Карвонсарой
Бизнес

Қозоғистонда қишлоқ аҳолисига тадбиркорлик асослари ўргатилади

Айдар Ашимов

16 апрель куни Остонада бўлиб ўтган анжуманда сўзга чиққан «Атамекен» тадбиркорлар палатаси раиси Ғани Тасмаганбетов (чапда) минтақавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳақида нутқ сўзламоқда. (Айдар Ашимов)

ОСТОНА – Қозоғистоннинг йирик бизнес гуруҳи мамлакатнинг қишлоқ ҳудудлари аҳолисига бизнес юритишдан сабоқ бермоқда.

«Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси 16 апрель, душанба куни Остонада маҳаллий тадбиркорлар учун анжуман ўтказди. Унда мамлакат бўйлаб, айниқса, қишлоқ ҳудудларида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.

Палата қишлоқ ҳудудларидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган «Бастау Бизнес» (Бизнес бошлаш) дастурининг янги босқичи бошланганини эълон қилди.

Бастау дастурининг синов босқичи 2016-2017 йиллар давомида ўз самарасини намойиш этди, дейди «Атамекен»нинг ривожлантириш бўлими бошлиғи Бауыржан Оразгалиев Карвонсарой нашрига.

Ақтўбе вилоятининг Мартук қишлоғида яшовчи Марал Кожекбаева (чапда) тренингларни тамомлаб, ўз фотостудиясини очди. Суратда у ўз ишчиси билан тасвирланган, Мартук қишлоғи, 2 март. (Тадбиркорлар палатаси)

Бастау дастури «қишлоқ жойлардаги аҳолига тадбиркорлик маҳоратидан сабоқ бериш ва уларнинг лойиҳаларида йўл-йўриқ кўрсатишни мақсад қилган», дейди у.

Муваффақият ва ривожланиш

Ўтган йили 15 минг қозоғистонлик тренинг машғулотларидан ўтди, 2018 йилда бу рақам икки баробар ошиши кутилмоқда, дейди Оразгалиев. Режалаштирилган 30 минг кишининг бешдан бири ўз бизнесини очиши кутиляпти, деб қўшимча қилди у.

«Атамекен» дастурига асосан, бу йил 160 та бизнес-мураббий қишлоқ жойларида Бастау дарсларини ўтказади. Ҳар бир иштирокчи бир ой давомида 80 соат машғулот ўтади.

Ақтўбе вилоятининг Мартук қишлогидан бўлган, дастур машғулотларини тамомлаган Марал Кожекбаева ишонч билан ўзини тадбиркор аёл сифатида синаб кўрмоқда.

«Ҳамқишлоқларимизга фото ва видео хизматларини тақдим этмоқдамиз», деди у Карвонсарой нашрига. «Биз боғчалардаги эрталабки томошалар, мактаб тадбирлари ва байрамлари каби жуда кўп буюртмалар оламиз.»

«Мен Бастау тренингларидан ўтганимдан жуда мамнунман», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500