Карвонсарой
Саломатлик

Қирғиз шифокорлари силга оид янги дарслик ёрдамида ўз билимини оширмоқда

Аскер Султанов

8 февраль куни Бишкекдаги Қирғизистон давлат тиббий шифокорлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти талабалари фтизиатрия бўйича янги дарсликларни қабул қилиб олишди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу Қирғизистон ва Марказий Осиёда сил касаллигига қарши кураш ва унинг таҳлилига оид маълумотларни жамлаган илк дарсликдир. (Аскер Султанов)

8 февраль куни Бишкекдаги Қирғизистон давлат тиббий шифокорлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти талабалари фтизиатрия бўйича янги дарсликларни қабул қилиб олишди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу Қирғизистон ва Марказий Осиёда сил касаллигига қарши кураш ва унинг таҳлилига оид маълумотларни жамлаган илк дарсликдир. (Аскер Султанов)

БИШКЕК – АҚШ ҳукумати қирғиз шифокорлари ва талабаларига сил касаллигини аниқлаш, даволаш ва унинг тарқалишини олдини олиш бўйича таълим беришга мўлжалланган янги дарсликни тақдим этди.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) уч йил давомида маҳаллий ва хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда, касалликка қарши курашда мамлакат ва минтақанинг ўзига хос хусусиятларини ўрганадиган янги дарсликни ишлаб чиқди.

«Янги дарслик мамлакатдаги тиббиёт ўқув муассасалари талабалари учун билимлар базасини такомиллаштиришга кўмаклашади ва тиббиёт ходимларига ушбу мамлакатда силни аниқлаш ва даволаш учун замонавий ахборот ва маълумотлардан фойдаланиш имконини беради», дейди Бишкекдаги АҚШ элчихонасининг ОАВ бўйича ёрдамчиси Турат Макенбаев Карвонсарой нашрига.

USAIDнинг «Defeat TB» лойиҳаси доирасида рус тилидаги дарсликни ишлаб чиқиш ва чоп этиш учун 60000 АҚШ доллари (4,1 миллион қирғиз сўми) сарфланди.

USAIDнинг Бишкекдаги сил касаллигига қарши кураш бўйича «Defeat TB» лойиҳаси мутахассиси Рохат Жолурова 21 февраль куни янги фтизиатрия дарслиги ҳақида сўзламоқда. «Бу дарсликнинг афзаллиги унинг иллюстрацияларидир», деди у Карвонсарой нашрига. (Аскер Султанов)

USAIDнинг Бишкекдаги сил касаллигига қарши кураш бўйича «Defeat TB» лойиҳаси мутахассиси Рохат Жолурова 21 февраль куни янги фтизиатрия дарслиги ҳақида сўзламоқда. «Бу дарсликнинг афзаллиги унинг иллюстрацияларидир», деди у Карвонсарой нашрига. (Аскер Султанов)

Дарсликни яратишга сил касаллиги бўйича мутахассислар ўз ҳиссаларини қўшдилар

Дарсликни ишлаб чиқиш жараёни Қирғизистонда уч йил аввал бошланган эди, дейди Бишкекдаги «Defeat TB» лойиҳаси мутахассиси Роҳат Жолурова Карвонсарой нашрига.

Дарслик маҳаллий фтизиатрия (сил касаллигини даволаш) мутахассислари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шифокор ва мутахассислари муаллифлигида тайёрланган.

8 февраль куни USAID Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Таълим ва фан вазирликларига янги дарсликнинг 2200 та нусхасини топширди.

«Тиббиёт соҳасидаги талабаларимиз вақт билан ҳамнафас бўлишлари ва дунёда нималар ихтиро қилинаётганини билишлари керак», дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий ёрдам кўрсатиш ва дори сиёсатини ташкиллаштириш идораси бош мутахассиси Аэлита Ибраева Карвонсарой нашрига.

Янги дарслик нусхалари Қирғизистон давлат тиббиёт академияси, Қирғизистон-Россия славян университети, Ўш давлат университети, Қирғизистон Давлат шифокорлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тиббиёт институти ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий-тиббиёт кутубхонасигача етиб борди, дейди Жолурова.

