Карвонсарой
Дин

Қозоғистон «бузғунчи диний оқимлар»га қарши қонунни ишлаб чиқмоқчи

Арман Калиев

Қозоғистон парламенти диний радикализм ва экстремизмнинг олдини олишга қаратилган янги қонунларни қабул қилишни режалаштирмоқда. Суратда: 2011 йилда Остонада парламент мажлисида иштирок этаётган депутатлар. (МУХТАР ХОЛДОРБЕКОВ / АФП)

Қозоғистон парламенти диний радикализм ва экстремизмнинг олдини олишга қаратилган янги қонунларни қабул қилишни режалаштирмоқда. Суратда: 2011 йилда Остонада парламент мажлисида иштирок этаётган депутатлар. (МУХТАР ХОЛДОРБЕКОВ / АФП)

ОСТОНА – Қозоғистон парламенти диний радикализм ва экстремизмнинг олдини олишга қаратилган янги қонунларни қабул қилишни режалаштирмоқда.

Авваллари расмийлар диний гуруҳларни назорат қилиш ёки жазолаш ҳуқуқига эга эмас эдилар. Бунга сабаб – қонунда экстремист тушунчасига аниқлик киритилмаган эди.

Дин ва фуқаролик жамияти ишлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонунга киритилажак ўзгартишлар мазкур қонунчиликдаги камчиликларни бартараф этади. Қонун лойиҳаси январь ойи охирида парламентга илк бор тақдим этилди. Қонун лойиҳалари тасдиқланишидан аввал парламентда уч маротаба кўриб чиқилади.

Тузатишлар «бузғунчи диний оқимлар» ва «диний радикаллашув» тушунчаларини қонунга киритади. Ушбу чора «бузғунчилик хатти-ҳаракатларини аниқлаш ва уларни қонунан бартараф этишга имкон беради».

Ниқоб кийган қозоқ аёли Олмаотадаги энг катта бозор – Барахолкадаги машиналар турар жойида, сентябрь. Янги қонун жамоат жойларида ташқи диний белгиларни намойиш қилиш, жумладан, салафий эркакларнинг соқол қўйиши ва калта иштон кийишини, аёлларнинг ниқоб ўрашини тақиқлайди. (Арман Калиев)

Ниқоб кийган қозоқ аёли Олмаотадаги энг катта бозор – Барахолкадаги машиналар турар жойида, сентябрь. Янги қонун жамоат жойларида ташқи диний белгиларни намойиш қилиш, жумладан, салафий эркакларнинг соқол қўйиши ва калта иштон кийишини, аёлларнинг ниқоб ўрашини тақиқлайди. (Арман Калиев)

Ўзгаришлар қачон қонунга киритилиши ҳали аниқ эмас.

Соқол ва ниқобларни тақиқлаш

Таклиф этилган қонун лойиҳаларидан бири, айниқса, салафийлар, яъни ўта консерватив мусулмонларга оид бўлган «ташқи атрибутлар»нинг тақиқланиши бўлиб, у оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Салафийлар сунний йўналишдаги Исломга оид ўта консерватив ҳаракат бўлиб, Қозоғистондаги энг йирик ноанъанавий гуруҳдир. Норасмий маълумотларга қараганда, Қозоғистонда 19 000 га яқин салафийлар бор.

Салафийлар мамлакатнинг дин ишлари бўйича тартибот органи бўлган Қозоғистон мусулмонлари диний идораси (ҚМДИ) назорати остида эмас. Бу ташкилот Ҳанафий мазҳаби (фиқҳ мактаби) асосида иш юритади.

2016 йилда Оқтўба ва Олмаота шаҳарларида содир этилган ҳалокатли террорчилик ҳужумларидан сўнг, Қозоғистон ҳукумати бу ишларда салафийларни айблади ва гуруҳ фаолиятини назорат қилишни кучайтирди.

Тақиқ салафийлар одатларидан бўлган соқол қўйиш, калта шим кийиш ва аёлларнинг ниқоб тутишига қарши жорий этилади.

