Карвонсарой
Хавфсизлик

«Ислом давлати» етакчисининг ўлими гуруҳда ички низоларни келтириб чиқармоқда

Salaam Times ва AFP

5 апрель куни олинган суратда ҳаво зарбалари натижасида ҳалок бўлган «Ислом давлати»нинг Афғонистондаги лидери Қори Ҳикматулло акс этган. Унинг ўлими ИДга шимол тарафдан «жиддий зарба» бўлди, дейди Афғонистон ва коалиция расмийлари. (Сурат манбаси: НАТО)

5 апрель куни олинган суратда ҳаво зарбалари натижасида ҳалок бўлган «Ислом давлати»нинг Афғонистондаги лидери Қори Ҳикматулло акс этган. Унинг ўлими ИДга шимол тарафдан «жиддий зарба» бўлди, дейди Афғонистон ва коалиция расмийлари. (Сурат манбаси: НАТО)

КОБУЛ – «Ислом давлати»нинг (ИД) Афғонистондаги бош қўмондони ўлими гуруҳдаги ички келишмовчиликлар нақадар жиддий экани, ва умуман, террорчилик гуруҳининг силласи қуриб бораётганини фош этди.

Пайшанба, 5 апрель куни Фарёб вилоятида Қори Ҳикматулло ҳамда унинг тансоқчиси Ҳикмат ўлдирилганини коалиция кучлари душанба, 9 апрель куни тасдиқладилар.

Коалиция ва афғон расмийларига кўра, Ҳикматулло АҚШ ҳаво зарбалари натижасида ҳалок этилган, Афғонистоннинг учувчисиз қурилмалари эса уни бошпанасигача кузатиб борган.

У ИД сафига қўшилиш истагида Афғонистонга келаётган хорижий жангариларнинг тақдирини – уларнинг коалиция ёки афғон ҳукумати кучлари қўлидан ўлим топишини кўрсатиш учун ўлдирилиши керак бўлган ИД етакчиларининг сўнггиси эди.

Етакчилар тугаб бормоқда

НАТО баёнотига кўра, асли ўзбек бўлган Ҳикматулло аввалроқ, ИДнинг Афғонистон шимолидаги Хуросон бўлимига келмасидан аввал бошқа гуруҳлар, жумладан Толибонга мансуб бўлган.

Ҳикматулло гуруҳнинг асосий раҳнамоларидан бири эди. У Марказий Осиё давлатларидан Афғонистонга ташқи ёрдам ва хорижлик жангариларни юбориш билан шуғулланган.

Ҳикматулло «ҳалокатли террорчилик ҳужумларига» алоқадор ёхуд жавобгар бўлган ва унинг ўрнига Мавлавий Ҳабиб ул-Раҳмон тайинланган, деб хабар берди шанба куни Афғонистон мудофаа вазирлиги.

Вақти-вақти билан Толибон билан алоқада бўлиб турган бошқа бир ўзбек – Раҳмоннинг ушбу лавозимга тайинлангани гуруҳнинг етакчи танлашда жиддий муаммога дуч келаётганидан ва содиқлигида қатъий бўлмаган хорижлик жангариларга муҳтож эканидан дарак бермоқда, дейилади НАТО баёнотида.

Ушбу ҳодиса ИДнинг Хуросон бўлими таркибидаги ўзаро рақиб бўлган 3 гуруҳ – Сурия ва Чеченистонлик жангарилар, Ҳикматуллонинг Шимолий Афғонистонлик издошлари ва мамлакатнинг бошқа қисмлардан бўлган афғонистонлик ИД жангарилари ўртасидаги низоларни кучайишига олиб келди. New York Times хабарига кўра, бу ҳақда афғон ҳукуматининг маҳаллий расмийлари маълум қилган.

НАТОнинг фавқулодда ёрдам кучлари қўмондони, генерал Жон Николсон «Ҳикматуллони ўлдирган Афғон ҳукумати ва коалиция кучлари унинг ҳар қандай ворисини ҳам йўқ қилишга қодирлигини» айтган, дейилади НАТО баёнотида. «ИД йўқ қилинади», деди у.

Гуруҳ мамлакатдаги мавқеини мустаҳкамлашга интилаётгани ортидан, сўнгги ойларда Афғонистон ва коалиция кучлари Жузжондаги ИД жангариларга қарши ҳаво зарбалари ва қуруқликдаги ҳужумларни кучайтирганлар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500