Карвонсарой
Ёшлар

Европа Иттифоқи лойиҳаси Қирғизистонда радикаллашувга қарши курашда ўйинлар ва театрдан фойдаланади

Улан Назаров

Симуляция ўйини бўйича ўтказилган анжуман иштирокчилари гуруҳ мунозараларида иштирок этмоқдалар, 19-22 октябрь, Бишкек. [Ёшлар тараққиёт институти]

Симуляция ўйини бўйича ўтказилган анжуман иштирокчилари гуруҳ мунозараларида иштирок этмоқдалар, 19-22 октябрь, Бишкек. [Ёшлар тараққиёт институти]

БИШКЕК – Қирғизистонда Европа Иттифоқи ва бир неча нодавлат ташкилотлар ҳамкорлари мамлакатдаги ёшларни экстремистик ташвиқот, радикаллашув ва зўравонликка қарши курашишга ўргатувчи лойиҳа устида биргаликда ишламоқдалар .

«Демократия ва дин – тенг ва мўътадил овозлар ўртасидаги мулоқот» (DREAM) лойиҳаси мамлакатнинг шаҳар ва қишлоқ ҳудудларидан 1300 га яқин ёшларни жалб қилган.

Ўтган йил март ойида бошланган икки йиллик лойиҳа Бишкек Ёшлар тараққиёти институти, «Ўш ёшлари» нодавлат ташкилоти, Берлиннинг CRISP (Тинчик учун инқироз симуляцияси) жамияти ҳамда Бонн шаҳрининг Deutscher Volkshochschul-Verband e.V. (DVV International) ташкилотларининг саъй-ҳаракатлари натижасидир.

Барқарорлик ва тинчликка кўмаклашиш воситаси доирасида Европа комиссияси лойиҳанинг 80 фоизини молиялаштириб, 860 минг евро (72 миллион қирғиз сўми) ажратган, қолган қисми DVV International ва CRISP ташкилотлари томонидан қопланган.

Лойиҳанинг асосий мақсади – «вилоятларда ёшларнинг экстремистик қарашларга қўшилишнинг олдини олишда уларнинг салоҳиятини кучайтириш ҳамда жамиятда мавжуд бўлган тарангликни камайтириш», дейди лойиҳанинг Ёшлар тараққиёти институтидаги координатори Ажара Касмалиева Карвонсарой нашрига.

Лойиҳа мақсадига эришиш учун «барқарор платформалардан фойдаланган ҳолда минтақавий ҳамда миллий миқёсда маданиятлараро ва динлараро мулоқотни ташкиллаштириш зарур», дейди Касмалиева.

Симуляция ўйинлари

DREAM лойиҳаси турли тадбирлар, жумладан бир неча муҳокама платформаларни ва ёшлар кенгашлари ҳамда маҳаллий жиноятчиликни олдини олиш марказларини мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни ўз ичига олади.

Ўтган октябрь ойида, барча етти вилоятдан келган ёшлар кенгашлари аъзолари симуляция ўйини асносида бир неча шаҳар ва қишлоқларда ўтказилган анжуманларда иштирок этдилар.

Мураббийлар реал воқеаларга асосланган ҳолда турли мамлакат ва шаҳарларни ўйлаб топдилар, дейди Бишкекдаги лойиҳа мурабийи Айпери Асилбекова Карвонсарой нашрига.

Бундай ўйинлар ёшларга «музокаралар олиб бориш, жиддий қарор қабул қилиш ва масъулиятни бўйинларига олиш»ни ўргатди. Энг муҳими, улар ўзларига тайинланган ролга киришиб, персонажларни яхшироқ тушундилар», деди у.

Семинар жараёнида, фаол ёшлар Қирғизистондаги дин тарихи,ҳукумат ва диний ташкилотларнинг ўзаро муносабатларива радикаллашув ҳамда экстремизмга оид атамалардан тўғри фойдаланиш ҳақида қатор маърузаларни тингладилар, деди у.

«Симуляция ўйинларининг ўзига хослиги шундаки, сиз вақтинча ниқоб кийиб, янги ролга кўникишингиз керак», деди Чуй вилояти Жани-Жер қишлоғи ёшлар фаоли Иван Иванов Карвонсарой нашрига.

Иштирокчилар ўз ролларини конверт очилганидан сўнг аниқлаб олдилар. Ўйинларнинг бирида Иванов имом ёрдамчиси ролини ўйнади, деди у.

«Мен бу ролни ўйин давом этган бир ярим соат давомида ўйнадим», деди у. «Ислом – тинчлик дини, экстремистлар эса диний шиорлар ортига беркиниб, низо уруғини сочадилар. Биз тоқатсизлик кўринишларига қарши туришимиз керак.»

«Симуляция ўйини хатоларимиз ва стереотипларимизни тушуниб етишга ёрдам берди ҳамда бошқа нуқтаи назарларга эътибор қаратишни, шу билан бирга, экстремизмга қарши курашишда турли нуқтаи-назарлар ва фикрлар алмашинувига ўргатди», деди Талас давлат университети талабаси ва иштирокчи Анора Улан қизи Карвонсарой нашрига.

Форум театри

Лойиҳа координаторларининг айтишларича, декабрь ойида DREAM лойиҳаси янги босқични ишга туширди, унда ёшлар ўз фикрлари ва таклифларини форум театри форматида тақдим этадилар.

Форум театрида томошабинлар актёрлар учун турли ҳаракатларни таклиф қилиш ёки ўзлари истаган ҳаракатни амалга оширишлари учун ижрони қисқа муддатга тўхтатиб туриш кўзда тутилган. Лойиҳа ташкилотчиларнинг сўзларига қараганда, ғоя томошабинни жараёнга қўшади, уларни ижронинг бир қисмига айтлантиради ва актёрлар ҳамда томошабин ўртасидаги тўсиқни олиб ташлайди.

«Биз томошадан кейин саҳна постановкасидаги ғояни муҳокама қилиш имкониятини берамиз. Биз учун постановканинг мазмуни, у кўтариб чиққан саволлар муҳим», деди Касмалиева.

Етти вилоят бўйлаб ўн тўртта ёшлар гуруҳи ёки 350 га яқин ёшларга тоқатсизлик, зўравонлик ва экстремизмнинг олдини олишга қаратилган саҳна постановкаларига асос қилиб олиш учун оддий фуқароларнинг ҳаётий ҳикояларини излаб топиш вазифаси юклатилди.

Лойиҳанинг форум театрига оид қисми март ойигача давом этади. Унинг якунида ташкилотчилар энг ёрқин ҳаётий ҳикоялар акс этган брошюра чоп этишни режалаштирганлар.

Лойиҳа иштирокчилари ўтган ойда турли шаҳар ва қишлоқларда машғулот ўтказдилар.

«Экспертлардан маълумотлар олишгач, ёшлар муаммони чуқурроқ тушунишни бошлайдилар», деди Асилбекова.

"Семинардан олдин улар ҳақиқат ва ёлғонни ажратишда қийналаётган эдилар«Улар учун мамлакатдаги диний вазиятни объектив баҳолаш, экстремизм ва радикаллашувнинг ҳақиқий сабабларини тушуниш қийин бўлган».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500