Карвонсарой
Терроризм

Афғонистонга кўчаётган «Ислом давлати» жангариларини муқаррар ўлим кутмоқда

Сулаймон

«Исломий давлат»нинг Афғонистондаги бўлими томонидан чиқарилган видеороликларнинг кўпчилиги гуруҳ аъзоларининг тоғли ҳудудларда яхши қуролланмаган, совуқдан қалтираган, бошпанага муҳтож, озиқ-овқат ва керакли жиҳозларнинг етишмаслидан азият чекаётган ҳолатда эканини кўрсатмоқда.

«Исломий давлат»нинг Афғонистондаги бўлими томонидан чиқарилган видеороликларнинг кўпчилиги гуруҳ аъзоларининг тоғли ҳудудларда яхши қуролланмаган, совуқдан қалтираган, бошпанага муҳтож, озиқ-овқат ва керакли жиҳозларнинг етишмаслидан азият чекаётган ҳолатда эканини кўрсатмоқда.

КОБУЛ – «Ислом давлати» чақириғи билан Афғонистонга келмоқчи бўлган террорчилар, бу ишни қилишдан аввал икки марта ўйлаб кўришлари керак, дейди Афғон расмийлари ва таҳлилчилар.

4 март куни ИДнинг Хуросон бўлинмаси 25 дақиқали видеони эълон қилди , унда «кўчиш учун бошпана» сифатида шимолий ва шарқий Афғонистон тилга олинган бўлиб, бу Ироқ ва Сурияга кела олмаётган жангарилар учунлиги таъкидланган, деб хабар берди SITE Intelligence Group 6 март куни.

«Ей, дунёнинг турли чеккаларидаги мусулмонлар! Хуросонга ҳижрат қилинг! Агар Ироқ ва Шомга (Сурия) ҳижрат қила олмасангиз, Хуросонга келинг», дейди жангари видеода. Бунда у бугунги Афғонистон, Покистон ва уларга қўшни давлатларнинг бир қисмини ўз ичига олган тарихий ҳудудни назарда тутган.

Пушту, форс ва ўзбек тилларидаги хабарларни ўз ичига олган видеода, террорчи гуруҳларнинг ваҳшийлиги, жумладан, ёш болаларни ҳарбий аскарликка тайёрлаш ва маҳбусларнинг қатл қилиниши тасвирланган.

«Ислом давлати» нинг 4 март куни чиқарилган ташвиқот видеоролигидан олинган кадрда коалициянинг оммавий паноҳгоҳга қарата берган ҳаво ҳужумининг оқибатлари акс эттирилган.

«Ислом давлати» нинг 4 март куни чиқарилган ташвиқот видеоролигидан олинган кадрда коалициянинг оммавий паноҳгоҳга қарата берган ҳаво ҳужумининг оқибатлари акс эттирилган.

«Ислом давлати»нинг 4 март кунги видеоролигидан олинган кадрда ақлдан озаёзган афғонистонлик болакай тасвирланган. Гуруҳ Афғонистондаги низода коалицияни тинч аҳоли вакилларини ўлдиришда айблашга уринса-да, сўнгги ойларда «Ислом давлати»нинг афғонистонликларга қарши содир этган қонли ҳужумлари бунинг аксидан далолат бермоқда.

«Ислом давлати»нинг 4 март кунги видеоролигидан олинган кадрда ақлдан озаёзган афғонистонлик болакай тасвирланган. Гуруҳ Афғонистондаги низода коалицияни тинч аҳоли вакилларини ўлдиришда айблашга уринса-да, сўнгги ойларда «Ислом давлати»нинг афғонистонликларга қарши содир этган қонли ҳужумлари бунинг аксидан далолат бермоқда.

«Ислом давлати» гуруҳининг 4 март кунги видеоролигидан олинган кадрда гуруҳ аъзоларининг ҳимоясиз фуқароларга қарата ўқ узаётгани тасвирланган.

«Ислом давлати» гуруҳининг 4 март кунги видеоролигидан олинган кадрда гуруҳ аъзоларининг ҳимоясиз фуқароларга қарата ўқ узаётгани тасвирланган.

ИД инқироз ёқасида

Афғонистонга ИД сафига қўшилиш мақсадида келаётган жангарилар фақат ўлим топадилар, сабаби гуруҳ инқирозга учраш арафасида, деб хабар беради Афғонистон Мудофаа вазирлиги.

«Афғонистонда ИДнинг барча режалари муваффақиятсизликка учради ва гуруҳ енгилди», дейди Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, генерал Давлат Вазирий Salaam Times нашрига. «ИДнинг Хуросон бўлинмаси ўзининг шарқий ва жанубий ҳудудлардаги аксар аъзоларини, қуролларини ва жанговар қобилиятини йўқотди.»

«Ўтган икки йил ичида деярли 3500 нафар ИД жангарилари ўлдирилди, 1000 дан ортиғи яраланди ва 500 дан зиёдроғи қўлга олинди», деди у.

ИД террорчилари «Афғонистон улар учун хавфсиз паноҳ эмаслигини ва Афғонистоннинг шимоли ёки шарқига қараб юрсалар, у ерда аҳоли ва хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинишларини билишлари керак», деди Вазирий.

«ИД жангарилари Нангарҳор вилоятида барча ҳарбий базаларини қўлдан чиқардилар, бир вақтлар бу ерлар уларнинг бош қароргоҳлари бўлган эди. Икки йил олдин мамлакатнинг шарқий қисмида уларнинг 4000 нафар аъзолари бор эди, аммо ҳозир улар 400 га ҳам етмайди», деди у.

