Карвонсарой
Хавфсизлик

Россиянинг ўтмишда бошқа давлатлар сиёсатига аралашмагани ҳақидаги даъволари истеҳзога сабаб бўлмоқда

Карвонсарой

Рус аскари Қримдаги ҳарбий машғулотлар чоғида, 2017 йил, март. 2014 йилда Россия Украинанинг бир қисмини эгаллаб, ўз ҳудудига қўшиб олди. (Игорь Руденко/Россия мудофаа вазирлиги)

Рус аскари Қримдаги ҳарбий машғулотлар чоғида, 2017 йил, март. 2014 йилда Россия Украинанинг бир қисмини эгаллаб, ўз ҳудудига қўшиб олди. (Игорь Руденко/Россия мудофаа вазирлиги)

МОСКВА – Кремлнинг тарихда бошқа давлатлар сиёсатига аралашмаганига оид сўнгги даъволари, айниқса, Россия тўғридан-тўғри таъсир этган мамлакатлар фуқароларининг истеҳзосига сабаб бўлмоқда.

Россия «бошқа давлатларнинг ички сиёсатига аралашмаган ва аралашаётгани йўқ», деди Кремлнинг матбуот котиби Дмитрий Песков 19 февраль куни журналистларга.

Оддий фактлар бу сўзларни рад этади.

2014 йилда Россия Украинага бостириб кириб, Қримни ўз ҳудудига қўшиб олди, айни вақтда у ерда минглаб рус аскарлари жойлаштирилган.

Рус аскарлари Абхазиянинг Набакеви қишлоғи ҳудудидан ўтишмоқда, 2008 йил, 28 октябрь. Рус армияси Абхазия ва Шимолий Осетияни Кремль Грузиянинг икки вилоятини «мустақил» давлат деб эълон қилишидан аввал эгаллаб олганди. (Ибрагим Чакадуа/AFP)

Рус аскарлари Абхазиянинг Набакеви қишлоғи ҳудудидан ўтишмоқда, 2008 йил, 28 октябрь. Рус армияси Абхазия ва Шимолий Осетияни Кремль Грузиянинг икки вилоятини «мустақил» давлат деб эълон қилишидан аввал эгаллаб олганди. (Ибрагим Чакадуа/AFP)

Юзларига ниқоб тутиб олган номаълум шахслар Қримнинг Симферополь шаҳридаги Касаба уюшмаси биноси олдида Россия байроғини ушлаб туришибди, 2014 йил, 1 март. (Геня Савилов/AFP)

Юзларига ниқоб тутиб олган номаълум шахслар Қримнинг Симферополь шаҳридаги Касаба уюшмаси биноси олдида Россия байроғини ушлаб туришибди, 2014 йил, 1 март. (Геня Савилов/AFP)

Кремлнинг матбуот котиби Дмитрий Песков 2017 йилнинг 14 декабрида Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида. (Кремль)

Кремлнинг матбуот котиби Дмитрий Песков 2017 йилнинг 14 декабрида Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида. (Кремль)

2008 йилда Россия қўшинлари Грузияга бостириб кириб, Жанубий Осетия ва Абхазияни «озод» қилганди, ҳозирда уларни бир неча давлатгина расман тан олади. 2017 йилда Грузия ҳукумати рус армияси ўз чегараларини давлат ичига киритиб бораётганидан шикоят қилганди.

Яқин тарихда бироз олдинроққа назар солинса, 1991 йилда СССР парчаланганидан кейин, Россия армияси Молдова ичида Приднестровье деб номланган давлатни пайдо қилди ва ўшандан бери уни ажралган ва нотинч ҳолатда ушлаб турибди.

Марказий Осиёда Россия армиясининг мавжудлиги

Марказий Осиёда Россия билан боғлиқ вазиятлар, хусусан, бир нечта ҳарбий «келишувлар»нинг имзолангани – Кремлнинг минтақага хатарли таъсир кўрсатишга уринишидан дарак беради.

