Карвонсарой
Таълим

Қозоғистон расмийлари диний таълимга оид қонунчиликни бузаётган болалар боғчаларини текширади

Ксениа Бондаль

Болалар ота-оналари билан Олмаотадаги ўйин майдончасида, 8 апрель. (Ксениа Бондаль)

Болалар ота-оналари билан Олмаотадаги ўйин майдончасида, 8 апрель. (Ксениа Бондаль)

ОЛМАОТА – Қозоғистон расмийларига Атирау вилоятида бошланғич таълимда диний сабоқ беришни тақиқловчи қонунни бузаётган бир нечта болалар боғчаси борлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Вилоятда Қозоғистон Республикасининг «Диний фаолият ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунини бузаётган камида 5 та мактабгача таълим муассаси бор», деб маълум қилди Атитау вилоятининг дин ишлари бўйича бошқармаси раиси Кайролла Кошгалиев.

«Мазкур муассасалар бизнинг умумий таълимга оид давлат дастурини тан олмайди», деди у ўз манбаларига асосланиб.

«Уларда болаларга мусиқа, тасвирий санъат, пластилиндан буюм ясаш дарслари ўтилмайди, миллий анъаналар эътиборга олинмайди. Бунинг ўрнига, болаларга Қуръон тиловати ўргатилмоқда».

Вазиятни ўрганиш

Кошкалиев мазкур иш юзасидан январь ойида текширув бошлаган ва Атирау аҳолиси билан суҳбатлашган. Унинг сўзларига кўра, суҳбат асносида дин ишлари бўйича бошқарманинг хавотирлари ўз тасдиғини топган.

Маҳаллий журналистлардан бирининг Кошкалиевга айтишича, у яшайдиган кўчада шундай боғча бор. Фарзандларини бу ерга олиб келадиган оталар соқол қўйган ва калта шим кийган, оналар эса - ёпиқ исломий либосда келишади.

«Тарбиячиларнинг кўриниши ҳам худди шундай. Улар фақат диний либосларда юришади», дейди Кошкалиев.

«Афсуску, Қозоғистондаги бирорта давлат муассасасида, жумладан, вилоят таълим департаментида ҳам болалар боғчаларида текширув ўтказиш ваколати йўқ», дейди у.

Кошкалиев юзага келган вазиятни «жуда хавфли» деб атаган.

«Бу каби таълим муассасида тарбияланувчи болаларганоанъанавий диний қарашларнинг сингдирилишихавфи мавжуд», деди у.

30 январь куни Кошкалиев Дин ишлари ва фуқаролик жамияти масалалари вазирлигига ўз хавотирларини изҳор қилиб мактуб йўллаган.

«Менга вилоят прокуратураси, ички ишлар департаментидан қўнғироқлар бўла бошлади», деди у. «Улар мен берган маълумотлар билан қизиқмоқдалар».

«Улар мендан «бундай маълумотларни беришдан қўрқмайсизми» деб сўрашди. Мен уларга қўрқмаслигимни, аксинча, бу масала расмийлар эътиборига тушганидан мамнун эканлигимни айтдим», дейди у. «Мен бунга жимгина қараб тура олмайман».

Бу орада, Кошкалиевнинг идораси Атирау вилоятида нечта хусусий боғча борлигини текширмоқда.

Болалар боғчаларини лицензиялаш

Карвонсарой нашри Дин ва фуқаролик жамияти масалалари вазирлигидан мавзу бўйича изоҳ беришни сўраганида, вазирлик ходими болалар боғчалари масаласига Таълим ва фан вазирлиги масъул эканлигини билдирди.

«Қозоғистон президентининг 2011 йил 17 апрелдаги топшириғи билан, болалар боғчалари фаолиятинини текширишнинг тақиқлангани шундай ҳолатларга йўл очиб бермоқда», деб маълум қилди Фан ва таълим вазирлиги матбуот котиби Арман Юнусов Карвонсаройга.

Қозоғистон президенти маъмурий тўсиқларни камайтириш орқали мамлакатда бизнесни рағбатлантиришга уринган, деди у. Натижада, Қозоғистондаги болалар боғчалари лицензия олиш талабларидан озод қилинган.

«Таълимга оид миллий маълумотлар базасига кўра, ҳозирги кунда Қозоғистонда 9828 та мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Уларнинг 30 фоиздан ортиғи, яъни 3058 таси хусусий болалар боғчаларидир», деди Жунусов.

Болалар боғчалари йирик бизнес бўлиши мумкин, сабаби ҳар бир бола учун ота-оналар ҳам пул тўлайди, давлат ҳам маблағ ажратади.

«Ҳар ой давлат томонидан болалар боғчаларида тарбияланаётган ҳар бир бола учун 35 минг тенге (110 АҚШ доллари) тўланади. Бунда боғча хусусий бўладими ёки давлатникими – фарқи йўқ. Қолган маблағни, тахминан 15 минг тенгени (47 АҚШ доллари) ота-оналар тўлайди», деб аниқлик киритди Кошкалиев.

«Давлатнинг ўзи болаларда экстремистик хулқ-атворни шакллантириши мумкин бўлган(қонунбузар) боғчалар фаолиятини молиялаштираётгани аён бўлмоқда», деди у.

Ислоҳотлар осонлик билан бўлмайди.

Жунусовнинг сўзларига кўра, ҳукумат болалар боғчалари ва бошқа шундай муассасалар ишини тартибга солиш имкониятини қайта тиклаши зарур.

Бола ҳуқуқларини ҳимоялаш

Болалар билан ишлаш жуда нозик масала бўлиб, уни назоратсиз қолдириб бўлмайди, деди олмаоталик сиёсий таҳлилчи Талгат Калиев Карвонсарой нашрига.

Унинг сўзларига кўра, болалар ва ўсмирлар ўз ҳуқуқлари ҳимоясига бошқалардан кўра муҳтожроқ.

«Ҳаётий тажриба ва билимнинг камлиги, танқидий фикрлаш қобилиятининг йўқлиги сабаб, улар ҳар қандай бошқариш усуллари ва ахборот таъсирига нисбатан заифлар», деди у. «Шу сабабли, бундай фаолиятни лицензиялаш мақсадга мувофиқ бўларди.»

Ноанъанавий оқимлар аъзолариқалблар ва онгларни эгаллаш учун курашадилар , уларнинг мақсади издошлар йиғиш, деди у. Эҳтимол,катта ёшдагиларни қайта тарбиялагандан кўра,болалар орасидан бундай издошларни тайёрлаш осонроқдир, деб хулоса қилади сиёсий таҳлилчи.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500