Карвонсарой
Таълим

Қирғизистон мактабларида янги хавфсизлик стандартлари жорий этилмоқда

Аскер Султанов

13 март куни олинган ушбу суратда бўр билан доскага чизаётган 21-ўрта мактаб ўқувчилари акс этган. Бу каби ижод учун шароит яратишдан мақсад – таълим муҳитини яхшилаш.(Аскер Султанов)

13 март куни олинган ушбу суратда бўр билан доскага чизаётган 21-ўрта мактаб ўқувчилари акс этган. Бу каби ижод учун шароит яратишдан мақсад – таълим муҳитини яхшилаш.(Аскер Султанов)

БИШКЕК – Қирғизистон ҳукумати хавфсизликка йўналтирилган лойиҳа ёрдамида мактаблардаги таълим муҳитини яхшилашга оид чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

«Қирғизистонда таълим муҳитининг хавфсизлик механизмларини молиялаштириш» лойиҳаси 2017 йил феврал ойида Бишкекдаги БИОМ нодавлат экологик ташкилоти, Германиянинг Бонн шаҳрида жойлашган «Конрад-Аденаур-Стифтунг» нодавлат ташкилоти ваЕвропа Иттифоқи(ЕИ) томонидан ишга туширилган.

Мазкур лойиҳа қисман ЙИнинг 2014-2020 йиллар учун Қирғизистон таълим соҳасига йўналтирилган 70 миллион евролик (5,9 миллиард қирғиз сўми) ёрдам маблағи ҳисобидан молиялаштирилади.

Таълимни такомиллаштириш бўйича 3 устувор масала

Лойиҳа уч устувор масалани ҳал қилиш орқали мактаб хавфсизлигини яхшилашг қаратилган: моддий, эгологик ва маънавий хавфсизлик, деди лойиҳа координатори Анна Кириленко Карвонсарой нашрига.

Моддий хавфсизлик бинолардаги заифликларни бартараф этишни англатади, деди у.

Атроф-муҳит хавфсизлиги мактабнинг микро-иқлими, ҳаво ва сув сифати, мебел сифати, бинони янгилаш, таъмирлаш ҳамда кўкаламзорлаштиришда қўлланилган маҳсулотларга оиддир.

Мактабларни ҳакерлардан, онлайн таҳдидлардан ваекстремистлар ташвиқотиданҳимоя қилишга, ўқувчи ва ўқитувчи муносабатларини яхшилаш ҳамда зўравонликдан холи феъл-атворни рағбатлантириш маънавий хавфсизликка киради, деди Кириленко.

Кириленконинг сўзларига кўра, ўтган йили лойиҳа доирасида Қирғизистон бўйлаб 21 та мактаб такомиллаштирилган, бу йил эса жами 11 та мактабни яхшилаш мақсад қилинган.

«Биз айни дамда Бишкекдаги учта синов мактаби – 21, 65 ва 77-мактаблар билан ишламоқдамиз», деди у. «Бу мактабларнинг бирортаси шу уч йўналишнинг бирига ҳам жавоб бермайди.»

Ўқувчилар, ота-оналар ва ўқитувчиларни жалб қилиш

Лойиҳа ишчилари ва координаторлари ўқувчилар, ота-оналар ва ўқитувчилар билан учрашиб, уларни нимани «хавфсиз» деб билишларини ўрганадилар. Респондентлар ҳаво сифати, потенциал таъмирлаш ишлари ва таклифларни баҳолайдилар.

«Ўқитувчилар, ота-оналар ва ўқувчилар ўз мактабларини баҳолайдилар», деди у. «Биз режа ишлаб чиққанимиздан сўнг, у мактаб конференсиясида муҳокамага қўйилади, иштирокчилар мактабнинг ўзи мустақил равишда нима қила олишини белгилайдилар. Масалан, ўқувчиларни таълим бериш жараёнига жалб этиш».

Ўқувчиларни мактаб даражасида қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб этиш, ушбу мактабларда зўравонлик ва низоларни камайтиришга ёрдам беради.

Кириленконинг сўзларига кўра, психологик хавфсизлик деганда, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг биргаликда ишлашини яхшилаш тушунилади.

«Биз шунингдек, ўқитувчиларнинг ота-оналар билан биргаликда ишлашига ёрдам бермоқчимиз. Бу ерда гап психологик-педагогик хизмат ҳақида кетмоқда», деди у.

«Фақат Бишкек мактабларида прихологлар бор, шу сабабли қолган мактабларда ўқувчилар ва уларнинг оила аъзолари билан ишлашга маслаҳатчилар жалб этилади», деди у.

«Биз болаларнинг кўпроқ ишончини қозонган ижтимоий соҳа ходимлари ва ўқитувчилар психолог бўлиб ишлашларини истаймиз», деди у.

Унинг сўзларига кўра, болаларда психологик хавфсизлик ҳиссини кучайтиришнинг яна бир йўли - уларга ўқувчилар кенгашларининг бошқарувида иштирок этишга имкон бериш.

Ўқувчиларга ижод учун шароит яратиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. «21-мактабдаги баъзи деворларни болалар уларда истаган нарсаларини чизишлари учун ҳозирладик», деди у.

Таълим муҳитини яхшилаш

Лойиҳа давомида амалга оширилган ўзгаришлар 21-мактаб учун жуда керак эди, дейди мактаб директори Эркингул Сатибалдиева.

«Бу ерда эшитиш қобилияти бузилган болалар ҳам яшайди», деди у интернат мактаби ҳақида. «Бу лойиҳа уларнинг ҳаётини сезиларли даражада ўзгартирди.»

«Синфларда ҳамма нарса эски эди», дейди 21-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Руслан Исманалиев. «Икки кишига мўлжалланган парталарда ўтириш ноқулай эди. Гуллар йўқ эди.»

«Енди ҳаммамизда алоҳида партамиз ва китобларимиз бор. Мактаб таъмирланди», деди у.

Моддий такомиллаштириш ишлари доирасида мактаб ландшафти ва ёритиш тармоғи яхшиланди, деди Кириленко. У ҳавони тозаловчи ўсимликлар алоҳида эътибор билан танлаганини қўшимча қилган.

Бинога видеокамералар ўрнатилди, синфлар таъмирланди, фоеда иситгичлар ишга туширилди, деди у. Ишчилар оқова сув тизимларини таъмирлаётганини ҳам қўшиб ўтди.

«Ҳаммаси ўзгарди. Энди биз учун бу ерда таълим олиш янада ёқимлироқ», дейди 9-синф ўқувчиси Анастасия Илясова Карвонсарой нашрига.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500