Россиянинг яқинда Тожикистонга кўрсатган ҳарбий ёрдами таҳлилчилар томонидан Москванинг 2005 йилдан буён илк бор ўз аскарларини Тожик-Афғон чегарасига жойлаштириши учун сабаб сифатида кўрилмоқда – бу ҳаракат Марказий Осиё суверенитетига путур етказиши мумкин.

Тожикистонда аллақачон Россиянинг чет элдаги энг катта ҳарбий базаси жойлашган. 201-Ҳарбий база иккита алоҳида жойда – Душанбе ва Хатлон вилоятининг Қўрғонтепа шаҳарларида бўлиб, бу ерда тахминан 6000 дан 7000 гача аскар бор.

201-база Тожикистонда камида 2042 йилгача сақланиб қолади, дейилади 2012 йил, октябрь ойида Россия ва Тожикистон ўртасида имзоланган шартномада.

«Россия ўз ерида коррупция, шовинизм, жиноятга қарши курашиш ўрнига, Осиё давлатларига суқилмоқда», деб ёзади Карвонсарой ўқувчиси Вася 21 январь куни. «Россияга тартибсизлик нега керак? Бу сўнгги 3 аср давомида унинг макри бўлиб келган. Ўз боғида экин етиштириш ўрнига, бировнинг боғидан ўгирлаш – Россиянинг турган-битгани шу...»

Россия ҳарбий кучлари Қозоғистоннинг Бойқўнғир космодромида ва Қирғизистоннинг Қант ҳаво базасида ҳам жойлашган. Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг, чорак аср ўтган бўлса-да, уларнинг бу ерни тарк этиш нияти йўқ.

«Агар Россия чиқиб кетса, тамом – у Марказий Осиёни буткул йўқотади, худди Польша, Чехия Республикаси ва Шарқий Европада бошқа давлатларни қўлдан бой бергани каби», деди айни вақтда Қўшма Штатларда истиқомат қилувчи Тожикистоннинг собиқ ҳарбий қўмондони Парвиз Расулов Карвонсарой нашрига.

«Қўпорувчилик фаолияти ҳақидаги маълумотлар»

Россия мустақил давлатларнинг суверенитетини барбод қилишга тайёр эканлигини намойиш қилди ва қўшниларига таҳдид қилишда давом этмоқда, дейилади ўтган йил декабрда АҚШ ҳукумати эълон қилган ҳисоботда.

Миллий хавфсизлик стратегияси ҳисоботида Россиянинг Марказий Осиёда ва бутун дунёда олиб бораётган қўпорувчилик фаолияти ҳақида, жумладан «ядровий жиҳатдан ўзини кўрсатиш ва тажовузкорликни илгари суришга оид уринишлари» ҳақида батафсил маълумот берилган.

«Замонавий таҳдид тактикаси кўринишлари орқали Россия дунё бўйлаб турли давлатларнинг ички сиёсатига аралашмоқда», дейилади ҳужжатда. «Россиянинг шуҳратпарастлиги ва ортиб бораётган ҳарбий имкониятлари Евроосиёда беқарор вазиятни юзага келтирмоқда. Россиянинг нотўғри ҳисоб-китоблари натижасида юзага келиши мумкин бўлган низолар хавфи ортиб бормоқда.»

Қўшниларининг наздида, Россия «иқтисодиётнинг очиқ ва адолатли бўлиши тарафдори эмас. Шунингдек, у жамиятга босим ўтказиш ва ўз таъсирини кучайтириш учун ахборотни тўла назорат қилишни хоҳлайди».

Марказий Осиё Россия тажовузи олдида «ниҳоятда заиф»

АҚШ сенатининг 10 январь куни чоп этилган маърузасига кўра, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон Россия тажовузи олдида энг заиф давлатлар бўлиб қолмоқда.