Қозоғистонлик фуқаро ташқи атрибутлардан фақат биттасини қўллайдиган бўлса, расмийлар унга қарши тақиқ қўймайди, дейди Дин ва фуқаролик жамияти ишлари вазири Нурлан Ермекбаев 29 январь куни Озод Европа/Озодлик Радиосининг қозоқ хизматига берган интервьюсида.

Мисол учун, агар эркак киши фақат соқол қўйса ҳамда салафий ғоялари ва урфларини намойиш этмаса, расмийлар эътиборини жалб этмайди.

Диний таълим ва маросимларни назорат қилиш

Муҳокама этилаётган яна бир ўзгартириш – қозоғистонлик талабалар чет эл университетларида динни ўрганишларидан аввал, Қозоғистонда бошланғич диний таълимни олишлари талаб этилади.

Бундан мақсад, Яқин Шарқ мамлакатларида таълим олаётган қозоғистонлик ёшларнинг маҳаллий мафкурага хилоф ғоялар ва қадриятларни олиб киришига йўл қўймаслик.

Қонунга киритилажак яна бир ўзгариш никоҳ ёки ажрашиш маросимларини диний муассасалар, жумладан, масжидлардан ташқарида ўтказишни тақиқлаши мумкин. Ёт оқимлар аъзолари тўй маросимларини уйда ўтказадилар, айниқса келин балоғатга етмаган бўлса, дейди расмийлар.

Жамият радикализмга қарши курашни қўллаб-қувватламоқда

Қозоғистонликларнинг аксари, айниқса Олмаота ва Остона аҳолиси ушбу қонунчиликни қўллаб-қувватламоқда.

«Салафийларни потенсиал террорчилар деб атай олмайман, лекин улар бизга бегона бўлган араб дунёси қонун-қоидалари ва қадриятларини тарғиб қилишмоқда», деди Карвонсаройга Олмаота банкини 28 яшар ходимаси Асел Касенова. «Улар Қозоғистонда аёллар иккинчи даражали фуқаролар ҳисобланадиган исломий давлат барпо этилишини хоҳлайдилар. Бизга бундай жамият керак эмас».

Остонадаги Қозоғистон аксилтеррор қўмитаси нодавлат ташкилоти раҳбари, ҳуқуқшунос Аманжол Уразбаев таклиф этилаётган чекловларни қўллаб-қувватлайди.

«Соқол, тўпиқдан тепа шимлар ва ниқоблар Қозоғистондаги анъанавий эътиқод ва маданиятга ёт», дейди у Карвонсарой билан суҳбатда. «Бироқ, динга мансубликни зоҳиран намойиш этаётганларнинг кўпчилигини ҳақиқат излаб ўз йўлидан адашганлар ташкил қилади. Улар қандай мафкура ортида эканликлари ҳақида аниқ тушунчага эга эмаслар. Ташқи белгилар уларнинг янада қатъийроқ бўлиб кўринишларига ва бошқаларни ҳам чалғитишга сабаб бўлмоқда.»

Марказий Осиёдаги бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ, Қозоғистон ушбу муаммо ҳал этишда «енгилроқ ёндашув»ни танлаган, деди Уразбаев.

«Дин ва фуқаролик жамияти ишлари вазирлиги (МРCСА) босқичма-босқич жараённи таклиф этмоқда: даставвал, қонунбузарлар бир неча бор огоҳлантириш оладилар, шунда ҳам қонунга риоя қилмасалар, уларга нисбатан маъмурий чора қўлланилади. Улар фақат энг сўнгги чора сифатида жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин», деди у.

Давлат диний масалаларда кескин ва қатъий чоралар кўрмаслиги керак, дейди Остонадаги динларни ўрганиш марказлари уюшмаси раҳбари, Қозоғистондаги диний бирлашмалар билан алоқалар бўйича кенгаш аъзоси Юлия Денисенко.

Унинг фикрича, ҳукумат ўз фуқароларининг турмуш даражасини кўтариши лозим.

