Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

АҚШ лойиҳаси Қозоғистонда янги авлод экспертларини тайёрлашга кўмаклашади

Айдар Ашимов

Давлат сиёсатига оид масалаларни тадқиқ қилиш билан шуғулланувчи PaperLab компанияси 31 март куни «Янги экспертларни тайёрлаш» мавзуида семинар ўтказди. Тадбир Қозоғистонда турли соҳалар, жумладан, сиёсатшунослик, иқтисод, социология ва халқаро муносабатлар соҳаларида янги авлод экспертларининг салоҳиятини оширишга қаратилган АҚШ кўмагидаги лойиҳа доирасида ташкил этилди. (PaperLab/Facebook)

Давлат сиёсатига оид масалаларни тадқиқ қилиш билан шуғулланувчи PaperLab компанияси 31 март куни «Янги экспертларни тайёрлаш» мавзуида семинар ўтказди. Тадбир Қозоғистонда турли соҳалар, жумладан, сиёсатшунослик, иқтисод, социология ва халқаро муносабатлар соҳаларида янги авлод экспертларининг салоҳиятини оширишга қаратилган АҚШ кўмагидаги лойиҳа доирасида ташкил этилди. (PaperLab/Facebook)

ОСТОНА – Тез орада Қозоғистонда ТВ ва бошқа оммавий ахборот воситаларини кузатиб борувчилар кўз ўнгида янги жамоатчилик экспертларини пайдо бўлиши мумкин.

Остонадаги АҚШ элчихонаси молиялаштираётган лойиҳа Қозоғистондаги янги авлод мутахассисларини оммага кенгроқ танитишга хизмат қилади. Уларнинг кўпчилиги Ғарбда таҳсил олган ва яхши истиқболларга эга.

Вақти келиб, Қозоғистон оммавий ахборот воситалари сиёсат, маданият, иқтисод, фан бошқа соҳаларда эксперт фикрини олиш учун ўсиб келаётган янги авлод шарҳловчиларига мурожаат қилади, деган умидлар йўқ эмас.

«Қозоғистонда юқори малакали, хорижда маълумот олган ва тажрибали мутахассислар сони йил сайин ўсиб бораётганига қарамай, кўзга кўринган экспертлар жуда кам», дейилади АҚШ элчихонасининг Карвонсаройга берган хабарномасида.

Чапдан ўнгга: Марат Раимханов, Зарина Ахматова, Раҳим Ошакбаев ва Касимхан Каппаров 31 март куни Остонада «Янги экспертларни тайёрлаш» («Making New Experts») семинарида нутқ сўзламоқда. (Айдар Ашимов)

Чапдан ўнгга: Марат Раимханов, Зарина Ахматова, Раҳим Ошакбаев ва Касимхан Каппаров 31 март куни Остонада «Янги экспертларни тайёрлаш» («Making New Experts») семинарида нутқ сўзламоқда. (Айдар Ашимов)

Мутахассислар малакасини ошириш

Янги ташаббус доирасида АҚШ элчихонаси 31 март куни Остонадаги давлат сиёсатига оид масалаларни тадқиқ қилиш билан шуғулланувчи PaperLab компаниясига жалб этилган ёш экспертлар учун семинар ташкил этди.

PaperLab жамоаси хориж университетларида ўқиган ва малака оширган Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонлик 11 нафар ёш мутахассисдан иборат.

Улар қозоғистонлик ёш экспертларнинг медиа-салоҳиятини кучайтириш мақсадида сиёсатшунослик, иқтисод, социология, маданий антропология ва халқаро алоқалар соҳасида амалий тадқиқотлар ўтказади.

Тадбирда сўзга чиққанлар ва қатнашчилар, жумладан, журналистлар, нодавлат ташкилотлар вакиллари мураккаб мавзуларда жамоатчилик олдида чиқиш қила оладиган мутахассислар мавжудлиги қандай афзалликлар бериши ҳақида сўз юритдилар. Бу уларга тақдим этилган ахборотни яхшироқ тушуна олишга ва муаммоларни самаралироқ ҳал этишга имкон бериши айтиб ўтилди.

«Бу жуда муҳим ва эътиборга арзигулик мавзу», дейди Остонадаги АҚШ элчихонасининг сиёсий маслаҳатчиси Пол Юкич. «Экспертлар ОАВда чиқиш қилиши ва у билан бирга ишлай олиши лозим».

Элчихона Қозоғистонда янги авлод шарҳловчиларини оммага танитиш учун яна бир қанча бошқа тадбирларни ҳам режалаштирган.

Ахборот тезлиги билан ҳамнафас бўлиш

«Омма олдида турли мавзуларда сўзлай оладиган шарҳловчилар контингентини ташкил этиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда», деди остоналик жамоатчилик билан алоқалар бўйича консультант Марат Раимханов.

«Бугунги кунда ахборот жуда катта тезликда тарқалмоқда», дейди у Карвонсарой билан суҳбатда. «Одамлар бу ахборотни тушуна олиши учун уларга эксперт фикри ва изоҳи керак».

Қозоғистон ОАВ ва жамоатчилик соҳаларида «янги қиёфаларга муҳтож», дейди остоналик иқтисодчи, TALAP амалий тадқиқотлар бўйича марказ раҳбари Раҳим Ошакбаев.

«Мен ҳозирданоқ тез орада таниладиган кўплаб янги мутахассисларни кўрмоқдаман», деди у Карвонсаройга.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500