ТОШКЕНТ – Иқтисодчиларга кўра, мамлакатдаги сиёсий ваиқтисодий ислоҳотлар тобора кўпроқ хорижий компанияларва трансмиллий брендларни Ўзбекистонда бизнес юритишга ундамоқда.
Ўзбекистондаги янги имкониятларга катта қизиқиш билдираётган Америка компаниялариўз фаолияти ва ресурсларини мамлакат бўйлаб кенгайтириб, маҳаллий бозорга киришга интилмоқда.
Кучли тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқиш
Жумладан, бош қароргоҳи АҚШда жойлашган «Boston Consulting Group» халқаро консалтинг компанияси Ўзбекистонга инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда ёрдам бермоқчи.
Апрель ойига қадар ишлаб чиқилиши кутилаётган янги стратегия ҳар бир вилоятнинг ривожланиш йўналишини белгилаб беради ҳамда Ўзбекистоннинг қурилиш соҳаси, энергетика ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилади, деб хабар берди «Tashkent Times» онлайн-нашри 6 февраль куни.
Нью-Йоркда жойлашган «McKinsey & Company» компанияси ҳам Ўзбекистонга ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда ўз ёрдамини таклиф қилган.
30 январь куни компания делегацияси Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги вакиллари билан учрашиб, компаниянинг ушбу жараёндаги иштирокини муҳокама қилганлар.
Мазкур стратегия телекоммуникациялар, электрон ҳукумат, ахборот хавфсизлиги, электрон савдо ҳамда ушбу соҳалар учун ходимлар тайёрлашни ўз ичига олади.
«Олиб борилаётган ислоҳотлар инобатга олинса, Ўзбекистонда кадрлар масаласи жуда муҳим», дейди тошкентлик сиёсатшунос Валерий Хан Карвонсарой нашрига. У шунингдек, мамлакат «бу каби ислоҳотларни ўтказиш бўйича тажрибага эга эмаслигини» айтади.
«1991 йилда мустақилликка эришганимиздан то 2016 йилгача биз модернизация эмас, балки презервация - сақлаб қолиш йўлидан бордик», деди у. «Шу боис, хатоларнинг олдини олиш учун бизга америкалик ва бошқа хорижий экспертларнинг ёрдами керак бўлади.»
2016 йилда Шавкат Мирзиёев марҳум Ислом Каримовнинг ўрнига президентликка келди.
Ўзбекистон-АҚШ ўртасидаги бизнес алоқаларни кенгайтириш
Мирзиёевнинг ўтган йил сентябрь ойида Қўшма Штатларга қилган ташрифиикки мамлакат ўртасидаги янги савдо алоқалари учун замин яратди.
Ўшандан бери Ўзбекистон расмийлари ушбу алоқаларни янада мустаҳкамлаш устида ишламоқда.
15 февраль куни Мирзиёев Американинг General Electric (GE) компанияси вице-президенти билан учрашди ва Ўзбекистондаги электр станцияларини модернизация қилишга оид лойиҳаларни муҳокама қилди.
Чотқол тоғ тизмасида янги Пском гидроэлектр станциясини барпо этиш лойиҳаси ҳам шулар жумласидан, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Поллетт GE компаниясининг Ўзбекистон корхоналари билан узоқ муддатли ва кенг қамровли асосда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади.
Ўз навбатида, Мирзиёев Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида энергетика соҳасидаги техник ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.
Айни пайтда табиий газ узатиш, фуқаролик авиацияси ва соғлиқни сақлаш соҳаларига тааллуқли бошқа лойиҳалар ҳам ишлаб чиқилмоқда, дейилади хабарда.
Ҳуқуқий-иқтисодий замин яратиш
Ўзбек-Америка муносабатларидаги яна бир муҳим воқеа – 29 январь куни Тошкентда «White & Case» халқаро юридик компанияси офисининг очилгани бўлди.
Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган компания хорижий инвесторлар учун қулай муҳит яратиш ва уларнинг Ўзбекистонда бизнес учун сармоя киритишга бўлган ишончини мустаҳкамлашга ёрдам беради, дейилади Адлия вазирлиги хабарида.
«Fortune 500» рўйхатидаги компаниялар раҳбарлари Ўзбекистон бозорига киришга қизиқиш билдирмоқда, деди Американинг «Macro-Advisory Ltd.» макроиқтисодий ва сиёсий стратегия компаниясининг ҳамкори Ж.П. Наткин 23 январь куни «Америка овози» билан суҳбатда.
«Айни пайтда, Ўзбекистон биз учун энг тез ривожланаётган бозор ва бу корпорациялар тарафидан билдирилаётган қизиқишда ҳам ўз аксини топмоқда. Биз компаниялар билан турли соҳалар бўйича ишламоқдамиз», деди у.
Наткиннинг сўзларига қараганда, булар ишлаб чиқариш, истеъмол товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, соғлиқни сақлаш ва энергетика соҳаларидир.
KFC Тошкентда иш бошлайди
Ҳукумат ислоҳотлари билан рағбатлантирилган Американинг озиқ-овқат брендлари ҳам Ўзбекистонда ўз бизнесини очишни режалаштирмоқда.
KFCга тегишли бўлган Yum! бренди ҳам Тошкентда ўзининг қовурилган жўжа бизнесини очиш арафасида эканлигини тасдиқлади, деб хабар берди Spot.uz 30 январь куни.
Ресторан 35 кишини иш билан таъминлайди. Унинг очилиш санаси ҳали аниқ эмас.
KFC баёнотига кўра, Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон бозори компания учун устувор аҳамиятга эга.
Ўзбекистонликларнинг қовурилган жўжани севиб истеъмол қилиши мамлакатда KFC учун алоҳида ўрин борлигини англатади, дейди тошкентлик ресторан бошқарувчиси Руслан Мамадалиев.
Ҳозирги пайтда Тошкентда KFC усулида қовурилган жўжа тайёрлайдиган бир неча ресторан бор. Уларнинг номлари ҳам бир-бирига ўхшаш, масалан, «Keffi», «Tashkent Fried Chicken» ёки «Champion Fried Chicken», дейди у.
«Кентукки рецепти бўйича тайёрланадиган қовурилган жўжа шунчалик машҳурки, биз унга ўзбекча ном ўйлаб топганмиз», деди у. «Кепси» – «KFC»нинг ўзгартирилган номи бўлиб, худди шу таомни билдиради.
Айни вақти.
Жавоб беришФикрлар 3
Америкаликларга ишониб бўлмайди. Аввалига улар ўз жўжалари билан бозоримизга кириб келишади. Охир-оқибат, буларнинг бари, Мирзиёев худди Янукович (Украинадан қочгани) каби, Ўзбекистондан қочишга мажбур бўлиши билан тугайди, Худо кўрсатмасин.
Жавоб беришФикрлар 3
Завод ва фабрикалар қуришимиз керак. Четдан келтирилганини эмас, Ўзбекистоннинг экологик тоза жўжаларини қандай қовуришни ўзимиз яхши биламиз.
Жавоб беришФикрлар 3