Карвонсарой
Ёшлар

Қирғизистон ёшлари видео ёрдамида ижтимоий муаммоларга эътибор қаратишни ўрганади

Аскер Султанов

Янги лойиҳа доирасида 8-10 синфлар ўқувчилари ўзлари ва атрофдагиларини қийнаётган муаммолар ҳақида ҳикоя қиладиган видеороликларни суратга олишни ўрганадилар. [File]

Янги лойиҳа доирасида 8-10 синфлар ўқувчилари ўзлари ва атрофдагиларини қийнаётган муаммолар ҳақида ҳикоя қиладиган видеороликларни суратга олишни ўрганадилар. [File]

БИШКЕК – Қирғизистоннинг «Халқаро бағрикенглик жамғармаси» (FTI) ноҳукумат ташкилоти БМТнинг тинчликни тиклаш фонди билан ҳамкорликда «Болалар қўлидаги камералар» деб номланган лойиҳани амалга оширмоқда, унда ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш учун ёшларни жалб этиш кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида 8-10 синфлар ўқувчилари ўзлари ва ён-атрофдагилари дуч келаётган муаммоларни баён қилиб берувчи видеороликларни тайёрлайдилар, деди лойиҳанинг Чуй вилоятидаги мувофиқлаштирувчиси Бермет Маликова Карвонсаройга.

«Бу интернет ва ижтимоий тармоқлардаги энг машҳур форматлардан бири ва қудратли восита ҳамдир», деди у.

Лойиҳа феврал ойида бошланган ва 2019 йилнинг июлига қадар давом этади.

Қирғизистоннинг «Халқаро бағрикенглик жамғармаси» ноҳукумат ташкилоти аъзолари Чуй вилоятидаги юқори синф ўқувчиларига этник низоларни ёритиш бўйича сабоқ бермоқда. (Аскер Султанов)

Қирғизистоннинг «Халқаро бағрикенглик жамғармаси» ноҳукумат ташкилоти аъзолари Чуй вилоятидаги юқори синф ўқувчиларига этник низоларни ёритиш бўйича сабоқ бермоқда. (Аскер Султанов)

Лойиҳа бюджети – 592 минг АҚШ долларига (38,7 млн. сўм) тенг бўлиб, бу юқори синф ўқувчиларини профессионал камералар билан таъминлаш ва улар учун тренинглар ташкил этишга имкон берди, деди Маликова.

«Биз ҳаммаси бўлиб 16 та камера сотиб олдик. Лойиҳамизда тўртта – Чуй, Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларининг ҳар биридан тўрттадан мактаб қатнашмоқда», деди у.

Маликованинг сўзларига кўра, апрел-май ойларига режалаштирилган ўқув машғулотлари ниҳоясига етгач, болалар ўзларининг илк сценарийларини ёзиб, май ёки ёзги таътилдан сўнг, сентябрда биринчи видеороликлари тайёрлайдилар.

Режага кўра, якунда видеороликларни турли ижтимоий тармоқларга жойлаштириш режалаштирилган.

Видео учун ғоялар

FTI жамоа аъзолари орасида энг ташвишли бўлган миллатлараро низолар, қизлар ҳуқуқларининг поймол қилиниши ва ишсизлик даражаси каби масалаларга эътиборни қаратган, дейди Маликова.

«Қизларда ривожланиш учун имконият йўқ – босим катта, ота-оналар уларнинг олий таълим олишига қарши ва мамлакат бўйлаб ёшлар орасида ишсизлик муаммоси мавжуд», деди у.

Ўш вилоятининг Сўпиқўрғон қишлоғидан бўлган мактаб ўқувчиси Довлат Эшмаматов жамоат транспорти муаммосини ёритишни истайди.

Сўпиқўрғонда шахсий автомашинаси бўлмаганлар автобус ва троллейбуслар сони камлиги сабаб, йўлкираси қимматроқ бўлган маршруткалардан фойдаланишга мажбур, дейди у.

«Муаммо маршруткалар фаолиятини сақлаб қолиб, шаҳарда автобуслар ва троллейбуслар сонини ошириш», деди Эшмаматов Карвонсарой нашрига. «Мен бу муаммони бутун Қирғизистон бўйлаб кўтариб чиқишни истайман ва шу масалага оид видео олмоқчиман.»

Чуй вилоятининг Тўқмоқ қишлоғидан бўлган Нуржан Жаркинбаева эса атроф-муҳит муаммоларини ёритишни истайди.

«Мен, агар ўзимиз шунга ҳисса қўшсак, Қирғизистон қандай гўзал эканлиги ҳақида видеоролик тайёрлаган бўлардим», деди у Карвонсарой нашрига. «Одамлар ўзлари кўчага ахлат ташлаб, яна кўчалар ифлос эканлигидан нолишади. Ифлос паркларда юришади, дарахтларнинг шохларини синдиришади, кейин шаҳарда истироҳат боғлари йўқлигидан шикоят қиладилар.»

«Тўқмоқда яшил истироҳат боғлари янада кўпайишини истайман», деди у. «Мен Қирғизистондаги каби гўзал тоғлар ва тоза сувни кўрмаганман, одамларимиз эса бунинг қадрига етмайди.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ҳақиқатан ҳам жуда қизиқарли ва фойдали лойиҳа. Булар Боткент вилоятида танланган 4 мактаб: Оқ-Татир мактаби, Лейлекдан Боконбаева мактаби, Навоий мактаби ва Андарак мактабларидир. Мен лойиҳа иштирокчисиман ва тренингларда етарли маълумот олдим деб айта оламан. Иштирокчи тўрт мактаб ҳали ҳам дўстона муносабатдамиз. Умид қиламанки, биз дарсларни яхши ўзлаштирамиз ва ва муаммолар ёритилган видеоларимиз билан уларга ечим топиб, ватанимизга фойда келтирамиз!

Жавоб бериш