Қирғизистон давлат тиббиёт академияси 16 февраль куни дарсликларни қабул қилиб олди, дейди академиянинг фтизиатрия бўлими мудираси Гулнура Турдумамбетова.

«У аллақачон кутубхонада», деди у Карвонсарой нашрига. «Талабаларимизни янги дарслик келганидан хабардор қилганмиз.»

Сил касаллиги тарқалишини чеклаш

Сўнгги йилларда Қирғизистонда сил касаллиги билан касалланиш ва ўлим ҳоллари камайган бўлса-да, мамлакатда ҳар йили 5,5 мингга яқин янги ҳолатлар қайд этилади, дейди Жолурова. Бир йилда сил касаллиги билан оғриганларнинг 400 нафари ҳаётдан кўз юмади.

Касалликка қарши курашишда энг асосий профилактик чора – сил касаллиги билан оғриганларни тезкорлик билан аниқлаш. Бунга сил касаллигига қарши янги препаратлар ва стратегиялар орқали имкон яратилди, дейди у.

«USAID ташкилоти Қирғизистон ҳукумати билан лабораторияларни модернизация қилиш, янги даволаш моделларини жорий этиш, беморларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга оид ислоҳотларни амалга ошириш йўли билан касалликнинг тарқалишини чеклаш бўйича иш олиб бормоқда», дейди Макенбаев.

Билим даражасини ошириш

Бироқ, асосий муаммо Қирғизистонда таҳсил олган шифокорларнинг етарли билим ва кўникмага эга эмаслигида эди, деди Жолурова.

«Мутахассислар 1990-йилларда чоп этилган дарсликлар асосида таълим олишарди, бу эса замонавий стандартларга жавоб бермайди», деди у. «Қирғизистондаги тиббий ўқув юртлари битирувчилари силга оид замонавий ҳолатларни билмайдилар ва шу сабаб уни самарали даволай олмайдилар.»

«Фтизиатрияга оид дарсликлар эскирган», дейди Ибраева. «Сўнгги бир неча йил ичида, сил касаллигини аниқлашда катта ўзгаришлар юз берди, янги стандартлар жорий этилди ҳамда шу стандартларга асосланган янги даволаш ва диагностика усуллари аниқланди.»

«Шу сабабли, Қирғизистонда талабаларга ўқитилаётган дарсликларни қайта кўриб чиқиш ва халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув жараёнини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга бўлди», деди у.

«Ўқув қўлланмаси ажойиб»

«Кафедрадаги 20 йиллик фаолиятим давомида Қирғизистонда фтизиатрия хизматининг ривожланиш тарихи келтирилган дарсликни илк бор кўришим», деди Турдумамбетова.

«Дарслик «суратларга бой ҳамда сил касаллигига қарши курашиш бўйича миллий ва халқаро дастурларга оид жуда кўп маълумотни ўз ичига олган», деди у.

«Дарсликнинг афзаллиги унинг суратларидир», деди Жолурова.

«Ҳар бир мавзу суратлар билан ёритилган, ҳар бир бўлим ва расмлар аниқ-тиниқ кўрсатилган», дейди у. «Дарсликдаги суратларда жонли мисоллар келтирилган бўлиб, улар муаллиф амалиётларидан олинган», деб қўшимча қилади у.

Китобда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини қўллаган ҳолда, силнинг барқарор турига чалинган беморларни даволаш усули ёритилган, деди Жолурова.

«Фтизиатрия бўйича янги дарсликдан илк бор Қирғизистон ва Марказий Осиёда силга қарши кураш муаммолари таҳлили ва маълумотлар ўрин олган», деди у. «Дарслик илғор халқаро тажрибага мос келади ва сил ҳақида энг янги маълумотларни ўзида жамлаган.»

«Дарсликка замонавий эпидемиология ҳам киритилган», дейди Турдимамбетова. «Бир сўз билан айтганди, у ажойиб.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ажойиб Ажойиб

Жавоб бериш