«(Россия президенти Владимир) Путин муваффақиятли демократик давлатларни (айниқса, Россиядан узоқда жойлашганларини) ўз режимига таҳдид сифатида кўради. Сабаби, ушбу давлатлар унинг коррупциялашган ва жиноий тузумининг кўркам муқобили ҳисобланади. »

«Шаффоф ҳукумат, қонун устуворлиги, эркин ОАВга эга ва фуқаролари фаол бўлган демократик тузумлар Россия чегаралари оша коррупциянинг тарқалишидан яхши ҳимояланган. Улар Путин ва унинг сараланган элитасини янада бойиб кетишдан тўсиб турибди», дейилади маърузада.

Шу тариқа, Москва бутун дунё бўйлаб «демократия ва қонун устуворлигига путур етказишга уринишдан тўхтагани йўқ», дейилади маърузада.

«Россия – жиддий хавф», деб ёзади Карвонсарой ўқувчиси Омар 17 январь куни қолдирган изоҳида. «Қачон буни тушунаркинмиз? Украинлар буни бошдан ўтказмоқдалар. Бизга «рус дунёси» керак эмас! Биз улардан безормиз!»

«Россия Қозоғистонга дўст эмас. Бу мағлуб бўлган томоннинг қасос олишга уринишидан бошқа нарса эмас. Буларнинг бари Марказий Осиё устидан йўқотилган назорат, империяга хос такаббурлик ва уринишларнинг беҳуда бўлгани сабабли юзага келган», деб ёзган эди Карвонсарой ўқувчиларидан бири Элжас 24 январь куни.

«Бу каби «иқтисодий иттифоқлар»нинг бирортаси ҳам Қозоғистонга тўғри келмайди. Яна битта WТО (Жаҳон савдо ташкилоти)нинг бизга нима кераги бор? Қозоғистон фақат Туркия, Европа, АҚШ ва бошқа ривожланган давлатлар билан қадам ташлаши керак. Уларнинг биз ўрганишимиз керак бўлган ижобий тарафлари кўп. Россия эса инсоният учун фашизм, босқинчилик ва ёвузлик манбаи демакдир», деб ёзади у.

«(Руслар) улар учун тинмай меҳнат қилишимизни хоҳлайдилар. СССР даврини эсланг, Россия ҳамма нарсага эгалик қилган ва бунга қарши бўлган барча одамларни йўқ қилганди. Одамларнинг эса қорни тўйса кифоя эди», деб ёзади 14 январь куни Карвонсарой муштарийларидан бири Сания.

«Ўзини ҳам эплай олмаётган Россия бизга нима беради? Фақат Путин ва унинг лаганбардорлари яхши яшайдилар, ваҳоланки, у ерда очликдан ўлар ҳолатга келган одамлар бор».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 42

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Мақоланинг ҳар бир сўзи ҳақиқат

Жавоб бериш

Россия доим бировларнинг ишига аралашиб келган.

Жавоб бериш

Аслида бутун умр АҚШ айбдор бўлган нарсада Россияни айблар экан, бошқаларнинг фикри билан ўйлайдиган ва уларни ўзиники деб биладиган одам фаросатсиз ва жоҳил одамдир... Украина ва Польша эса вақти-вақти билан кучукчалар кабидир – орқа ўгирсанг, тишлашни бошлайди, юзинг билан бурилсанг, тиз чўкади.

Жавоб бериш

Валентина, ўзим қозоқман ва миллатингизга ҳеч қарши эмасман. Миллатчи эмасмиз. Шаҳримизда турли миллатга мансуб одамлар яшайди. Жуда яхши яшаяпмиз. ИСЛОМни қабул қилган руслар бор. Масжидга бирга борамиз, АЛЛОҲга ибодат қиламиз. Улар ИСЛОМда бизнинг биродарларимиз бўлади. Ёзилганларга келсак, барчаси ҳақиқат. Бу ерда миллатчиликка яқин ҳеч нима йўқ. Даволаниш, ерга ишлов бериш, уйлар қуриш, ювиниш, тишларни тозалаш, ҳожатдан кейин истинжо қилиш ҳаммаси мусулмонлардан пайдо бўлган.

