Карвонсарой
Терроризм

Ўзбекистонликлар эктремизмни Марказий Осиё учун энг катта хавф деб ҳисоблайди

Максим Енисеев

Экстремистлар олган видеода Суриядаги нотаниш ўзбек жангариси Ўзбекистон ва Қирғизистонни дунёвий ҳукуматдан «озод» қилишга сўз берган. Ушбу видео Ўзбекистон телевидениесида 14 февраль куни намойиш қилинди.

Экстремистлар олган видеода Суриядаги нотаниш ўзбек жангариси Ўзбекистон ва Қирғизистонни дунёвий ҳукуматдан «озод» қилишга сўз берган. Ушбу видео Ўзбекистон телевидениесида 14 февраль куни намойиш қилинди.

ТОШКЕНТ – Кўпчилик ўзбекистонликлар терроризм ва экстремизмни Марказий Осиё учун энг жиддий таҳдид деб билади. «Ижтимоий Фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган тадқиқот шундан далолат бермоқда.

19 февраль куни эълон қилинган сўровнома натижалари Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан бўлган 1100 иштирокчининг 70 фоизи экстремизмни минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид деб ҳисоблашини айтган.

Шунга қарамай, сўровнома иштирокчиларли террорчилар Ўзбекистонда ўз мақсадига эриша олмаслигига амин эканликларини айтганлар.

«Албатта, терроризм муаммоси одамларни ташвишга солади», дейди тошкентлик сиёсий таҳлилчи Умид Асатуллаев Карвонсарой нашрига.

Самарқанд вилояти, Иштихон туманидан бўлган 26 ёшли Шерзод Жўраев Сурияда Абу Салоҳ қўмондонлиги остида Ислом Давлати тарафдори бўлган «Жамоат-ал Тавҳид вал-Жиҳод» экстремистик гуруҳи сафида жанг қилган. У асли қирғизистонлик, дейилади 14 февраль куни ўзбек телевидениесида намойиш этилган кўрсатувда. Суратда у собиқ қўмондони билан қўлга олинганлиги тасвирланган.

Самарқанд вилояти, Иштихон туманидан бўлган 26 ёшли Шерзод Жўраев Сурияда Абу Салоҳ қўмондонлиги остида Ислом Давлати тарафдори бўлган «Жамоат-ал Тавҳид вал-Жиҳод» экстремистик гуруҳи сафида жанг қилган. У асли қирғизистонлик, дейилади 14 февраль куни ўзбек телевидениесида намойиш этилган кўрсатувда. Суратда у собиқ қўмондони билан қўлга олинганлиги тасвирланган.

«Ўзбекистонда сўнгги террорчилик ҳужуми бундан 14 йил аввал содир этилган қарамай, шундай фикр мавжуд», дейди у. «Ҳамма Суриядаги уруш ва унда Ўзбекистонлик фуқаролар қатнашаётгани ҳақида эшитади.»

Экстремистик ташвиқотга қарши кураш

Сўров иштирокчиларининг 31 фоизи диний маълумотлар бузиб кўрсатилган экстремистик веб-сайтлар ёшлар учун энг катта хавф бўлиб қолаётганини билдирган.

Шу билан бирга, иштирокчиларнинг 78,5 фоизи Исломнинг айрим талабларинигина билиши ва бу борада ўз билимларини етарли эмас деб ҳисоблашини тан олган.

«Замонамиз ёшлари жуда шиддатли ҳаёт кечирмоқда», дейди тошкентлик 23 яшар Абдураҳмон Ҳакимов Карвонсарой билан суҳбатда.

«Масжидга боришга, Қуръонни ўрганишга ҳеч кимнинг вақти йўқ. Аммо, ижтимоий тармоқларда жонли видеолар кўришга ҳамма вақт топади. Бунда ёлғон маълумот тақводор панд-насиҳат ниқоби остида бўлади», деди у.

