Карвонсарой
Бизнес

ЕТТБ ва ЕИ Марказий Осиёда кичик бизнес ривожини қўллаб-қувватлайди

Карвонсарой

Ўзбекистонлик тикувчи аёллар матони кўздан кечирмоқда, санасиз фотосурат. [Ўзбекистон савдо-саноат палатаси]

Ўзбекистонлик тикувчи аёллар матони кўздан кечирмоқда, санасиз фотосурат. [Ўзбекистон савдо-саноат палатаси]

ЛОНДОН – Лондонда жойлашган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Европа Иттифоқи (ЕИ) сешанба, 30 январь куни Марказий Осиё мамлакатларида кичик ва ўрта бизнес хусусий корхоналарини молиялаштиришга ёрдам бериш мақсадида янги минтақавий дастурни ишга туширди.

ЕТТБ бошқарувидаги мазкур дастурга мувофиқ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги молия институтларига кичик бизнесни ривожлантириш учун янги рақамли бизнес воситалари тақдим этилади, дейилади ЕТТБ баёнотида.

Дастурни амалиётга татбиқ этиш билан Германиянинг IPC консалтинг компанияси (Internationale Projekt Consult GmbH) шуғулланади. Дастурда микро, кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг молия соҳасига оид энг сўнгги ютуқларидан бохабар этиш кўзда тутилган.

Кичик бизнесни ривожлантириш бўйича минтақавий дастур Марказий Осиёда микро, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш соҳасидаги ҳамкорлар учун билим алмашиш платформасини яратишга қаратилган. ЕТТБ маҳаллий молиявий воситачиларга банкнинг ушбу соҳадаги тажрибасини ўрганиш учун имконият яратиб бермоқчи.

Дастур Марказий Осиёдаги ҳамкор банклар ходимларига мунтазам равишда таълим бериб боришни кўзда тутади.

Микро, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш бўйича ўқув дастурлари Марказий Осиёдаги молия институтлари орасида анча оммалашган, дейди ЕТТБнинг Қозоғистондаги раҳбари Агрис Прейманис. Кичик бизнесни ривожлантириш бўйича минтақавий дастур нафақат замонавий технологиялардан фойдаланади, балки Марказий Осиёнинг турли ҳудудларида кенг аудиторияга мўлжалланган бўлади, бу унинг кичик ва ўрта бизнес соҳаси молиячилари учун яхшироқ ва янада самаралироқ дастур бўлишини таъминлайди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500