Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Россияга тегишли ОАВларнинг фош этилиши ўзбекистонликларнинг уларга бўлган ишончига путур етказмоқда

Максим Енисеев

Тошкентлик фойдаланувчи BBC нинг ўзбек хизмати веб-саҳифасини текширмоқда, 13 апрель. SocialBakers.com веб-саҳифаси ахборотига кўра, Ўзбекистонда энг оммабоп Facebook саҳифалар – Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиосининг ўзбек хизмати Facebook да 410 000 га яқин обуначига эга, BBC нинг ўзбек хизмати саҳифасида 320 000 дан ортиқ ўқувчи бор. (Максим Енисеев)

Тошкентлик фойдаланувчи BBC нинг ўзбек хизмати веб-саҳифасини текширмоқда, 13 апрель. SocialBakers.com веб-саҳифаси ахборотига кўра, Ўзбекистонда энг оммабоп Facebook саҳифалар – Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиосининг ўзбек хизмати Facebook да 410 000 га яқин обуначига эга, BBC нинг ўзбек хизмати саҳифасида 320 000 дан ортиқ ўқувчи бор. (Максим Енисеев)

ТОШКЕНТ – Ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ва ахборот олишга янада синчковлик билан ёндошмоқдалар ва шу тариқа, уларнинг Россияга қарашли манбаларга бўлган ишончлари йўқолиб бормоқда.

Бутун дунё бўйлаб, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам жамоатчилик фикрига таъсир қилишга уринган Россиянинг «Троллар фабрикаси»га тегишли Facebook ва Instagram даги юзлаб профиллар Facebook томонидан ўчирилиши ҳақидаги сўнгги маълумот шусиз ҳам оз қолган ишончга путур етказди.

Компаниянинг 4 апрель куни берган баёнотида айтилишича, у 70 та Facebook профили, 138 та Facebook саҳифаси ва 65 та Instagram ҳисобларини ўчириб ташлаган. Уларнинг 95 фоизи рус тилида юритилган.

Маҳаллий ва халқаро сиёсий мавзуларни муҳокама қилган сохта профил ва саҳифалар Россиядаги Федерал ахборот агентлиги томонидан юритилган. Facebook ижрочи директори Марк Сукербергнинг сўзларига кўра, бу ташкилот Санкт-Петербургдаги Интернет тадқиқотлар агентлиги (IRA) деб номланмиш «троллар фабрикаси» билан алоқадор.

10 апрель куни «Спутник-Ўзбекистон» нашрининг Facebook саҳифасида чоп этилган рус тилидаги мақолада Европа шаҳарларининг ночор туманлари ҳақида сўз кетган. (Максим Енисеев)

10 апрель куни «Спутник-Ўзбекистон» нашрининг Facebook саҳифасида чоп этилган рус тилидаги мақолада Европа шаҳарларининг ночор туманлари ҳақида сўз кетган. (Максим Енисеев)

Фаолияти тўхтатилган ресурслар Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа мамлакатларида яшовчи русийзабон аҳолига мўлжалланган эди, дейилади Facebook баёнотида.

Facebook хабарига кўра, сохта Facebook саҳифаларидан бирида бир миллион, сохта Instagram ҳисобида эса 500 мингга яқин обуначи бўлган.

Бу саҳифаларга 18 мингга яқин ўзбекистонлик обуна бўлган.

Зарарли онлайн фаолият

Россия ва Америка Қўшма Штатларидаги турли манбаларга кўра, IRA фаолияти Кремлга питерлик бизнесмен ва Россия президенти Владимир Путин иттифоқдоши Евгений Пригожин орқали боғланган.

Бундан ташқари Пригожин Wagner Group номли Путиннинг ифлос ишларини бажариш учун Кремль томонидан ёлланган жангарилар гуруҳини ҳам молиялаштиради. Бу гуруҳ турли низо ҳудудлари, жумладан Украина ва Сурияда ҳам фаолият юритган.

15 март куни АҚШ ғазначилик бошқармаси IRA, Пригожин ва уларга боғлиқ бўлган бир нечта «зарарли кибер-фаолият» юритган шахслар ва корхоналарга қарши санкциялар эълон қилди.

Ғазначилик котиби Стивен Мнучиннинг сўзларига кўра, санкциялар «АҚШ сайловларига таъсир этиш, бузғунчи киберҳужумлар ва зарур инфратузилмаларни нишонга олишга уринишлар»га жавоб тариқасида қўлланган.

«Бу йўналтирилган санкциялар Россия томонидан келиб чиқаётган ифлос ҳужумларга жавоб тариқасида амалга ошириган кенг қамровли чора-тадбирларнинг бир қисмидир», деди у.

Сиёсат ва кайфиятга таъсир қилиш

Facebook – Ўзбекистондаги энг машҳур ижтимоий тармоқлардан бири.

Ўзбекистон миллий тадқиқотлар марказининг хабар беришича, бир ойда 720 мингга яқин ўзбекистонлик Facebook тармоғига киради. Facebook эгалик қилган Instagram саҳифалари бирлаштирилса, бир ойлик ташрифчилар сони 1,6 миллионга етади – бу Ўзбекистон аҳолисининг 4,8 фоизидир.