Жавоб бериш

Ёзилганларнинг ҳаммаси тўғри. Муаллифга ташаккур.

Жавоб бериш

Кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайсан.

Жавоб бериш

Модератор, ёзганларимни нега сайтга чиқармаяпсизлар? Олий зотларга ҳақиқат керак эмасми ёки?

Жавоб бериш

Қозоғистон «демократияси» миллатчиликни қанчалик авж олдириб юборгани ҳақида ўқисам, даҳшатга тушаман. Миллатлараро низо келтириб чиқараётган сиёсий таҳлилчиларни эса ҳеч ким ҳибсга олмайди, жавобгарликка ҳам тортмайди. Тергов ишлари олиб борилса, Россияга қарши айбловлар битта манбадан келиб чиқаётгани аниқ бўлади. Сиёсатшуносларни ким Кремлга қарши қиляпти? Ким сизга ҳақ тўлаяпти? Кўпроқ тарих китобларини ўқинг. Ўтмишда сизларни америкалилар даволадими? Америкаликлар қуришни ўргатдими? Америкаликлар сизларга деҳқончиликни ўргатдими? Хат-саводни америкаликлар ўргатдими? Сиз сиёсатшунослар тарихни ўрганинг, ана ундан кейин сизни ким гиж-гижлашидан қатъи назар низо чиқараверасиз.

Жавоб бериш

Сиз қайсар руслар билан баҳслашишдан фойда йўқ, қайсарлигингиз – муаммо. Аксинча бўлганида сизлардан ҳамма қочиб кетмас эди (қайтараман, ҚОЧИБ КЕТИШМОҚДА), 300 йилдан ортиқ олиб бораётган иқтисодий, маданий таъсирингиздан ҳамма тўйган, зиёлиларни қувиб чиқардингиз, ўз давлатимизда иккинчи даражали одамларга айландик. Сизнинг ШОВИНИЗМИНГИЗ НЕМИСЛАРНИНГ ФАШИЗМИДАН БАТТАР. Бас, етар. Ривожланган бўлганингизда ҳам майли эди, ўзингиз ахлатга ботиб ётибсиз, қолоқсиз ва қолганларга ҳам ривожланишга бермайсиз, америкаликларнинг бунга нима дахли бор???? Нима бўлса ҳам сиз бошқаларни айблайсиз, аммо ўз айбингизни тан олмайсиз. Ҳаммадан ортда қолишда давом этасиз, ва буни ўлиб қолсангиз ҳам ўзгартира олмайсиз, шу сабабдан ҳама ҳамма сиздан нафратланади!!!! Шу сабабдан ҳам Болтиқбўйи давлатлари, шарқий Европа, Грузия сиздан ажраб чиқди. Украина ҳам ажраб чиқиш ниятида эди, аммо унга вақт етмади. Ич-ичидан чириган, коррупцияга ботган, қолоқ Африка ва Осиё давлатлари сиз билан қолди.

Жавоб бериш

Россия Марказий Осиё мамлакатларининг ички ишларига аралашмаслиги зарур… Россиянинг Ўзбекистонга таъсири жуда кам, чунки унинг 40 миллион аҳолиси ичида руслар оз. Туркманистонда ҳам шундай ҳолат, шу сабабли ҳам улар Россияга ён босмайди…

Жавоб бериш

Кўпроқ Ғарб дезинформациясини ўқинг, уларга лаганбардорлик қилинг, шунда сизларнинг байроқларингиз ҳам уларникига ўхшаб ранг-баранг бўлиб қолади, худди орзуингиздагидек! Дунёқарашингизни кенгайтирсангизчи! Россия Осиёга ўзи келгани йўқ, уни сизларнинг аждодларингиз чақиришган. Тарихни чуқурроқ ўрганинг. Муаммони ўзингиздан изланг, Россиядан эмас!

Жавоб бериш

Ўз ҳаётимизни яхшилай олмаётган эканмиз, бошқаларга қандай яшашни ўргатмаганимиз маъқулдир?

Жавоб бериш

Русофоб мақола экан. Муаллифга АҚШ ва Англия тарихини ўрганиш зарар қилмасди. Агрессор шуларнинг ўзи-ку. Россия деярли ўрта асрларда қолиб кетган Марказий Осиёни саноат, соғлиқни-сақлаш ва таълим тизимлари мавжуд замонавий мамлакатларга айлантирди. СССР Россиядан кўра шу республикаларга кўпроқ маблағ ажратган. Тарихда қўшиб олинган давлатларга нисбатан бундай муносабат бўлмаган. Ҳеч бўлмаганда, АҚШнинг Ливия, Афғонистон ва ҳоказо давлатларга кириши қандай натижага олиб келганига назар солинг.

Жавоб бериш

Россия эмас, СССР

Жавоб бериш

СССР мамлакатларини коммунистлар ривожлантиришган, улар маълум маънода тенгликни ҳам таъминлашган, бунёд этишган ва илм-фанни юқорига кўтаришган. Ҳозирги кунда ўз давлатини ўмараётган ва бошқаларига кўз тикаётганлардан нимани ҳам кутиш мумкин? Бизга ўзимиздаги ушланиб, қўйиб юборилаётган ўғрилар етиб ортади. Биз сизга душман эмасман, сиз ҳам бировнинг фикрини ҳурмат қилинг. Ҳар қандай суверен мамлакат ўз сиёсатига эга бўлишга ҳақли ва бошқаларга ким билан дўстлашишга буйруқ беришга ҳақли эмас.

Жавоб бериш

Ҳаммаси ҳақиқат, ёшим 66 да, бу воқеаларга ўз кўзларим билан гувоҳман. Руслар бизни русча гапиришга мажбур қилардилар, (рус тилида гапира олмасак) автобусдан ҳам тушириб юборардилар, бу ҳаддан ошиш

Жавоб бериш

Қандайдир бўлмағур гапларни ёзибсиз. Қозоғистон ва Россия бир-бирига дўст. Бизни уриштириб қўя олмайсиз.

Жавоб бериш

Жонга тегди, АҚШ узун бурнини доим ҳар ерга суқаверар экан-да. Америкада яшайсизми, Худо ҳаққи, ўша ерда яшайверинг, сизни ҳеч ким безовта қилмайди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон билан нима ишингиз бор. Ифлос сиёсатингизни ҳам тўхтатинг.

Жавоб бериш

Йўқолиб кетмайсизларми... Кимнидир орқасига ёпишиб олиб, паразит бўлиб яшашни биласиз, холос. Хитой билан тинч яшанг, у ерда сизга барча нарсани беришади, диктатурани, қатъий режим, оммавий ўққа тутишлар ва эрталаб, кундузи ва кечки овқатга чигирткани ҳам. Сиз осиёлик сотқинларни Россия судраб юришга зор эмас.

Жавоб бериш

Бу исқирт веб-саҳифа, МАРКАЗИЙ ОСИЁЛИКЛАР эмас, балки УКРАИНАЛИК БАНДEРАЧИЛАР томонидан юритиладиганга ўхшайди, уларнинг ҚОНЛИ ПАНЖАЛАРИ АНИҚ кўриниб турибди.

Жавоб бериш

Ахлат уммонида километрга чўкиб кетган Кремль тролларига ёқмаса киришмасин. Рашист-путинистлардан қонхўр ва ёлғончи одам бўлмаса керак. Бандерачилар эса Россия тарғиботи туфайли манқуртга айланганларнинг носоғлом тасаввуридагина мавжуд.

Жавоб бериш

Тўппа-тўғри! Баракалла!

