https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2018/01/31/feature-03
Россиянинг Сурия ҳудуди бўйлаб юришлари аҳоли томонидан совуқ қарши олинмоқда
| Терроризм

Стокҳолмда юк машинаси билан теракт содир этган Ўзбекистон фуқаросига айблов эълон қилинди

АФП

image

Юк машинаси Стокҳолмдаги Аҳленс дўкони ичига бостириб кирган жой яқинидаги вақтинчалик ёдгорлик олдида тўпланганлар ҳужум қурбонларини хотирламоқда, 2017 йил, 14 апрель. 7 апрель куни юк машинаси одамлар билан гавжум пиёдалар ёлакчаси бўйлаб юриб бориши натижасида 5 киши ҳалок бўлганди. (Жонатан Некстренд/АФП)

СТОКҲОЛМ – Қочқинлик мақомини олиш ниятида бўлган 39 ёшли Ўзбекистон фуқаросиСтокҳолмда юк машинасида ҳужумсодир этганини тан олди. Ўтган йил апрел ойида содир этилган ҳужум натижасида 5 киши ҳалок бўлган. Айбланувчи Швецияда «кофирларга қарши» ҳужумни бир неча ой давомида режалаштирган, деб хабар берди 30 январь, сешанба куни айблов томони.

Ҳужумдан аввал «Ислом давлати»га (ИД) содиқликда қасамёд қилган Раҳмат Оқилов, Швеция пойтахтида юк машинасини ўғирлаб, уни пиёдалар ёълакчаси томон ҳайдаб борганига иқрор бўлди.

Юк машинасини дўкон деворига бориб урганидан кейин, Оқилов машина ичидаги 5 та бутан газли канистра, винтлар, ўткир тиғли буюмлар ва темир парчаларидан таркиб топган қўлбола портловчи қурилмани ишга туширган. Портлаш натижасида юк машинасига шикаст етган бўлса-да, ҳеч ким жароҳатланмаган, деб маълум қилди айблов томони.

У воқеа юз берган жойдан қочган, аммо бир неча соат ўтиб, видеокамералардаги тасвирлар ёрдамида қўлга олинган. Эртаси куни у полиция маҳкамасида ўз жиноятига иқрор бўлди.

image

Рассомнинг 2017 йил, 11 апрель кунги суратида Стокҳолмда уюштирилган террорчилик ҳужумининг асосий гумондори – Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов (ўртада) ва унинг ҳимоячилари акс эттирилган. (Жоҳан Ҳаллнас/ТТ ахборот агентлиги/ АФП)

Ҳужум натижасида 3 нафар швед, жумладан, 11 ёшли қизалоқ, 41 яшар британиялик эркак ва 31 ёшли белгиялик аёл ҳаётдан кўз юмди.

Оқиловга сешанба куни расман «террорчилик ва террорчилик содир этишга уриниш» айблови қўйилди.

Оқилов «омма орасида ваҳима келтириб чиқаришга уринган ва Швеция ҳукумати ҳамда парламентини швед армиясининг Ироқда ИДга қарши глобал коалициядаги иштирокини тўхтатишга мажбур қилмоқчи бўлган», дейилади айблов ҳужжатида.

Оқилов «Швецияни жазоламоқчи» бўлган

Оқилов нима сабабдан радикаллашганиномаълумлигича қолмоқда, аммо у «ҳужум содир этишига яқин радикал бўлиб қолмаган», деди прокурор Ҳанс Иҳрман журналистларга.

Айблов томони 2017 йил январда Оқиловнинг чатда «террорчилик ҳужумини амалга оширишга тайёр»лиги ва «ИД сафига қўшилиш истагида» эканлиги ҳақида ёзган гапларини, ҳужумдан аввал телефонида олинган жой суратлари ва компютерида интернет орқали нишонда бўлган жойлар ва бомба тайёрлаш учун материаллар қидирганини далил сифатида тақдим этмоқчи.

«Унинг мақсади – ИДга қарши урушда қатнашгани учун Швецияни жазолаш бўлган», дейди Иҳрман.

Оқиловнинг адвокати Ёхан Эрикссон журналистларга унинг мижози суд жараёнида сабабларни тушунтиришга ҳаракат қилишини айтди.

Эрикссоннинг сўзларига кўра, «у террорчилик ҳужумини содир этганини» ва «жазоланиши кераклигини» ҳамда жазо муддатини ўтаганидан сўнг, Швециядан чиқарилиб юборилиши кераклигини тан олади. У Оқилов ҳужумдан тирик чиқишига ишонмаганини қўшимча қилди.

«Оқилов уни отиб ташлашади ёки ўлдиришади деб ўйлаган.»

Сешанба куни Стокҳолм туман суди мазкур иш бўйича суд маҳкамаси 13 февралда бошланишини эълон қилди.

Айби исботланган тақдирда Оқиловни умрбод қамоқ жазоси кутмоқда.

Сизга мақола ёқдими?
12
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha