёдаги савдо ишлари бўйича вакилининг ёрдамчиси Марк Линскотт (ўртада) журналистлар билан минтақавий савдо сиёсати ҳақидаги суҳбат чоғида, 12 декабрь, Олма-ота. (Владимир Третяков)

АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиёдаги савдо ишлари бўйича вакилининг ёрдамчиси Марк Линскотт (ўртада) журналистлар билан минтақавий савдо сиёсати ҳақидаги суҳбат чоғида, 12 декабрь, Олма-ота. (Владимир Третяков)

ОЛМА-ОТА – Қозоғистон ва АҚШ ўртасида маҳсулотлар, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги савдо ҳажми икки мамлакат манфаатларига мос ҳолатда ўсишда давом этяпти, дейишмоқда Америка ва қозоғистонлик расмийлар.

Савдо ишлари бўйича АҚШ вакили идорасига кўра, икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажми 2016 йилда 1,9 млрд. долларга (628,9 млрд. қозоқ тенгеси) етди.

АҚШдан Қозоғистонга импорт ҳажми 1,1 млрд. долларга (364,1 млрд. тенге) етди, Қозоғистон эса АҚШга 742 млн. долларлик (245,6 млрд. тенге) маҳсулот экспорт қилди.

Қўшма Штатлар тижорат департаментининг сўнгги маълумотларига кўра, АҚШ маҳсулотларининг Қозоғистонга импорти 2015 йилда 3 мингта иш ўрнини қўллаб-қувватлади.

Ўзаро манфаатдор савдо шериклари

АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиёдаги савдо ишлари бўйича вакилининг ёрдамчиси Марк Линскоттнинг сўзларига кўра, Америка Қўшма Штатлари Қозоғистоннинг энергетика, туризм, соғлиқни сақлаш ва фойдали қазилмалар соҳаларига «биринчи рақамли» инвестор ҳисобланади.

«Бу йил ўзаро савдо ҳажми ўтган йилдагига нисбатан каттароқ бўлиши – 1,66 млрд. долларига (549,5 млрд. тенге) етиши кутилмоқда», деди Карвонсаройга 11-13 декабрь кунлари Олмаотада АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо ва инвестициялар бўйича Доиравий келишувнинг йиллик кенгаши йиғилишида иштирок этган Линскотт.

Қозоғистоннинг қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш секторлари катта истиқболга эга, деди у ва Қозоғистон тадбиркорларга яратиб берадиган шароитларга кўп нарса боғлиқ бўлишини қўшимча қилди.

«Қозоғистонда кўплаб ислоҳотларни бошдан кечирмоқда», деди у. «Интеллектуал мулк муҳофазасини яхшилаш, коррупсия даражасини белгиловчи маъмурий тўсиқларни камайтириш АҚШ билан ҳамкорликни ривожлантиришга янада кўпроқ имкониятлар яратади.»

Қозоғистон ҳукумати АҚШинвестициялар учун жалб қилиш режалаштирилган11 та етакчи мамлакатдан бири эканини урғулаган.

«Иқтисодий имкониятларни эътиборга олган ҳолда 36 потенциал мамлакат аниқлаб олинди, уларнинг 11 таси устувор аҳамиятга эга (жумладан, Америка Қошма Штатлари)», деди 8 декабрь куни Остонада Инвестиция ва тараққиёт вазирлигининг сармоялар қўмитаси раиси ўринбосари Лариса Жумагалиева.

«Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда шундай устувор аҳамиятга эга ҳар бир мамлакат билан ишлаш учун алоҳида ёндашув ҳамда махсус тадбирлар режасини ишлаб чиқмоқдамиз», деди у.

Инвестиция ва тараққиёт вазирлиги хорижий инвесторлар, жумладан трансмиллий корпорацияларни Қозоғистон иқтисодиётига сармоя киритишга жалб қилиш бўйича фаол иш олиб бормоқда, деди у.

Марказий Осиёда савдо ва сармоя сиёсатини шакллантириш

2004 йилда АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари томонидан имзоланган АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо ва инвестициялар бўйича Доиравий келишув асосида АҚШ ҳукумати Марказий Осиё билан савдо алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашмоқда.

Шундан сўнг, иштирокчилар Доиравий келишувга боғлиқ равишда кенгаш мажлисини, ҳудудга Америка сармояларини жалб қилиш бўйича ҳар йили музокаралар отказишга келишиб олишди. Бу кенгашда Афғонистон кузатувчи мақомига эга.

Кенгаш мажлиси ҳар йили ўтказилади. 2016 йил апрель ойида у Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтди.

«АҚШ доиравий келишувни Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо ва сармоя масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик платформаси сифатида кўради», деди Линскотт.

Линскоттнинг айтишича, Доиравий келишувнинг асосий мақсади Марказий Осиёда савдо ва сармояни шакллантириш, имкон қадар кўпроқ хусусий корпорацияларни жалб қилиш ҳамда ушбу соҳаларда вужудга келган жорий муаммоларга ечим топиш учун ҳаракат режасини ишлаб чиқишдир.

Божхонадан товарлар ўтишини тезлатиш, товарларни баҳолаш, ҳудудда савдо тўсиқларини бартараф қилиш ҳамда интеллектуал мулк муҳофазаси бунга мисол бўлади, деди у.

«Хусусий мулк соҳасидаги ахборотни ҳимоя қилиш муҳим масала», деди у. «Бунинг ёрдамида Қозоғистон Америка Қўшма Штатлари билан савдо алоқаларини ривожлантиришга қодир бўлади.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500