Жавоб бериш

Бўлмаган гап, биз Марказий Осиё давлатлари асрлар давомида зулм остида яшаганмиз. Россияда юз берган инқилоб сабабли ўз давлатчилигимизга эришдик, СССР таркибида Марказий Осиё республикалари ташкил этилди, эскирган уйлар ўрнида минглаб янги уйлар барпо қилинди. Шу орқали, Россия ушбу республикаларнинг давлатчилигига асос солди, дейиш мумкин. Россия буюк давлат ва Евроосиёдаги энг катта мамлакат. Шу сабабли у доим ҳукмрон бўлади ва тўғри қилади ҳам. Ўрта Осиёда кимлар бўлиши керак? Англосаксларми? Бу ердагиларнинг деярли ҳаммаси Россияда ишлайди, уйига пул юборади. Америкаликлар бизга нима бера олади? Демократия байроғи остидаги жин ургур «рангли инқилоб»ними? Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил. Бизга шу керакми? Бизни тинч қўйинг. Нима бўлганда ҳам, Россия бизга ёрдам берди ва келажакда ҳам буни давом эттиради. Хўш, Россиядан воз кечдик ҳам дейлик. Кейин нима бўлади? Россия ўз ҳудудидан ҳамма мигрантларни чиқариб юборадими? Биз қаердан иш топамиз, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ёки Афғонистонданми? Сизларга жавобим шу. Қисқа ва лўнда.

Жавоб бериш

Тарихни яхшироқ ўрганинг. Россия Осиёга бошқа ерларга келгани каби, мустамлакачи сифатида келган. Уларни ҳеч ким таклиф қилмаган. Россияни ўлчами сабаб «буюк» деб аташ мумкиндир, аммо митти Сингапур, Люксембург ёки Қатар буюк деб аталишга лойиқроқдир. Сиз айтмоқчи, қачонлардир англо-сакслар бўлган давлатлар анча яхши ҳаёт кечирмоқда. Улар Кремлнинг ачинарли ўйинчоқлари эмас, балки ўз манфаатлари билан яшамоқдалар. Молдовадан Тожикистонгача Россия манфаатлари остидаги мамлакатлар қитъадаги энг камбағал давлатлардир. Путиннинг Россияси ҳеч кимга ёрдам бермайди, фақат ўз манфаатларини кўзлайди. Масалан, Қирғизистонда Қамбарота гидроэлектростанциясини қуришдан мақсад, Ўзбекистонга босим ўтказиш эди. Бунга эҳтиёж қолмаган заҳоти, Россия электростанцияни қуришга ёрдам беришдан бош тортди. Фақат қоғозда мавжуд бўлган Божхона Иттифоқи эса Россиянинг кичик олигархлари гуруҳи учунгина яратилган. Россияда мигрантлар сариқ чақа учун ҳуқуқсиз қуллардек меҳнат қилишади, ўзингиз биласиз, маҳаллий халқ улардан нафратланади. Исталган ривожланган мамлакатда улар кўпроқ пул топган ва ҳуқуқлари ҳам таъминланганроқ бўлар эди.

Россиянинг ҳар кимга ва ҳар нарсага нисбатан муносабатини аниқ кўрсатувчи бир нечта иборалар.

«Бўйнингизгача ахлатга ботган ҳолингизда, қолганларни ҳам уни ичига тортиб кетиш – Буюк Рус орзуси. Мана шу Русизмдир».
Шамил Басаев [Чечен ҳарбий қўмондони]

«Бизнинг тарихий вазифамиз – ўзимиз яхши яшашимиз эмас, балки қўшниларимизга зарар етказишдир.»
Андрей Кураев, Россия право

Жавоб бериш

Россия бўлмаса биз тамом бўламизми? Ундай эмас, ҳаётимиз уларга боғлиқ эмас, балки у Аллоҳнинг қўлида, шу сабабли бирон нима дейишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринг.

Жавоб бериш

Эртага Путин қайта сайланадиган кун. Рутиния мамлакати халқини энг муваффақиятли танлов билан табриклаймиз, унинг Раҳбарига эса ягона муносиб мақсадига эришиш йўлидаги босқинчилик фаолиятида омадлар тилаймиз.