«Давлат ўз фуқароларига яхши ҳаёт учун керакли барча нарса - юқори сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш, иш ўринлари, яхши маош, муносиб уй-жой ва келажакка ишонч бера олса, радикалларнинг муқобил ҳаёт тарзига оид ғояларни тарқатишлари мушкул бўлиб қолади», деди у Карвонсаройга.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ислом – бутун дунёда, айниқса, чинакам маънода эътиқод эркинлиги мавжуд бўган АҚШда энг тез ривожланаётган дин. Одамлар Исломни қабул қилишдан олдин уни яхшилаб ўрганадилар ва тушунадилар. Биз эса аксинча, мусулмон бўлиб туғилган бўлсак ҳам, Қуръон ва Суннатни ўқиш ва тушунишимиз қийин. Биз Исломни одатий нарса сифатида қабул қилдик ва бу бизнинг энг катта хатоимиздир, барча Ислом мамлакатларида шундай. Мусулмон мамлакатларда аҳолининг аксар қисми Ғарб таъсирида бўлгани сабабли Ислом уларнинг чорраҳасида жойлашган. Мусулмон ҳукмдорларнинг ўзи исломга амал қилмаслиги эса вазиятни янада оғирлаштиради. Бунинг ечими Исломни Қуръон ва Суннат орқали тушуниш ва уни ҳаётга татбиқ этишдир. Шу боис мутолаа – қимматли нарса. Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистондаги ҳолатнинг эътиборли томони шундаки, ислом буюрган нарсалардан тўсиш учун давлат даражасидаги кераксиз чекловлар аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Бошқа мусулмон мамлакатларда Исломга амал қилишда бундай чекловлар мавжуд эмас – бу ҳар бир одамнинг шахсий иши. Шу боис Туркия, Покистон, Дубай, Малайзия ва бошқа ислом диёрларида соқол ва ҳижоб муаммо эмас, соқоллилар ва ҳижоблилар кам бўлса ҳам. Бу нарсалар ушбу мамлакатларда муаммо эмаслиги сабаб, аҳоли орасида норозилик ҳам, тажовуз ҳам йўқ. Буларнинг барчаси ҳар бир одамнинг ўз ихтиёридаги нарсадир. Покистон соқол ва ҳижобга чеклов қўядиган бўлса, кўпчилик тарафидан тасаввур қилиб бўлмайдиган тажовуз келиб чиқиши мумкин.

Жавоб бериш

Худди шундай. Турмуш даражасини кўтариш керак. Одамлар чорасизликдан ўша ерларга бориб, террорчиларга қўшилмоқда, чунки ҳаётларида суянчиқ бўла оладиган муносиб иш жойи, ойлик маош, бошпана ва ҳоказолари йўқ.

Жавоб бериш

Эси пастлар, ҳанафийлик мазҳабида соқол ва калта иштонлар мажбурийку )))

Жавоб бериш

Юлия Денисенконинг фикр-мулоҳазалари маъқул бўлди. Турмуш даражасини ҳеч бўлмаганда бошланғич ҳолатга кўтара олсангиз, агрессив ислом ҳақида қайғурмасангиз ҳам бўлади.

Жавоб бериш

Агар исломий радикализм деган нарса ҳақиқатда мавжуд бўлса, у мамлакатдаги одамларнинг ҳимояланмаганлиги, ишсизлик ва қашшоқлик туфайлидир. Жамиятдаги радикализм (фақат исломий эмас, балки умуман) Қозоғистонни тартибсиз идора қилиш ва табиий ресурсларга бой мамлакатнинг инқирозга олиб келиниши натижасида келиб чиққан. Шу боис ҳам одамлар ўзларини турли тарафларга уриб ётибдилар. Қўрқинчлиси, ижтимоий тармоқларда исломдан жуда узоқ бўлган одамлар ҳукуматга қарши исёнга чақирмоқда. Бу мамлакат келажагини шубҳа остида қолдиради...

Жавоб бериш

ХУДДИ ШУНДАЙ! Муаммонинг ечимини бошқа жойдан излаш керак. Одамларнинг ҳаётини яхшилаш уларга фойда келтирмайди. Бу дунёда ҳеч нима ўзгармайди - бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил. Барчаси бундан 200 йил аввал бўлганидек.

Жавоб бериш

Тўнкалар! Ойликни 100 фоизга оширсин ундан кўра. Қуруқ сафсата билан банд булар. Тентаклар

Жавоб бериш