«Facebook рақамлардаги кўрсаткичлардан кўра, ўзбекистонликлар сиёсий кайфиятига анчайин кўпроқ таъсир қилади», дейди Тошкентдаги жамоатчилик билан алоқалар идораси ходими Бахтиёр Элликалиев Карвонсаройга. «Айнан шу ерда муҳим масалалар муҳокама қилинади, сиёсатчилар назарига тушадиган муаммолар кўтарилади.»

Ўзбекистондаги кўпчилик давлат ташкилотлари, жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Facebook да расмий саҳифага эга. Ундан кейин қолган сиёсатчилар ҳам худди шундай қилишди.

«Ўзбекистонда IRA ҳақида кўп нарса маълум эмасди, бу масала аввал муҳокама қилинмаган», дейди Элликалиев. «Шу сабабли, IRA махфий равишда ўзбекистонликларга таъсир этишга урингани янгиликлар марказидан жой олди. Ўзбекистондаги кўпчилик ОАВлар бу ҳақида ахборот бердилар.»

«Россия АҚШда ўтган сайловларга таъсир этганлиги эҳтимоли халқаро шов-шувга сабаб бўлгани ҳақида эшитган эдим», дейди 21 яшар тошкентлик талаба Андрей Цой Карвонсарой нашрига. «Аммо мен бу муаммо биз ўзбекистонликларга таъсир этади деб ҳеч ўйламаган эдим.»

Спутник оммалашмаяпти

Facebook да Ўзбекистон аҳолиси учун рус тилидаги энг фаол янгиликлар саҳифаси Спутник агентлигининг саҳифасидир. «Спутник-Ўзбекистон» рус ва ўзбек тилида хабарлар чоп этади. Кўп ҳолларда улар аксил-америка ва аксил-европа кайфиятида эканлиги яққол сезилиб туради», деди Бахтиёр Элликалиев.

Шунча уринишларга қарамай, Facebook ижтимоий тармоғидаги Спутник Ўзбекистон саҳифаси унча оммалашмаган, уни бор-йўғи 8100 киши кузатиб боради.

Ижтимоий тармоқларни ўрганиш билан шуғулланувчи SocialBakers.com агентлиги маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар бошқа ОАВларга ишонишни афзал кўрмоқда.

Ўзбекистондаги Facebook саҳифаларининг энг машҳурларидан бири – RFE/RL, ўзбек тилида Озодлик номи билан танилган радионинг ўзбек хизматига мансуб саҳифадир. У 410 мингдан зиёд обуначига эга. SocialBakers маълумотларига кўра, BBC ўзбек хизмати 320 000 дан ортиқ кузатувчи билан 2-ўринда жойлашган.

Тошкентлик 35 яшар Муниса Абдуллаева ўзбекистонликлар ахборот ёки янгиликлар олиш учун нима учун Спутникка мурожаат қилмасликларини тушунтириб берди.

«Мен Спутник нашрига ишонмайман, сабаби унда асосан кун тартибидаги мавзулар ёритилади», деди у Карвонсаройга.

«Спутник» нашри номаълум сиёсий таҳлилчиларнинг мужмал фикрларига тўлиб тошган», дейди у. «Озодлик эса ҳаммага яхши таниш, унинг мухбирлари дадил мақолалар билан чиқиш қилишади, улар фаол муҳокамага сабаб бўлади».

Россия ташвиқотига қарши кураш

Бугунги кунда ўзбекистонликлар аҳоли орасида оммалашган кабель телевидениеси орқали 33 та Россия телеканалини томоша қилишлари мумкин.

Хорижий каналлар сони эса 13 та, улар орасида биттагина рус тилидаги янгиликлар канали – Euronews бор. Қолган каналлар кўнгилочар бўлиб, Discovery, National Geographic ва Disney шулар жумласидандир.

Ушбу воқелик Ўзбекистон фуқароларини хавотирга солмоқда, шу жумладан, тошкентлик блогер Азиз Ҳакимовни ҳам.

Ҳакимов Ўзбекистон расмийларини Россия ташвиқотига қарши фаол курашишга ва айрим нохолис сиёсий телекўрсатувлар намойишини тақиқлашга чақирди.

«Россия ташвиқоти биз томонга телевидение, интернет ва ОАВ орқали ўз қисқичларини биз тарафга чўзмоқда», деб ёзган у 4 апрель куни ўзининг Facebook саҳифасида. «Ўйлайманки, биз аҳолини ушбу ўта вайронкор ва зарарли ахборотдан максимал даражада ҳимоялашимиз зарур».

Facebook «Россияга қарашли «Троллар фабрикаси» фаолияти бошқа мамлакатлар қатори Ўзбекистон аҳолисига ҳам қаратилгани»ни фош этиши ортидан, ушбу хабарга юзлаб ижобий фикр-мулоҳазалар билдирилган.

«Супер пост; мен юртимизда Россиянинг барча телеканалларини тақиқлаб қўйишларини истардим», деб ёзади Константин Дождик исмли ўқувчи.