Жавоб бериш

Александр Пушкин айтганидек, «Боқамиз ҳаммамиз наполеонча, Миллионлаб қўш оёқ махлуқлар барча» («Евгений Онегин»дан). «Владимир» қадимги Русияда энг кўп тарқалган исм эди: «Владей Миром» - «Дунёга эгалик қил». Бироқ, бу мақсадга ҳаммадан ҳам яқинроқ келган Иосиф (Долгорукий) бўлди.

Жавоб бериш

Бу ерда ҳамма россияпарастлар йиғилганми дейман. Сизлар учун СССРнинг 3 сўмлик колбасаси ва йилда бир марта профсоюздан санаторийга бериладган йўлланма мустамлакалаштириш ва коллективизация даврида миллионлаб аждодларимизнинг қурбон бўлганидан, Орол фожеасидан, динимиз ва маданиятимиз поймол бўлганидан устун шекилли. Манқуртлар учун Ватан тушунчаси ёт нарса. Уларнинг қорни тўйса бўлди. Маҳатма Гандининг машҳур ибораси айнан шунақалар ҳақида: «Мустамлакачилар томонидан етиштирилган элита – халқнинг энг катта душманидир» Троллар сийқаси чиққан гапга ёпишиб олишган.. Нима эмиш, америкаликларни 3 тангасига сотилганлар ҳақида кўп жавраб, туҳмат қилишади. Лекин ўзлари ФСБнинг топшириғи бўйича иғво тарқатаётганликларини яширадилар. Айниқса, «Vesti.uz» сайтини шунақалар макон қилиб олишган.

Жавоб бериш

Бу жавоб Ўзбекистон ва собиқ постсовет ҳудудларида яшовчи жайдари империалистларга. Бу ерда 2-3 авлод алмашган муддат яшаб (асосий русийзабон аҳоли бу ерларда 1941 ва 1966 йиллардан кейин пайдо бўлган), қабул қилган, бошпана билан таъминлаб, таълим берган халқнинг тилини билмаслик ва бундан фахрланиш – ўтакетган жоҳилликдир. Айнан мана шундай қатламдан «ихтамнет» деганлар пайдо бўлади (иҳтамнет (русча «их там нет») - «у ерда йўқлар». Бу сўзлар асосан Украинада Россия ҳарбийлари йўқлигини иддао қилишда ишлатилади. Кейинчалик бу жумла Россия армиясига нисбатан ҳазиломуз тарзда қўлланиладиган бўлди, бу билан Украина ва Сурияда жойлаштирилган аскар ва жангчилар назарда тутилган). Аммо, Аллоҳга шукрки, бу ер Украина эмас ва демография ўз ишини қилмоқда. Бу ерларда қачонлардир Искандар, араблар, мўгулларнинг аскарлари бўлган. Қаерда ҳозир улар? Улар ҳаммаси ассимиляция бўлиб кетган. Прибалтлардан фарқли ўлароқ, Марказий Осиёликлар меҳмондўст ва мулойим. Биз ўтмишдаги хафаликларни, мустамлака ва коллективлаштириш даврида ҳудудларда ҳалок бўлган миллионлаб қурбонларни, «буюк» давлат тиклай олмаган Орол денгизи фожеаси, бизнинг ерости ва ерусти бойликларимиздан қуролланиш мусобақасида фойдаланганликларини ва яна кўп нарсаларни тез унутамиз. Биз учун барпо қилиб берилган шаҳарлару, завод ва фабрикалар, инфратузилма ҳақида менга гапирманг. Юқорида айтиб ўтилганларнинг ўрнини боса оладими улар?! Бундан ташқари, бизнинг бечоралар 1990 йиллардан бери Россияда 20 та «Тошкент» қуриб қўйишган,

Жавоб бериш

Чигал мақола экан

Жавоб бериш

Тарихдан хабардор ҳар бир инсон, Россия мавжуд бўлганидан бери бошқа давлатларнинг ички сиёсатига аралашиш, бевосита тажовуз ва эгаллаб олиш билан шуғулланиб келганини яхши билади. Ва бу парадигма ҳеч ҳам ўзгармаган. Россия ҳали ҳамон ХIX аср принциплари асосида яшамоқда.

