БИШКЕК – Қирғиз ёшлари орасида экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича бир неча йил давомида жадал иш олиб борилиши ўз самарасини бермоқда, дейди таҳлилчилар.
Экстремизм ва терроризмга қарши курашувчи Қирғизистон ички ишлар вазирлигининг 10 Бош маъмурияти, Диний ишлар бўйича давлат комиссияси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти агентликлари, маҳаллий нодавлат ва халқаро ташкилотлар ҳақиқий Ислом ва радикал ҳаракатлар ўртасидаги фарқ ҳақида ёшларга таълим бермоқдалар.
«ИИВ ходимлари Тўқмоқ шаҳрига келиб, бу ерда ролларга ажратилган машғулотларни ўтказди ва экстремизм ҳақида маълумот берди», дейди тўқмоқлик 21 ёшли Алмаз ўғли Ойбек Карвонсарой нашрига.
ИИВ машқларида қатнашишдан аввал, «мен экстремизм ва терроризм нималигини, ҳатто ёш қирғизлар Сурияга урушга жўнаб кетаётганларини билмас эдим», деди у.
Машқлар давомида эгалланган муҳим билимларни улашар экан, у «Ислом ва радикализм ўртасидаги асосий фарқ, ислом ҳеч қачон жиноят қилишга ундамайди», деди. «Энг муҳими радикал ғояларга аралашиб қолишдан ҳимояланган инсон бўлиш.»
Бағрикенглик ва таълимни тарғиб қилиш
Тўғри диний таълимҚирғизистонда экстремизм ва терроризмга самарали қарши чора, дейди бишкеклик инсон ҳуқуқлари фаоли Токтаим Умоталиева.
«Экстремизм ва терроризмнинг тарқалишини тўхтатишга юқори сифатли таълим дастурлари, ҳукумат томонидан экстремистик деб тан олинган ташкилотлар рўйхатининг тузилишида муҳим қарорлар ва қонунлар амалга киритилиши, тақиқланган адабиётлар рўйхатини тузиш учун маҳаллий ва халқаро мутахассисларни жалб қилиш орқали эришилади,» деди у Карвонсарой нашрига.
Алоҳида эътибор Марказий Осиёда Исломнинг юзага келиши тарихини ўрганиш ва Исломда инсон ҳуқуқларининг асослари ҳақида жамоатчиликни хабардор этишга қаратилиши керак, дейди Умоталиева.
«Қуръонда аёллар ба ёш болалар ҳуқуқлари билан бир қаторда атроф-муҳит ва тинчлик қадриятлари мавзуси жуда муҳим,» дейди у.
Бишкеклик 21 ёшли Марат Кошмуратов аксил-радикаллашув дастурида иштирок этганидан сўнг, Ислом ҳақида тушунчаларини Карвонсаройга сўзлаб берди.
«Экстремизм ва терроризм жиноят бўлиб, уларнинг Исломга ҳеч қандай дахли йўқ,» деди у.
У ёшлар орасида экстремизмнинг олдини олиш чораларини давом эттириш жуда муҳим эканлигини, айниқса чекка ҳудудларда яшовчи кўпгина одамлар диний бағрикенгликнинг муҳимлигини тушунмаслигини айтди.
«Вилоятларда, имомларнинг касбий маҳоратлари етишмаслиги тушунмовчиликларни келтириб чиқаради,» деди у. «Сир эмаски, давлатимизда мактаблардан кўра масжидларнинг сони бир неча маротаба кўп.»
Ёлловчилардан ёшларни ҳимоялаш
Диний таълимдаги бўшлиқни тўлдириш учун, кўплаб маҳаллий ташкилотларёшларга экстремистик тарғиботни аниқлашни ўргатишдаташаббус кўрсатмоқда.
Иссиқкўл вилоятидаги Жапар Чабалдаев мактабининг 10 синф ўқувчиси, 16 яшар Ойнозик Кубаулдаева, Етти Оғуз тумани Саруу қишлоғида ўтган шундай дастур давомида нималарни ўрганганини сўзлаб берди.
«ADEP: Another Development Perspective» номли Швецияда ташкил этилган фуқаролик жамияти ташкилоти унинг мактабида ўқув машғулотини ўтказди ва ўқувчиларга радикализм ҳамда унинг Исломдан фарқини тушунтириб берди.
«Бизнинг синфимизни, ота-оналаримизни, устозларимизни йиғишди ҳамда экстремизм ва терроризм ҳақида сўзлаб беришди,» деди у Карвонсарой нашрига.
ADEP бундай учрашувларни ҳар ойда икки марта ўтказади, деди у.
Талас вилояти, Манас шаҳридан бўлган 19 ёшли Жолдошбек Жанузаковнинг айтишича, у терроризм ва экстремизм ҳақида биринчи борSearch for Common Ground халқаро нодавлат ташкилотининг қирғиз бўлими ўтказган Жаш Стан лойиҳасиорқали билган.
Жаш Стан лойиҳаси қирғиз ёшларини фаол етакчиликка жалб этиш орқали экстремизмдан қайтаришга қаратилган.
Ўтган йил ноябрь ойида Жанузаков ҳам Иссиқкўлда фаол ёшлар учун ИИВ томонидан ташкиллаштирилган машғулотларда иштирок этди.
«Қирғизлар бутун оила аъзолари билан жанговар ҳудудларга кетаётганликларини, радикализм доимо кескин чоралар ва ҳаракатларга қаратилганини, ислом эса тинчлик ва бағрикенглик дини эканлигини тушуниб етдим,» деди у Карвонсарой нашрига.
Маълумотга эга бўлган ота-оналар фарзандларига экстремизмнинг таҳдидлари ҳақида билим беришда муҳим рол ўйнайдилар.
«Ота-онам YouTube, Одноклассники ва WhatsAppда дин ҳақидаги суҳбатлардан четланишим кераклигини … ва танимаган одамлар билан гаплашмаслигимни айтишди,» деди Бишкекдаги 62 мактабнинг 15 яшар ўқувчиси Шер Алимкулов.
«Улар менга экстремистлар ўзларини ёш ўғил-қизлардек кўрсатиб, кўп болаларни жангариликка ёллашганини айтишди,» деди у Карвонсарой нашрига.