Карвонсарой
Хавфсизлик

Кремлнинг Тожикистонга ҳарбий жиҳатдан қизиқиши «Буюк Россия» хавфини юзага келтирмоқда

Надин Баҳром

Рус аскари Тожикистонда ўтказилган аксилтеррор машғулотларидаги иштироки вақтида. Россиянинг Тожикистонга қуроллар, танклар ва бошқа ҳарбий техника кўринишидаги ҳарбий хайрия кўмаги Кремлнинг қайтадан «Буюк Россия»ни тиклашга бўлган саъй-ҳаракати ўлароқ хавотирга сабаб бўлмоқда. (Россия мудофаа вазирлиги)

Рус аскари Тожикистонда ўтказилган аксилтеррор машғулотларидаги иштироки вақтида. Россиянинг Тожикистонга қуроллар, танклар ва бошқа ҳарбий техника кўринишидаги ҳарбий хайрия кўмаги Кремлнинг қайтадан «Буюк Россия»ни тиклашга бўлган саъй-ҳаракати ўлароқ хавотирга сабаб бўлмоқда. (Россия мудофаа вазирлиги)

ДУШАНБЕ – Россиянинг Тожикистонга берган сўнгги «ҳарбий кўмаги» минтақага таъсир ўтказиш ва Тожикистон-Афғонистон чегарасига рус аскарларини қайтариш йўлидаги уринишларидир, дейди ҳарбий таҳлилчилар ва расмийлар.

Йиллар давомида рус аскарлари 1400 километрлик Тожик-Афғон чегарасини кузатиб келишган, аммо 2005 йилда шармандаларча Тожикистонни тарк этгандилар. Улар Толибонлар ҳукмронлиги даврида (1996-2001 йиллар) наркобаронларга Афғонистоннинг Шимолий Альянс назорати остида бўлган қисмидан гиёҳванд моддаларни яширин йўл билан олиб ўтишга ёрдам беришгани бир неча маротаба фош бўлганди.

Ўшандан бери, Тожикистон ўз чегараларини ўзи ҳимоя қилади, аммоРоссия у ерда ўз аскарларига зарурат борлигини «исботлаш» ғоясидан воз кечгани йўқ.

Кремль томонидан қайта-қайта такрорланадиган важлардан бири – Афғонистонда гўёки 10000 га яқин «Ислом давлати» (ИД) жангариларининг борлиги.

Россиядан Тожикистонга ҳарбий ёрдам сифатида келтирилган БТР-80 зирҳли машиналари гўёки терроризмга қарши кураш учун етказиб берилган. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россиядан Тожикистонга ҳарбий ёрдам сифатида келтирилган БТР-80 зирҳли машиналари гўёки терроризмга қарши кураш учун етказиб берилган. (Россия мудофаа вазирлиги)

Шунингдек, Россия Тожикистонга ЗУ-23 зенит қурилмасини ҳам етказиб берди. (Россия мудофаа вазирлиги)

Шунингдек, Россия Тожикистонга ЗУ-23 зенит қурилмасини ҳам етказиб берди. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россиянинг Тожикистонга декабрь ойида юборган ҳарбий техникаси ичида суратда кўрсатилган Ми-8 вертолётлари ҳам бор. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россиянинг Тожикистонга декабрь ойида юборган ҳарбий техникаси ичида суратда кўрсатилган Ми-8 вертолётлари ҳам бор. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россиянинг декабрь ойида Тожикистонга тақдим этган ҳарбий кўмаги суратда кўрсатилган Т-72Б1 танкларини ҳам ўз ичига олган. Россия уларни «Тожикистон-Афғонистон чегарасини мустаҳкамлашга қўшилган ҳисса» деб атаган. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россиянинг декабрь ойида Тожикистонга тақдим этган ҳарбий кўмаги суратда кўрсатилган Т-72Б1 танкларини ҳам ўз ичига олган. Россия уларни «Тожикистон-Афғонистон чегарасини мустаҳкамлашга қўшилган ҳисса» деб атаган. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россия дипломатлариИроқ ва Сурияда «халифалик» тор-мор этилганидан сўнг, ИД жангариларининг қочиши туфайлибу рақамлар ошиб бораётганини айтмоқдалар.

Москва Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош вилоятларида «Ислом давлати» жангарилари ўз базаларини мустаҳкамлаётганидан ташвишда, дейди Россиянинг Афғонистондаги махсус вакили Замир Кабулов Россия ҳукумати назоратидаги Спутник агентлигига берган интервьюсида.

Аммо Россиянинг бу иддаоларига Кобул дарҳол жавоб қайтарди.

Бир кун ўтар-ўтмас, Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Давлат Вазирий Кабуловнинг даъволарини рад этиб, Озод Европа/Озодлик радиосининг тожик хизматига берган интервьюсида ИД жангариларининг сони аслида «бир неча юз» эканлигини айтди.

«Замир Кабулов айтган гаплар унинг шахсий фикридан бошқа нарса эмас», деди Вазирий.

«Ҳарбий кўмак»

19 декабрда Россия Тожикистонга «ўқотар қуроллар, артиллерия ва зирҳли техника, вертолётлар, алоқа воситалари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ускуналари, логистика ва тиббий-кузатув жиҳозларини» тақдим этди, деб хабар берди Россия мудофаа вазирлиги.