«Худога шукрки, ёшларимиз Россия каналларини томоша қилмайди», деб қўшимча қилган Дарига Рамазонова исмли бошқа бири.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 17

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ўзбекистон хавфсизлик хизмати аллақачон sputnik.uz, vesti.uz, anhor.uz, podrobno.uz, gazeta.uz деган россияпараст интернет сайтларини ёпиб ташлаши керак. Бизга иккинчи Украина керак эмас. (Қрим ва Донбассда Кремль режимининг айнан шудай ташвиқоти натижасида ва халқни миясини заҳарлаш натижасида нима бўлганини ҳаммамиз кўриб турибмиз.) Ачинарлиси шундаки, Қрим азалдан Россияга тегишли дейдиганлар ҳам бор орамизда.Тарихдан беҳабарлар Қрим 1774 йилда Россия-Туркия уруши оқибатида руслар томонидан босиб олинганини билишмайди ҳам. Россия - империалистик давлат. 1552 йилдан бошлаб (Қозон Хонлигини босиб олган йил) Россия Аштархон хонлигини (1556), Сибир Хонлигини (1585), Кавказ, Ўрта Осиё, Польша, Финляндия (19 аср),Бессарабия,Болтиқ Бўйи давлатларини (1940) босиб олган. Босиб олинган ҳудудларда ассимиляция (руслаштириш) сиёсатини олиб борган. Натижада исм-шарифларимизга кулгили ов-ев-вич қўшимчалари билан, уламоларимиз ва зиёлиларимизни қириш билан, алифбомизни ўзгартириш билан бизни ўтмишимиздан узилишимизга сабабчи бўлишган

Жавоб бериш

Мана бўларкан-ку. Айрим манқуртлар ҳали ҳам ҳақиқатни тан олгиси келмайди.

Жавоб бериш

Maqola bir tamonlama yoritilgan. Yani amerikaparastlik ruhi bilan to‘yingan. Tangani ikki tomoni bor.

Жавоб бериш

Бунақа бўлмағур нарсаларни ёзишга уялмайсизми? Бу ердаги бирорта гапга ҳам қўшилмайман, ғирт ёлғон ва сурбетлик бу!

Жавоб бериш

Россия оммавий ахборот воситалари бутунлай ёпилиши керак.

Жавоб бериш

Бу ерда бир нечта фикларнигина ўқидим, холос. Мана шуни Россия ташвиқоти натижаси деса бўлади. Неча асрлардан бери руслар ўзбек элитасини қириб келган, сиз ватниклар (Кремль ва Путин тарафдорларини камситиб аталувчи ном) эса бу ердаги қандайдир айғоқчилар ҳақида гапиряпсизлар. Кўзингизни очинг, ён-атрофингизга боқинг.

Жавоб бериш

Иккинчи жаҳон урушида руслар сени ҳимоя қилган, энди Россияда ўзбекистонлик мигрантлар ишлаяпти, уларни ҳам эсдан чиқарма, ўзбеклар Санкт-Петербургда ҳам теракт содир этишган.

Жавоб бериш

Эсингиздан чиқмасин, Иккинчи жаҳон урушида нафақар руслар, балки бутун Совет Иттифоқи курашган. Ўзбекистонда ҳамма ерда пахта ўрнига буғдой экилган; армияга ўқ-дори керак бўлган, озиқ-овқат, яраланганлар учун шифохоналарни гапирмаса ҳам бўлади.

Жавоб бериш

Мақола муаллифи америкаликларга сотилган айғоқчи ва лаганбардор. Америка ва америкапараст ОАВ қанчадан-қанча ёлғонларни ўйлаб топиши ҳақида соатлаб гапириш мумкин

Жавоб бериш

Мақола чиндан ҳам баҳсли. Бундай кескин чоралар билан Россия телеканалларини тўхтатишнинг нима кераги бор? Уларда Совет даврига оид ажойиб кинофильмлар ва турли байрам концертлари эфирга узатилади. Россия телеканаллари кимгадир ёқмаса, уларга обуна бўлмасин ва кўрмасин. Ҳозирги ёшларимиз на Россия, ва на маҳаллий каналларни томоша қилади. Уларнинг қизиқишлари бутунлай бошқача.

Жавоб бериш

Нима чекиб олгансизлар? Мақоланинг турган битгани уйдирма!

Жавоб бериш

Бу мақолани тоза сафсата деб ҳисоблайман. Муаллиф оддий одамларнинг аниқ душмани... Бу ҳақида умуман ёзгим йўқ... У сотқин.

Жавоб бериш

Бориб турган уйдирма. Буюртма билан ёзилгани кўриниб турибди.

Жавоб бериш

Троллар фабрикаси ва россия тв ларини тасирини куйилган лайк оркалихам билса булади нохолис сиёсий рф каналларини учириш тарафдориман

Жавоб бериш

Охирги абзац ҳақиқатдан узоқроқ. Ўзбекистон аҳолиси кўпинча Россия телевидениесини томоша қилади.

Жавоб бериш

Ёшлар анчадан бери телевизор кўрмай қўйишган...

Жавоб бериш

Уйдирма мақола. Айниқса, интервью берганларнинг фикрлари

Жавоб бериш