Сўровга кўра, аксар ўзбекистонликлар терроризм ва экстремизмга қарши муваффақиятли курашда давлат халқаро ҳамкорликни кучайтириши кераклигига ишонадилар.

Иштирокчилар Қозоғистон, Қирғизистон ва Америка Қўшма Штатларини эҳтимолий стратегик шериклар қаторида тилга олганлар.

Терроризмга қарши кучли сиёсат зарур

Респондентларнинг кўпчилиги 24 январь куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган 2018 йил учун Давлат дастури доирасидаги Экстремизмга қарши кураш чора-тадбирларини қўллаб-қувватлайдилар.

Жумладан, ушбу чоралар экстремистларнинг сохта чақириқларига қарши Ўзбекистоннинг анъанавий исломий маданиятини ривожлантириш ва тарғиб қилишни ўз ичига олади.

14 февраль куни Мирзиёев мамлакат бўйлаб жиноятчиликка қарши курашнинг янги тизимини жорий этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ташаббуснинг устувор йўналишларидан бири экстремизмнинг сабабларини эрта аниқлаш ва уларни «жаҳолатга қарши маърифат» тамойили асосида бартараф этишдир.

«Тошкент шаҳри туманларида фахрийлар, фаоллар, спортчилар ва маданият арбобларидан иборат жамоат кенгашларини тузиш режалаштирилган», дейди тошкентлик милиция ходими Комил Воҳидов Карвонсарой нашрига.

«Улар муаммоли оилалар билан ишлайди», деб қўшимча қилди у. «Шу тариқа экстремистик жиноятларга етакловчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаб оламиз ва экстремистлар таъсирига тушиб қолганлар шу тарзда тўғри йўлга қайтадилар.»

Собиқ экстремистларни реабилитация қилиш Ўзбекистоннинг таҳдидга қарши кураш сиёсатининг муҳим қисми ҳисобланади.

Regnum.ru нашри хабарига кўра, 2017 йилда ҳукумат 18 000 нафар Ўзбекистон фуқаросини экстремистларнинг қора рўйхатидан чиқарди, деб маълум қилганди 19 февраль куни мамлакат ички ишлар вазири Пулат Бобожонов.

Ушбу қадам ҳукуматнинг экстремистларни реабилитация қилиш бўйича саъй-ҳаракатларининг бир қисми бўлиб, уларни норози ва яккалаб қўйишдан кўра, осуда ҳаётга қайтариш чорасидир, деб хабар берганди аввалроқ Карвонсарой нашри.

Айбини тан олган ўзбекистонлик жангари Сурияда урушганидан афсусда

Ўзбекистонликларнинг аксарияти экстремизмни дарҳол пайқаса-да, баъзилар ҳақиқатни у билан юзма-юз тўқнашганидан кейин тушунади.

14 февраль куни «Ўзбекистон» давлат телеканали Сурияда Ислом Давлати тарафдори бўлган «Жамоат-ал Тавҳид вал Жиҳод» номли экстремистик гуруҳи сафида жанг қилган, Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидан бўлган 26 ёшли Шерзод Жўраев ҳақидаги кўрсатувни эфирга узатди.

Жўраев асли Қирғизистонлик жангари қўмондон Абу Салоҳ қўли остида жанговар тайёргарликдан ўтиб, 2016 йилда Суриянинг Латакия ва Ҳамада ва эҳтимол Идлиб вилоятининг Мараат ал-Нуман шаҳрида ҳам жанг қилган.

Украина Жўраевни Ўзбекистонга юборган, экстрадиция санаси маълум эмас. Ўзбекистонда унинг устидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

«У ерда нима бўлаётганини ўз кўзларим билан кўрдим», деди Жўраев «Ўзбекистон-24» дастурида. «У ерда мусулмонлар бир-бирини ўлдиряпти… Мен қилган ишларимдан жуда афсусдаман ва халқимдан кечирим сўрайман.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500