Карвонсарой
Энергия

Жаҳон Банки Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш лойиҳасини маъқуллади

Жаҳон банки

Чойхонада бир пиёла чой ушлаб турган ўзбек, Тошкент, 2007 йил, декабрь. Жаҳон банкининг хабар беришича, Ўзбекистон тез-тез совуқ ва қаҳратон қишни бошдан ўтказади, шу сабабли фуқаролар учун барқарор иссиқлик таъминоти жуда зарур. (Максим Мармур/АFP)

Чойхонада бир пиёла чой ушлаб турган ўзбек, Тошкент, 2007 йил, декабрь. Жаҳон банкининг хабар беришича, Ўзбекистон тез-тез совуқ ва қаҳратон қишни бошдан ўтказади, шу сабабли фуқаролар учун барқарор иссиқлик таъминоти жуда зарур. (Максим Мармур/АFP)

ВАШИНГТОН/ТОШКЕНТ – Жаҳон банкининг ижрочи директорлари кенгаши 25 январь куни Ўзбекистонда марказлашган иссиқлик таъминоти самарадорлигини ошириш лойиҳасини маъқуллади, бунинг учун Жаҳон банки ўзининг Халқаро тараққиёт уюшмасидан 140 миллион АҚШ доллари (1,1 триллион ўзбек сўми) ажратади.

«Жаҳон банки марказлашган иссиқлик таъминотини модернизация қилишни қўллаб-қувватлаётганидан мамнун», деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳидеки Мори. «Бу чора-тадбирлар Ўзбекистон бўйлаб юз минглаб инсонларнинг турмуш шароитларини яхшилашга ёрдам беради.»

Лойиҳа, асосан, Андижон, Бухоро, Чирчиқ, Самарқанд ва Тошкентдаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли учун фойдали бўлади. Бу ердаги кўп қаватли бинолар марказий иситиш тизимига уланган ёки уланиши режалаштирилган.

Маъмурий ва жамоатчилик бинолари, жумладан, боғчалар, мактаблар, шифохоналар ҳамда шаҳар идораларида ҳам иситиш сифати оширилади.

Соғлиққа зарарли ва хавфли муқобил иситиш манбалари

Ўзбекистонда тез-тез қаҳратон қиш ҳукмронлик қилиб туради. Иситиш тизимининг барқарорлиги фуқароларнинг саломатлиги ва атроф-муҳит, хавфсизлик, соғлиққа оид хавфли вазиятларнинг олдини олишда жуда муҳимдир.

Бироқ, давлатнинг марказлашган иссиқлик таъминоти тизими бепарволик сабабли йиллар давомида ёмонлашган, баъзи шаҳарларда эса умуман йўқолиб кетган.

Натижада кўплаб оилалар соғлиқ учун зарарли, ишончсиз, хавфли ёки қиммат иссиқлик манбалари, масалан, кўмирли печлардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.

Мамлакатнинг баъзи шаҳрларида жойлашган кўплаб боғчалар ва мактаблар болалар учун тўғри келмайдиган совуқ шароитларда қолган.

Совет давридан қолган марказлашган иситиш тизими корхоналари, бугунги кунга келиб, бир неча сабабларга кўра иш юритишга қодир бўлмай қолган. Иситиш нархининг сарфланган харажатларни қоплай олмаслиги, тўловларнинг етарлича йиғилмаслиги, тармоқда катта миқдорда иссиқлик ва сув йўқотилиши, бошқарувнинг ёмонлиги ва ташкилотларнинг асосий активларини тиклаш учун сармоя етишмаслиги шулар жумласидандир.

Иситиш инфратузилмасини такомиллаштириш

Марказлашган иссиқлик таъминоти самарадорлигини ошириш ва модернизация қилиш лойиҳаси Ўзбекистонда биринчи бор замонавий марказий иситиш моделини таклиф этиш орқали ушбу соҳадаги барча муаммоларни ҳал қилишга қаратилган.

Шунингдек, лойиҳа марказий иссиқлик инфратузилмасига сармоя киритади, бу билан унинг салоҳиятини оширади, танланган марказий иситиш ташкилотлари фаолиятини яроқли, самарали ва барқарор қилиш йўлида уларнинг меъёрий базасини такомиллаштиради.

Энергия таъминотчиси бўлган «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси тизимида ортиқча юкламалар камаяди. Натижада, бу лойиҳада қатнашувчи бешта шаҳарда техник йўқотишлар, бузилишлар, электр энергияси узилишлари сони камайиши кутиляпти.

Лойиҳа натижасида шаҳарларда табиий газ ва электр қуввати истеъмолини, шунингдек карбонат ангидрид ажралиб чиқишини камайтириш режалаштирилган.

Жаҳон банки Ўзбекистонда умумий қиймати 2 миллиард АҚШ долларига (16,3 триллион ўзбек сўми) тенг 16 та лойиҳани қўллаб-қувватлаб, кенг кўламли ривожланиш мақсадларига эришишда кўмаклашмоқда. Мазкур лойиҳаларқишлоқ хўжалигива сув ресурсларини бошқариш, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, шаҳарларни ривожлантириш, сув таъминоти ва санитария соҳаларини қўллаб-қувватлайди.

(Жаҳон банки гуруҳи http://www.worldbank.org/terms веб-саҳифасида кўрсатилган шартлар асосида ушбу метериалдан фойдаланишга ижозат берган.)

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бориб турган ахмоқгарчилик, ахир у ер қуёшли мамлакатку. Худо тошбақага судралиб юришни ўргатди, биз ҳам шошилмаймиз. Мамлакатнинг хароб бўлишига йўл қўймаймиз, ўзимиз ҳам айнимаймиз, айниб қолсак ҳам ўз сутимизни ичамиз, бировникини эмас.

Жавоб бериш