Карвонсарой
Саломатлик

Суратларда: Қозоғистонлик тиббиёт ходимлари фавқулодда ёрдам кўрсатишни ўрганмоқда

Айдар Ашимов

АҚШлик ўқитувчилар беморларда учрайдиган жароҳатларнинг турларини тушунтирмоқдалар, 25 апрель, Остона. (Айдар Ашимов)

АҚШ Давлат департаментининг фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассиси Стивен Колбининг сўзларига кўра, жароҳатланган шахснинг бошини пастроқ қилиб, ёнбошлатиб ётқизиш муҳим. Тананинг ҳаётни сақлаб қолувчи бундай ҳолатида яраланган шахснинг нафас олиши енгиллашади. (Айдар Ашимов)

Колби қозоғистонлик тез ёрдам шифокорларига ички жароҳатланишда ёпишқоқ лента ва бинт ёрдамида қон кетишини тўхтатишни кўрсатмоқда. (Айдар Ашимов)

Шифокорлар қўлтиқости яраланишда (боғич жароҳатланган шахснинг бўйнигача борган) боғлаш усулларини ўрганмоқдалар. (Айдар Ашимов)

Шифокорлар гипотермиянининг олдини олиш учун беморларни иссиқ тутишлари керак, дейди Колби. Бундай усуллардан бири иссиқлик қайтарувчи чойшабдан фойдаланишга асосланган. (Айдар Ашимов)

Колби қандай вазиятларда жгут зарур бўлиши ва қай ҳолатларда қаттиқ боғлаш кераклигини тушунтирмоқда. (Айдар Ашимов)

Колби АҚШ парамедиклари қўллайдиган, қон кетишини тўхтатиш учун ишлаб чиқилган юқори самарали жгутларни кўрсатмоқда. (Айдар Ашимов)

Колби беморнинг нафас олишини тиклайдиган махсус трубкани намойиш қилмоқда. (Айдар Ашимов)

АСТАНА – «Астана» ўқув-клиник маркази 25 апрель куни АҚШ элчихонаси кўмагида Қозоғистонда шошилинч тиббий ёрдам ходимлари учун бепул ўқув машғулотларини ўтказди. Марказ вакилларига кўра, тренинг бирламчи тез тиббий ёрдам асосларини ўргатишга қаратилган.

АҚШлик йўриқчиларнинг сўзларига кўра, парамедиклар жабрланганларга улар касалхонага ётқизилгунга қадар фавқулодда ёрдам кўрсатадилар.

«Оғир жароҳатланган одамга биринчи ёрдамни кўрсатиш учун атиги 6 дақиқа вақтимиз бўлади», дейди мажлисда қатнашган мураббийлардан бири, АҚШ давлат департаментининг фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассиси Стивен Колби «Карвонсарой» билан суҳбатда.

Унинг сўзларига кўра, оддий инсонлар ёки тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан бажарилиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлар қонни тўхтатиш, нафас олишни тиклаш ва тананинг совиб кетишига йўл қўймасликка қаратилган.

Шифокорлар қўлтиқости яраланишда (бандаж жароҳатланган шахснинг бўйнигача борган) боғлаш усулларини ўрганмоқдалар. (Айдар Ашимов)

«Астана» ўқув-клиник маркази бош директори Райҳон Мусина бу каби билимларнинг жуда муҳимлигини таъкидлайди.

Машғулотлар Қозоғистонлик тиббиёт ходимлари учун ўта фойдали бўлди, деди Мусина.

«Америкалик ҳамкасбларимиз бизга бепул машғулотлар ўтишмоқда», деди у Карвонсаройга. «Бу Қозоғистон ва АҚШ халқлари ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши ва истиқболдаги ҳамкорлик учун хизмат қилади.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500