«Нангарҳорнинг чекка ҳудудларида қолган ИД жангариларини йўқ қилиш учун ҳаво ва ер ҳужумлари олиб борилмоқда», деб қўшимча қилди у.

Номақбул террорчи гуруҳ

ИДнинг Афғонистондаги мағлубиятига жамоатчилик қаршилиги ва унинг хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлиги сабаб бўлди.

«ИД Афғонистонга Ислом халифалигини тузиш даъвоси билан келди, у Ислом дини ва афғон мусулмонларидан фойдаланиб, Ироқ ва Суриядаги йўқотишларидан сўнг Афғонистонни ўзига қароргоҳ қилиб олмоқчи бўлди», деди Кобул университети профессори Довуд Раваш Salam Times нашрига.

«Бироқ, унинг мафкураси ва ҳатти-ҳаракатлари афғон халқининг ғоялари ва маданиятига зид эди. Ислом халифалиги ҳақиқатдан йироқ бўлган бир шиор эди, холос», деди у.

Афғонистонликлар ўзбошимчалик билан эълон қилинган «халифалик» тарафдорларининг мақсади мўътадил Ислом эмас, балки диний экстремизм ва террорчиликни тарғиб этиш эканлигини тушуниб етдилар. «Шу сабабдан ҳам афғон халқи ИД ва унинг «халифалиги»ни рад этиб, унга қарши уруш бошлади».

«ИД томонидан Сурия ва Ироқда содир этилган хунрезликларга бутун дунё, жумладан, узоқ йиллар терроризм билан курашиб келган Афғонистонликлар ҳам гувоҳ», дейди Раваш. «Бундай гуруҳнинг мавжуд бўлиши афғон жамияти учун ҳеч қачон мақбул бўлмаган ва бўлмайди ҳам.»

«Шу боис, ИД Афғонистон ҳудудида ўз қароргоҳини жойлаштира олмайди», деди у. «Афғонлар охирги 2-3 йилда бўлгани каби, Абу Бакр Ал-Бағдодий раҳбарлигидаги ҳар қандай террорчилик ташкилотига қарши бўладилар».

Толибон ҳам ИДга қарши

Ҳаттоки Толибон ҳамИДнинг Афғонистонга суқилиб киришига тоқат қилолмайди.

Сўнгги икки ой ичида ИД ва Толибон аъзолари Лағмон вилоятида тўқнаш келишди. Ушбу қарама-қаршилик натижасида икки тараф ҳам улкан йўқотишларга учради. Афғон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари эса вазиятдан унумли фойдаланиб, ушбу террорчи гуруҳларни йўқ қилиш бўйича операцияни бошлади.

Ўтган йил охирида ИД ва Толибон Нангарҳор вилояти ҳудудини эгаллаш учун урушган, ноябрда эса Жавзан ва Нангарҳордаги «шиддатли ва жиддий низолардан сўнг», бу икки гуруҳ бир-бирига қарши «жиҳод» эълон қилган эди, деб хабар берди маҳаллий расмийлар Salam Times нашрига.

Ўтган йил май ойида расмийлар Salam Times нашрига ИД ва Толибон аҳолини талон-тарож қилиш имконияти учун бутун Афғонистон ҳудуди бўйлаб бир-бирига қарши жанг қилаётганини айтган эдилар.

ИД зулмига қарши кураш

«ИД Нангарҳорда икки йил давомида бўлди ва бу вақт ичида кўплаб ваҳшийликлар ва жиноятларни содир этишга улгурди», дейди Нангарҳор вилояти кенгаши аъзоси Забиҳулло Земарай.

«Гуруҳ уйларга ўт қўйди, аёлларни ўғирлади, қабила оқсоқоллари ва дин уламоларини қатл қилди, мактаблар ва тиббиёт марказларини ёпди», деди у Salaam Times нашрига.

«У аҳолидан содиқлик қасамёдини олишга бор кучи билан ҳаракат қилди», деди у. «Бироқ, буларнинг бари тамоман тескари натижа берди».

«Нангарҳор аҳолиси ИДга қўшилишдан бош тортиб, ўз хавфсизлик кучлари билан унга қарши турди», деди Земарай. «Улар ИДга қарши жанг қилдилар».

Нангарҳор аҳолиси ИДга вилоятда ўрнашиб олишга йўл қўймаслик билан бирга, хавфсизлик кучлари билан бир сафда ИДнинг қолган аъзоларини тор-мор этиш учун курашмоқдалар», деди у. «Нангарҳор аҳолиси ушбу террорчилик гуруҳининг мағлуб этилишида катта рол ўйнади».

«Мамлакатнинг бутун тарихи давомида, афғон халқи бирор хорижлик лидерга содиқлик қасамёдини берган эмас , дейди у. «Шу боис улар ИД террорчилик гуруҳига байъат беришдан бош тортибгина қолмай, балки дини ва маданиятига қарамай, ушбу гуруҳга қўшилиш эҳтимолидан ҳам йироқ эмаслар.

«ИД террорчилари бу ерга келмасликлари керак, чунки уларнинг барча раҳнамолари, шунингдек, Хуросон бўлимига мансуб кўпгина жангарилар Афғон заминида ўлим топган», деди Земарай.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500