Карвонсарой
Хавфсизлик

Ўзбекистон радикализмга қарши қонун ишлаб чиқиш каби хавфсизликка оид янги мақсадларни белгилаб олди

Максим Енисеев

20 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан чегара яқинида жойлашган Термиз шаҳридаги ҳарбий бўлинмага ташриф буюрди. (Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги)

20 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан чегара яқинида жойлашган Термиз шаҳридаги ҳарбий бўлинмага ташриф буюрди. (Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги)

ТОШКЕНТ – Хавфсизликка таҳдид солувчи вазиятларни бартараф этишга йўналтирилган саъй-ҳаракатлар доирасида Ўзбекистонда экстремизм таҳдидининг олдини олиш, унга қарши курашиш ва бартараф этишга қаратилган қонунларни қабул қилиш бўйича иш олиб борилмоқда.

«Экстремизмга қарши кураш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси 30 августга қадар тасдиқланиши кутиляпти. Бу қонун 24 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган 2018 йилги Давлат дастурининг бир қисми ҳисобланади.

2018 йил учун қабул қилинган дастур иқтисодиётни қўллаб-қувватлашдан тортиб, хавфсизлик ва ижтимоий таъминот тизимини ислоҳ этишгача бўлган жами 231 та бандни ўз ичига олган.

Дастур 10-20 январь кунлари strategy.uz веб-сайтида омма муҳокамасига тақдим этилди ва унга 4400 нафар респондент ўз шарҳлари ва таклифларини киритди.

Ўзбекистон ҳарбийлари 12 январь куни Ватан ҳимоячиларига бағишланган тантанада иштирок этмоқдалар. (Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги)

Ўзбекистон ҳарбийлари 12 январь куни Ватан ҳимоячиларига бағишланган тантанада иштирок этмоқдалар. (Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги)

«Ҳужжатларнинг жамоатчилик томонидан муҳокама қилиниши сиёсий жараёнларда қатнашиш учун ажойиб восита», дейди муҳокамада қатнашган тошкентлик Муҳаммад Содиқов Карвонсарой нашрига. «Оддий фуқароларнинг кузатувлари кўриб чиқилади ва инобатга олинади».

«Экстремизмга қарши кураш тўғрисида»ги қонун 2018 йилги стратегиясининг асосий йўналиши ҳисобланади.

Ушбу қонун экстремизмни аниқлаш, унга қарши курашиш механизмларини ишлаб чиқиш, масъул органлар ва халқаро ҳамкорлик шаклларини белгилашга қаратилган, дейилади ҳужжатда.

«Шу кунга қадар Ўзбекистонда бу каби қонун бўлмаган», дейди Тошкентда истиқомат қилувчи ҳуқуқшунос Муслима Ҳакимова Карвонсарой нашрига. «Жиноят кодексида экстремизмга доир айрим моддаларгина мавжуд эди.»

Ҳукумат собиқ экстремистларни реабилитация қилишҳамда диний плюрализм ва этник хилма-хилликни кучайтиришга қаратилган алоҳида режаларни ишлаб чиқмоқда.

Хавфсизликка эътибор

«Давлат дастурининг бутун бир бўлими 2018 йилда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликка устувор аҳамият беришга қаратилган,» дейди Сенатнинг матбуот котиби Жавоҳир Мавлонов Карвонсарой нашрига.

«Унда ҳаммаси бўлиб 17 та модда бор. Йил охирига бориб, биз уларнинг барчасини амалга оширишни режалаштирмоқдамиз,» деди у. «Биз истиқболдаги ҳужжат ҳақида батафсил маълумотга эга эмасмиз, бу фақатгина амалга ошириш режаси.»

Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги миллий хавфсизлик концепциясини (режалаштириш ҳужжати) ишлаб чиқиш, Ғарбий мудофаа ҳамкорлари билан ҳарбий ва ҳарбий-техникавий муносабатларини кенгайтириш ва кучайтириш ҳамдаянги мудофаа доктринасини амалиётга татбиқ этишкаби масалалар ёритилган.

Gazeta.uz нашрининг хабар беришича, «Январь ойи бошида янги таҳрирда қабул қилинган мудофаа доктринаси каби, миллий хавфсизлик концепцияси ўзгариб бораётган халқаро вазият ва миллий хавфсизликка бўлган таҳдидларга таъсир эта олиши керак. У хавфсизликка таҳдидларинг анъанавий шаклларига қарши курашиш билан чекланмаслиги лозим», деди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 18 январь куни журналистларга берган интервюсида.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, «Дунёда, жумладан, ён-атрофимиздаги ҳудудларда халқаро терроризм, экстремизм ва радикализм хавфи ортиб бормоқда ва баъзи ҳудудларда қуролли тўқнашувлар давом этяпти,» деди Мирзиёев 11 январь куни, Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши мажлисида.

«Бундай беқарор вазият биздан тегишли ҳаракатларни талаб қилади,» деди у.

Халқаро мудофаа муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган янги чора-тадбирлар 10 апрелга қадар тасдиқланиши кутилмоқда.

2018 йилги давлат дастурида кўзда тутилган мақсадларга эришиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистонниг ҳарбий академияларида дарс ўтиш ва биргаликда машғулот ўтказиш бўйича етакчи халқаро мутахассисларни жалб этиш шулар жумласидандир.

17-19 январ кунлари АҚШ армияси қўмондонлиги ва бош штаби коллежи ўқитувчиси, собиқ полковник Грегори Кук Тошкентда, Ўзбекистон Қуролли кучлари академиясида меҳмон бўлиб, хизмат кўрсатиш ходимларининг лидерлик қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган семинарлар ўтказди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500