Жавоб бериш

Россия ёвузлик демакдир.

Жавоб бериш

Куба қалай? Халқ «Пачанга»га рақс тушяптими?…

Жавоб бериш

Россия билан умумий тарафларимиз кўп. Рус дунёси биз учун бошқа оламга дарчадир. Рус дунёсининг ёмонидан кўра, яхши тарафлари кўп. Рус халқининг Қирғизистон тараққиётидаги ролини инкор этиб бўлмайди. Шахсан мен рус дунёсининг ўрнида Америка ёки Хитой дунёсини тасаввур қила олмайман. Замонавий чақириқлар русларни Марказий Осиё мамлакатларида фаол бўлишга ундамоқда. Бундай фаолликни «русларнинг душманлари» бошқаларнинг ишига аралашиш деб ҳисобламоқдалар. Рус дунёси биз учун яқинроқ ва тушунарлироқ. Сохта миллатпарварлар буни тушунмайдилар.

Жавоб бериш

Буларнинг бари ачинарли. Диний ва этник белгиларига кўра, одамларни бир-бирига қарши қилиб қўйишяпти. Қудрат эгалари, олигархлар, элита, каттаконлар бир-бири билан иноқ, Брежневга ўхшаб оғиз-бурун ўпишадилар, керак бўлса, бир-бирларини яширадилар ҳам. Қадимда кимдир айтганидек, бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил. Бу каламушларнинг аҳмоқлиги сабабли дунёда қанча одам нобуд бўлди.

Жавоб бериш

Шайтоний Американинг нимаси яхши? Ғарбда одамийликка хос қадриятлардан ҳеч нима қолмаган. Барча нарсани пул ҳал қилади. ЛГБТ ва шунга ўхшаган бўлмағур нарсалар. Бир сўз билан айтганда, уларнинг "демократияси" биз учун ўлим!

Жавоб бериш

Гендер тенглиги, халқ бирлиги (деярли монолит). Қора танлилар генерал бўлиб юрибди, лотин америкаликлар флотларга қўмондон. Ҳиндлар эса ўз ҳаёт тарзини хоҳишига кўра танлайди.

Жавоб бериш

Элжас, узр, исмим "ь" белгиси билан, яъни Эльдар деб ёзилади, сиз қаердансиз?

Жавоб бериш

Нима учун Россия сизга нимадир бериши керак, ҳаддингиздан ошмаяпсизми? Йўқ, ошяпсиз. Сиз доим нимадир олиб туришингиз керак, беминнат дўст бўла олмайсизми? Қанча узоқ яшасам, шунча кўп кўряпман: «Бизга ҳеч дўст бўлмайсиз!» Дўстлигингиз ёлғон, сиз биланми ёки сизсизми, Россияга фарқи йўқ. Сизларга қолса, Россия бўлмаса, америкослар дўст бўлади, улар муваффақиятли. Олға, улар билан кўприклар барпо этинг. Албатта, санкцияга учраган Россиядан кўра, улар билан дўстона муносабатда бўлиш ҳурматга лойиқроқ.

Жавоб бериш

Рашка-какашка, кўздан йироққа даф бўл!

Жавоб бериш

«Сизни нима қувмоқда?» «Тақдирми ёки маҳрумлик?» «Яширин ҳасадми ё очиқ нафрат?» ёки қулнинг «заҳарли бўҳтони» (муаллиф Михаил Лермонтовнинг классик «Булутлар» шеърини озроқ ўзгартириш билан ёзган)

Жавоб бериш

Ўзингни бос, кацап.

Жавоб бериш