Россиянинг Тожикистонга тақдим этган ҳарбий кўмаги, жумладан, Т-72Б1 танклари, БТР-80 ва БТР-70 бронетранспортёрлари, БМП-2 жанговар транспорт воситалари, Ми-24 ва Ми-8 вертолётлари ҳамда Д-30 тўпларини ўз ичига олган, деди Россия мудофаа вазирлиги расмийси, генерал-маёр Александр Кшимовский.

Қурол-аслаҳалар «Тожикистон-Афғонистон чегарасида самарали ҳимоя яратиш ва террорчилик таҳдидини бартараф этиш учун» ҳадя этилган, деди КшимовскийКремль назоратидаги РТ нашрига берган интервьюсида.

Россия Тожикистонга ҳадя этган ҳарбий техника қаторида, 6 та пиёдаларга қарши транспорт воситаси, 12 та зирҳли техника, иккита гаубица ва тўртта ЗУ-23 зенит ускуналари мавжуд, дейди душанбелик ҳарбий таҳлилчи Аҳмад Юсупов Карвонсарой нашрига.

«Машиналар эски, аммо замонийлаштирилган», дейди айни дамда АҚШда яшаётган Тожикистоннинг собиқ армия капитани Парвиз Расулов Карвонсарой нашрига. «Аскарларни ташишга мўлжалланган зирҳли машиналар янги. Жанговар транспорт воситалари ва гаубицалар эскироқ, аммо улар собиқ Совет республикаларнинг ҳаммасида бор. Танклар 90-йиллар стандартларига мансуб бўлса-да, замонавийлаштирилган».

Аввалроқ, ўтган йилнинг май ойида Россия Тожикистонга «Искандер-М» тактик баллистик ракеталарини жойлаштирди. Москва бундай ракеталарни Марказий Осиёда илк маротаба қўлламоқда, деб хабар беради RFE/RL радиоси.

Ўша вақтда Россия расмийлари ушбу тизим Душанбеда «Аксилтеррор-2017» ҳарбий машқлари давомида қўлланилишини айтганди.

«Буюк Россия»

Тожикистонда Россиянинг хориждаги энг йирик 201-ҳарбий базаси жойлашган. База иккита алоҳида манзилда, бири Душанбеда, иккинчиси эса Хатлон вилояти, Қўрғонтепа шаҳрида жойлашган бўлиб, у ерда 6000-7000 нафар аскар бор.

Россия ва Тожикистон ўртасида 2012 йил октябрь ойида имзоланган келишувга асосан, 201-база Тожикистонда камида 2042 йилгача қолади.

«Бу ерда ҳарбий база бўлмаса, Россия шу заҳотиёқ Афғонистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Покистон ва Эрон устидан назоратини йўқотади», дейди Расулов. «Агар Россия кетса, у Марказий Осиёни бутунлай йўқотади, худди у Польша, Чехия ва Шарқий Европанинг бошқа давлатларини қўлдан бергани каби.»

Шунга қарамай,минтақада кўпроқ таъсирга эга бўлишга уринаётган Россия ҳарбий кўмак бериш орқали тожик-афғон чегарасига қайтишни кўзламоқда, дейди у.

Россия аскарлари Тожикистон чегарасида жойлашган тақдирда, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон амалда ўзларини «Буюк Россия» ичида кўрадилар, дейди Расулов.

«Бутун МДҲ ҳудудида Россия бошқарувидаги Евро-Осиё божхона иттифоқи бўлиши бир масала, аммо ўз аскарларини давлат чегараларига жойлаштириш таъсир ўтказишни осонлаштиради», деди Расулов. «Ўз-ўзидан Россия ўз таъсирини кучайтиради, гўёки бу аскарлар Марказий Осиё чегараларини террорчилардан ҳимоя қилаётгандек бўлади.»

Тожикистон ўз чегараларини ҳимоя қилишга «тўла қодир»

Мустақил Тожикистонга собиқ Чор ва совет ҳукмдори томонидан зўрлаб берилган бундай «ёрдам» яхшилик билан кечгани йўқ.

Давлат ҳар қандай ташқи агрессияга қарши тура олади, дейди Тожикистон чегара қўшинлари матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаев.

«Чегарачиларимиз ҳар қандай ҳужумни ва Афғонистон тарафдан чегарани кесиб ўтиш ҳаракатларини бартараф эта олишларини исботладилар», деди у Карвонсарой нашрига. «2017 йилда биз афғон чегарачилари билан 26 та учрашув ва суҳбатлар ўтказдик.»

Тожикистон 2017 йилда учта чегара қўшинлари штабини, тўртта чегара пости ва 11 та чегара ўтиш пунктларини ташкил этди, деди у ва яна 20 та чегара қўриқлаш пункти қурилиши режада эканлигини таъкидлади.

«Буларнинг барчаси давлатимиз хавфсизлиги, чегарачиларимиз йилнинг тўрт фаслида, доим хизматга шай туриши учун», деди Улуғхўжаев. «Уларга компьютерлар, кутубхоналар, ошхона, синфхоналар ва бошқа қулайликлар яратиб берилган.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия – стратегик ҳамкор, лекин бу ерда унинг базалари керак эмас.

Жавоб бериш

Тожикистондаги рус армияси Марказий Осиё узра тинчликка кафилдир. Минтақада нотинчлик келтириб чиқармоқчи бўлганларга, яъни америкосларга бу ёқмаяпти.

Жавоб бериш